Мавзу: Стандартлаштириш асослари ва моҳияти. Режа: Стандартлаштириш ҳақида. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
Download 58.25 Kb.
|
Мавзу 9,10
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Меъѐрий ҳужжат»
- 4. Ўзбекистон Республикасида «Стандартлаштириш хизмати»
Миллий стандартлаштириш – бу муайян бир мамлакат доирасига утказиладиган стандартлаштириш тушунилади.
Стандартлаштириш ҳар хил фаолият турлари ва унинг натижаларига дахлдор қоидалар, умумий қонун - қоидалар ѐки тавсифларни ўзида камраб олган меъѐрий ҳужжат ҳисобланади. «Меъѐрий ҳужжат» атамаси стандартлар, техникавий шартлар, шунингдек умумий кўрсатмалар, йурикномалар ва қоидалар тушунчасини ҳам ўз ичига камраб олади. Стандартлаштириш мақсадлари кўп киррали бўлиб, улар асосан қуйидагилардан иборат: (ҳар хилликни бошқариш), қўлланишлилик, мослашувчанлик, соғлиқни сақлаш, ҳавфсизликни таъминлаш, ташқи - муҳитни асраш, маҳсулотни химоялаш, ўзаро тушунишликка эришиш, савдодаги иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва бошқалар. Бир мақсаднинг амалга ошишида бир вақтда бошқа мақсадларнинг ҳам амалга ошиши мумкин. Стандартлаштиришда маҳсулотнинг вазифасига мувофиқлиги деганда белгиланган шароитларда муайян вазифаларини буюм, жараѐн ѐки хизматлар томонидан бажариш кобилияти тушунилади. Мослашувчанлик эса, маълум шароитларда белгиланган талабларни бажариш учун номакбул таъсир кўрсатмасдан маҳсулот, жараѐн ѐки хизматларни биргаликда кулланишига яроқлилиги деб тушунилади. Ўзаро алмашувчанлик – бир хил талабларни бажариш мақсадида бир буюм, жараѐн, хизматдан фойдаланиш ўрнига бошқа бир буюм, жараѐн, хизматнинг яроқлилигидан иборат. 47 Ҳар хилликни бошқариш (унификатлаштириш ѐки бирхиллаштириш) деб, муайян эҳтиѐжини кондириш учун зарур бўлган энг мақбул ўлчамларини ѐки маҳсулот, жараѐн ва хизмат турларини танлашга айтилади. 4. Ўзбекистон Республикасида «Стандартлаштириш хизмати» Республика стандартлаштириш бўйича ишларнинг ташкил этилишини, мувофиқлаштирилишини ва ишларнинг мақбул даражада олиб борилишини қуйидаги идоралар таъмин қиладилар: тармоқлараро йўналишга белгиланган маҳсулот бўйича Ўздавстандарт; қурилиш ва қурилиш саноати, лойиҳалаш ва конструкциялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; табиий ресурслардан фойдаланишни йўлга қўйиш, атроф - муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсиротлардан мухофаза қилиш сохаси бўйича - Ўзбекистонда Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси; тиббиѐт йуналишидаги маҳсулотлар, таббий техника буюмлари, доривор моддалар ва республика саноати ишлаб чиқарадиган маҳсулот таркибида инсон учун зарарли моддалар миқдорини тартибга солиш сохасида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги; Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни вазирликлар, техникавий қўмиталар, бирлашмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг истикболли режалари асосида тузилган йиллик режа бўйича Ўздавстандарт амалга оширади. Республика стандартлаштириш режасига биринчи навбатда миллий стандартлар талаблари билан уйғунлаштиришни, кишиларнинг ҳаѐти ва соглиги учун хавфсизликни, атроф - муҳитнинг мухофаза қилишини, истеъмолчилар ҳуқуқининг химоя килиниши, миллий социал - иқтисодий ва миллий техникавий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган миллий стандартларни ишлаб чиқиш киритилади. Ўздавстандарт, Давархитектқурилишқўм, Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (бириктирилган соҳалар бўйича) республика стандартларини кўриб чикадилар, тасдиқлайдилар, уларнинг қўлланиш муддатини чўзадилар ва бекор қиладилар ҳамда унга ўзгартиришлар киритилади. Республикада ишлаб чиқилган стандартлар ва уларга ўзгаришлар киритилиб тасдикланиши даражасидан катъий назар Ўздавстандартда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарларда стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва унинг муқобил даражасини таъминлаш ишларини Ўздавстандарт, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат 48 табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг тегишли ҳудудий идоралари амалга оширади. Саноат ва қишлоқ ҳўжалиги тармоқларида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларни мувофиқлаштириш учун зарурият бўлган ҳолларда, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хужалик тузилмаларидаги бўлинмалар (хизматлар) ва (ѐки) фан техниканинг тегишли сохаларидаги юқори илмий - техникавий имкониятларга эга бўлган ташкилотларда стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари тузилади. Download 58.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling