Мавзу Сурункали фиброз пулпит. Клиника. Ташхислаш ва қиёсий ташхислаш
Сурункали фиброз пульпитга оид концептуал жадвал
Download 1.13 Mb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чуқур кариес
- Ўткир ўчоқли пульпит
- Сурункали гангреноз пульпит
Сурункали фиброз пульпитга оид концептуал жадвал
СУРУНКАЛИ ФИБРОЗ ПУЛЬПИТНИ ТАҚҚОСЛАШ. Сурункали фиброз пульпит таққосланади: чуқур кариес билан. сурункали гангреноз пульпит билан. ўткир ўчоқли пульпит билан. 1. ЧУҚУР КАРИЕС БИЛАН ТАҚҚОСЛАШ. а) Умумий ўхшаш белгилар: совуқ таъсуротлардан пайдо бўладиган оғриқ зондланганда оғриқ кавак кариоз тубида. б) сабабчилар бартараф этилгандан сўнг сурункали фиброз пульпитда оғриқ дарров тўхтамайди чуқур кариесда тез тўхтайди. Сурункали фиброз пульпитда бундай оғриқ аввал ҳам бўлган, зондланганда пульпа шохи очиқ бўлиши мумкин ЭОД 40-60 мка, чуқур кариесда эса пульпа бўшлиғи берк, тишни электросезувчанлиги меъёрида (2-6 мка). 2. СУРУНКАЛИ ГАНГРЕНОЗ ПУЛЬПИТ БИЛАН ТАҚҚОСЛАШ. а) Умумий ўхшаш белгилари: хар хил таъсуротлардан чақирадиган симилловчи оғриқ. б) Ажратувчи белгилари: сурункали гангреноз пульпитда беморлар иссиқ таъсуротлардан қиладилар. Тиш бўшлиғи очиқ, чуқур зондланганда оғриқ бўлади, тишни ранги ўзгарган, нохуш ҳид келади. Тишни электросезувчанлиги пасаяди 50 мка R-логик тасвирда периодонтал ёриқ кенгайган, суякда сийраклашиш ўчоқ бор. Сурункали фиброз пульпитда оғриқ совуқ таъсуротлардан кучаяди, очилган пульпа шохи қонаб туради, зондлаганда оғрийди, пульпани электросезувчанлиги ҳам пасайиб 40 мка га жавоб беради, R-да ўзгариш йўқ. 3. ЎТКИР ўчоқли пульпит билан юқорида кўриб чиқилди. Сурункали гангреноз пульпитни таққослаш: 1. Сурункали фиброз пульпит билан. 2. Сурункали периодонтит билан. Сурункали гангреноз пульпитни сурункали фиброз пульпитдан фарқланиши юқорида кўриб чиқилди. Сурункали периодонтит билан таққослаш: а) Умумий ўхшаш белгилари: тишда чуқур кариоз кавак тиш бўшлиғи билан қўшилиб кетган, юза зондланганда оғриқ йўқ, тишни ранги ўзгарган, ҳид келади. б) Ажратувчи белги: сурункали периодонтит шикоятсиз кечади, сурункали гангреноз пульпитда оғриқ иссиқ таъсуротлардан пайдо бўлади, чуқур зондланганда сақланиб қолган пульпа оғрийди, электросезувчанлиги пасайган – 50 мка, сурункали периодонтитда пульпани электросезувчанлиги йўқолади (100-300 мка). R-логик суратда суяк тўқимасида сийраклашган ўчоқлари ва турли ўзгаришлар аниқланади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling