Кўп поғонали экстракциялаш процессини ичида тўсиқлари бўлган битта аппаратда амалга ошириш. мумкин - Мавҳум қайнаш қатламли колоннали экстракторнинг кўриниши 19.9-расмда кўрсатилган. Цилиндр-симон колоннанинг пастки кисмидан эритувчи маълум критик тезлик би-лан берилади, натижада тўрнинг устида қаттиқ материалнинг майда заррачалари мавҳум қайнаш ҳолати-га келади. Дастлабки материал аппа-ратнинг юқориги кисмидан юклаш трубаси орқали тўгридан-тўгри мав-ҳум қайнаш катламига берилади. Мавҳум қайнаш қатламининг ба-ландлиги бир неча метрга тенг. Қаттиқ ва суюқ фазанинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлаётган экстрактнинг концентрацияси аппа-рат юқорисига кўтарилган сари ортиб боради. Юқори концентрация-ли экстракт колоннанинг кенгайган қисми орқали ҳалқасимон тарновга тушади ва сўнгра аппаратдан ташқа-рига чиқарилади. Қаттиқ материал қолдиғи тўрнинг тепароғида жой-лашган штуцер орқали узлуксиз ра-вишда экстрактордан чиқариб ту-рилади.
- Қаттиқ материал қатлами маълум баландлик билан лентали транспортёрнинг устида ҳаракат қилади, бундай экс-трактор бир неча қисмларга бўлинади. Тоза эритувчи (экстра-гент) чап томондаги сочиб берувчи қурилмага узатилади, у ҳаракат қилиб турадиган қатламдан ўтади ва тўйинмаган эритма сифатида қабул қилувчи идишга тушади. Бу тўйинмаган эритма насос ёрдамида аппаратнинг ол-динги қисмига сочиб берувчи қурилма оркали узатилади ва цикл шу тарзда такрорланавера-ди. Шундай қилиб, аппаратнинг айрим қисмларида суюқлик фаза-си қаттиқ фазага нисбатанлерпен-дикуляр йўналишда берилади, умуман олганда эса фазалар бир-бирига нисбатан карама-қарши йўналишда ҳаракат қилади. Экс-тракторнинг ўнг томонидаги би-ринчи қисмидан туиинган эритма (экстракт) ажратиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |