Мавзу: Табиий карталарда қўлланилган картографик тасвирлаш усулларини ўрганиш. Бажарди: 3-курс ўзбек гурухи талабаси Равшанов Д. Қабул қилди: проф. Сафаров Э. Тошкент-2019 й. Топшириқни бажариш тартиби
Download 368.5 Kb.
|
1-ish moldavskoy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқни бажариш тартиби
- Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати. Амалий ишни бажаришдан мақсад
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА ВА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ГЕОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ФАКУЛТЕТИ 5311500-ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР ЙЎНАЛИШИ Табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш фанидан Мавзу: Табиий карталарда қўлланилган картографик тасвирлаш усулларини ўрганиш. Бажарди: 3-курс ўзбек гурухи талабаси Равшанов Д. Қабул қилди: проф. Сафаров Э. Тошкент-2019 й. Топшириқни бажариш тартиби 1. Ҳар бир картани тузилиши ва легендасини ўрганиб, картада қандай ҳодисалар кўрсатилганлигини, уларни ҳудуд бўйича тарқалишини тушунтириш (масалан, объектларни пунктларда, чизиқларда, майдонларда жойлаштирилганлигини, ҳоди-саларни тарқоқ ёки узлуксиз жойлаштирилганлигини) тушунтириш. 2. Воқеа ва ҳодисаларни карталарда тасвирлаш учун ишлатиладиган картографик усулларни ўрганиш ва аниқлаш. 3. Картада: а) картографик усуллар билан тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларга тавсиф (сифат кўрсатгич, миқдор кўрсатгич) бериш; б) турли ҳодисалар қандай график воситалар билан тасвирланганлигини аниқлаш. 4. Тасвирлаш усулларини қўллаш мақсадига кўра умумий баҳолаш, картанинг ўқилувчанлигини ва кўринишини изоҳлаш. Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати. Амалий ишни бажаришдан мақсад: Картографик тасвирлаш усулларини ўрганиш, уларни қўллашда воқеа ва ҳодисалар ҳамда ҳудуднинг хусусиятини эътиборга олиш, ҳар бир тасвирлаш усулларининг афзаллигини тушунтиришдан иборат. Карталарда ҳар хил объектларни (предмет, ҳодиса, жараён ва ҳ.к.) ва уларни сифат ва миқдор кўрсаткичларини ифодалаш учун қўлланиладиган график символларга картографик шартли белгилар дейилади. Бу белгилар мумкин қадар содда, кўп жой эгалламайдиган ва шу билан бирга бир-бирларидан аниқ ажралиб турадиган ва осон чизиладиган ҳамда ўқиладиган бўлишлари керак. Алоҳида объектларни картографик белгилари иккита асосий функцияни бажаради: биринчидан – объектларни турини кўрсатади (қудуқ, шоссе, ботқоқлик ва б.) ва уларни айрим миқдор ва (ёки) сифат тавсифларини (масалан, қудуқдан маълум вақтда олинадиган сув миқдорини, шоссе қатнов қисмининг эни ва устига ётқизилган материалнинг тури, ботқоқнинг юриб ўтишга яроқлиги; иккинчидан – объектни фазовий ҳолатини аниқлайди, ушбу объектларнинг планли ўлчамларини ва шаклларини, ёки уларни «фазосини» моделлаштиради. Кўпинча белгилар ҳодисани вақт мобайнида ўзгаришини (шаҳарларни ўсиши, дарёларни тошишини ва ҳ.к.), кўчиб юришини (экспедицияларни маршрутини, циклонларнинг траекториясини) ва бошқа жараёнларни акс эттиради. Карталарда белгиларнинг ҳаммаси жамулжам бўлиб анча кенг функцияларни бажарадилар. Улар объектларни ўзаро уйғунлигини ва алоқадорлигини кўрсатади, ҳодисаларни фазовий образларини шакллантирадилар, уларни жойланишидаги қонуниятларни ва хусусиятларини аниқлаш имконини берадилар. Натижада картани алоҳида белгиларда мужассамлашган информациялар йиғиндисидан ортиқ бўлган янги билимлар беради. Бундан ташқари белгиларни гуруҳларга ажратиш ҳодисаларни ҳолати, дифференциацияси, ўзаро бир-бирига таъсири ва вақт мобайнида ўзгаришини фазовий тавсифлаш учун кенг имконият очади. Download 368.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling