Мавзу: сукук–исломий қимматли қОҒозларни молия тизимидаги ўрни доцент., PhD т. Б. Имомқулов


Қимматли қоғозлар бўйича комиссия ташкил этилиши 1996


Download 1.29 Mb.
bet7/7
Sana24.04.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1394120
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу Сукук тақдимот.

1993

Қимматли қоғозлар бўйича комиссия ташкил этилиши

1996

Қимматли қоғозлар бўйича комиссия таркибида Шариат кенгаши тузилиши

2000

Ислом молиясини ривожлантириш бўйича 10 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси қабул қилиниши

2006

Малайзия халқаро ислом молия маркази (MIFC), Ислом молияси таълими халқаро маркази (INCEIF) ва Ислом молияси бўйича халқаро шариат тадқиқот академияси (ISRA) ташкил этилиши

2007

“Капитал бозори ва қимматли қоғозлар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши

2013

“Исломий молиявий хизматлар тўғрисида”ги ва “Молиявий хизматлар тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниши

Шунингдек, кўплаб олий таълим муассасалари, илмий ва халқаро марказлар ислом молияси билан шуғулланиб келмоқда. Малайзия ислом молияси бўйича жаҳон марказига айланиб бормоқда. Ислом молияси бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқувчи Ислом молиявий хизматлари кенгаши (Islamic Financial Services Board – IFSB)нинг штаб квартираси Куала-Лумпурда жойлашган.
Бундан ташқари, исломий қимматли қоғозлар бўйича юзага келувчи саволларга ислом тамойилларига асосланган жавоб излаш ва муаммоли вазиятларни ҳал этиш мақсадида Комиссия таркибида мустақил Шариат маслаҳат кенгаши тузилади. Кенгаш чиқарилаётган исломий қимматли қоғозларнинг ислом тамойилларига мос келиши ёки мос келмаслиги юзасидан текширувлар ўтказади, Комиссиянинг ислом капитал бозори фаолиятига оид таклифларини беради, маълум вақт оралиғида ислом тамойилларига мос келувчи қимматли қоғозлар рўйхатини эълон қилиб боради. Шариат маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини 1996 йилдан бошлаган ва ислом капитал бозоридаги баҳслар юзасидан мамлакатдаги олий қўмита ҳисобланади.
Хориж тажрибасини ўрганиш натижасида ислом молиясини жорий этишда тизимли ёндашув, кадрлар тайёрлаш, тўлиқ ҳуқуқий асосни яратиш, амалий тажрибага бой ташкилотлар кўмагидан фойдаланиш сингари масалаларни ҳам қамраб олган ҳолда копмлекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур эканлиги тўғрисида хулоса шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида бир қатор устувор йўналишларни ўз ичига олган Капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган, хусусан: хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш; банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш; капитал бозорини замонавий талабларга мос кадрлар билан таъминлашнинг барқарор тизимини ривожлантириш.
Сукуклар ишлаб чиқилишининг энг асосий сабабларидан бири анъанавий облигациялардан ислом тамойилларига мос келмаслиги учун фойдалана олмаётган тоифадаги инвесторларнинг маблағларини самарали йўналтириш ҳисобланади. Банк кредитларининг муқобили ҳисобланган ушбу инструмент жаҳон тажрибасида ўзини оқлаб, мунтазам ривожланиб бормоқда. Бундан ташқари анъанавий молия тизимида фойдаланилмаётган маблағлар “хуфёна иқтисодиёт” таркибига ўтиб кетиб қолиш даражасини ҳам камайтиради, яъни исломий қимматли қоғозларни жорий этиш “хуфёна иқтисодиёт”ни камайтиришнинг бир омили сифатида хизмат қилади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling