Мавзу. Табиий ресурслардан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш режа


Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарув органлари тизими


Download 32.45 Kb.
bet2/3
Sana26.01.2023
Hajmi32.45 Kb.
#1125370
1   2   3
Bog'liq
6.1.-мавзу маъруза матни!

2. Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарув органлари тизими
Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширадиган органларнинг доираси кенгдир. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширадиган органлар умумий ва махсус ваколатга эга бўлган давлат органларига бўлинади. Махсус ваколатга эга бўлган органлар ўз навбатида тармоқлараро ва бир тармоққа оид турларга бўлинади.
Умумий ваколатга эга бўлган органлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Машкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари киради. Улар иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир вақтда экологияга оид баъзи бир масалаларни ҳал қиладилар. Шунинг учун ҳам, улар умумий ваколатга эга бўлган органлар деб номланадилар.
Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувида Вазирлар Машкамасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида (98-моддаси), Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 май (2003 йил 29 августаги онун тахриридаги) “Вазирлар Машкамаси тўгрисида”ги қонунини 9, 10, 11, 12, 20-моддаларида, Ўзбекистон Республикасининг 1992 й. 9 декабр “Табиатни муҳофаза қилиш тўгрисида”ги қонунини 9-моддасида ҳамда табиий ресурслар тўгрисидаги қонунларнинг тегишли моддаларида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Машкамаси: табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича норматив ҳужжатлар (қарор, нўзом, қоида ва тартиблар) қабул қилади; табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади; табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни ташкил этади; табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ва тўловлар миқдорини белгилайди; атроф табиий муҳит мониторинги, табиий ресурслар давлат кадастрлари юритилишини ташкил этади; махсус ваколатга эга бўлган давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради; давлат экологик назоратини ташкил этади; ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, шу жумладан ижарага беради, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилади; ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради ва уни бекор қилади, ер ости бойликларидан фойдаланишнинг литсензиялаш тизимини ташкил этади; умумтарқалган фойдали қазилмалар рўйхатини белгилайди; экологик жиҳатдан танг вазиятлар, табиий офатлар ва фалокатларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқади; табиий офатлар ва йирик аварияларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини амалга оширади; Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатади ҳамда ривожлантиради.
Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувида маҳаллий давлат ҳокимият органларининг ваколатлари Конституцияда (100-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1993 й. 3 сентябр “Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўгрисида”ги қонунда (10, 24, 25-моддалари), “Табиатни муҳофаза қилиш тўгрисида”ги қонунда (10-модда) ва табиий ресурслар тўгрисидаги қонунларнинг тегишли моддаларида белгиланган. Масалан, маҳаллий давлат ҳокимият органлари ер муносабатларини тартибга солишда муҳим ўрин эгаллайдилар ва бу масалага Ер кодексининг 5-7 моддалари бағишланган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудларида Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувининг қуйидаги ваколатларини амалга оширадилар: минтақада (ҳудудда) табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йиналишларини белгилайдилар, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳудудий дастурларини тасдиқлайдилар; атроф табиий муҳитга зарар етказаётган обектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўгрисида қарорлар қабул қиладилар; фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида табиий ресурсларни тақсимлайдилар (ер участкаларини - эгаликка, фойдаланишга ёки ижарага, сув обектини танҳо фойдаланишга, ўсимлик дунёсидан пичан ўриш ёки мол боқиш учун, аҳоли пунктларида дарахтлар кесиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқини берадилар) ва шундай фойдаланиш ҳуқуқларини бекор қиладилар; атроф табиий муҳит мониторинги, табиий ресурслар давлат кадастрлари юритилишини ташкил этадилар; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Махсус ваколатли давлат органларига Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи вазирликлар, давлат қимиталари ва идоралари киради. Уларнинг фаолияти асосан экологик муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, махсус ваколатли органлар деб номланадилар. Улар тармоқлараро, яъни бир неча тармоқларни ва бир неча табиий ресурсларни идора этувчи органларга ҳамда тармоққа оид, яъни маълум бир табиий ресурсни идора этувчи органларга бўлинади.
Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувининг махсус ваколатли органлари ичида марказий ўринни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эгаллайди. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 й. 26 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Нўзомига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 5-6 сон, 70-модда) мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат назоратини ҳамда тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи, идоралардан устун турувчи ҳамда мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органдир. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қуйидаги асосий ваколатларни амалга оширади:
- атроф муҳитни муҳофаза қилишда иқтисодий усулларни кенг қўллаш, ресурсларни тежайдиган, камчиқит ва чиқитсиз технологияларни барча жойларда қўлланилишини рагбатлантириш, Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги фан-техника ютуқларини жорий этиш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаради;
- табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш юзасидан республика экологик нормативлар, қоида ва стандартларни тасдиқлайди;
- атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш (оқизиш) нормативларини белгилайди ҳамда табиатдан фойдаланувчилар эътиборига етказади;
- давлат экологик экспертизасини ўтказади;
- атроф муҳит ифлосланишининг аҳволи ва унга бошқача зарарли таъсирлар, табиий ресурслардан фойдаланиш тўгрисидаги маълумотларнинг республика ягона экологик ахборот банкини ташкил этади ва юритади;
- республикада қўриқхоналарга доир ишларга раҳбарлик қилади, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритишда қатнашади;
- экологик ташвиқотни амалга оширади, экологик таълим ва тарбияни ташкил этиш ҳамда юритишда қатнашади;
- ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш ва оқўзиш, чиқиндиларни жойлаштириш ва кўмиш, сувдан махсус фойдаланишга, ов қилиш ва балиқ тутишга руҳсатномалар беради, ёввойи дори-дармон гиёҳлари, озуқа ўсимликлари ва манзарали ўсимликларни, техникавий хом ашё ва бошқа табиий ҳосилаларни (шу жумладан мумиёни) йиғиш (тайёрлаш), уларни республика ҳудудидан олиб чиқиш ва республикага олиб кириш ҳуқуқини беради;
- табиатни ифлослантирганлик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлик натижасида унга етказилган зиённи қоплаш тўгрисида юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво қўзгатади;
- банк муассасаларига экологик қонун ҳужжатларини бузган ҳолда иш олиб борилаётган саноат ва бошқа обектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ёки кенгайтириш ишларини маблағ билан таъминлашни тўхтатиш тўгрисида тақдимнома киритади;
- эколгик қоидаларга амал қилмай иш олиб борилаётган саноат ва бошқа обектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ёки кенгайтиришни тақиқлайди, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишини тихтатиб қияди;
- экологик талабларга риоя этмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортади, зарурат бўлганда ҳуқуқбузарлик тўгрисидаги материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этади;
- табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат назоратини олиб боради ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2003 йил 9 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан ташкил этилган ва унинг Низоми Вазирлар Машкамасининг 2004 й. 19 октабрдаги 483-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу орган ер мониторинги, давлат ер кадастрини юритади; ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олади, ер ресурсларини давлат ҳисобини олиб боради, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза этилиши устидан давлат назоратини олиб боради; ер тузиш ишларини ташкил этади ва бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарларда ерларни фойдаланишга ажратиб беришда ва ерлардан фойдаланишни режалаштиришда қатнашади.
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Вазирлар Машкамасининг 2004 й. 25 мартдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, конларни геологик изланиш, минерал ресурсдан фойдаланиш устидан давлат назоратини олиб боради; ҳудудларни геологик жиҳатдан ўрганилганлигини таҳлил қилади; минерал хом ашё базасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади; геологик ўрганиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлайди; конлар тўгрисидаги геологик маълумотлар давлат жамгармасини, фойдали қазилмалар давлат кадастрини, давлат сув кадастрининг ер ости сувлар қисмини юритади; геологик қидирув ишларининг давлат ҳисобини юритади ва рўйхатини олиб боради; қазилма бойликлар жойлашган ҳудудларни қазилма бойликлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда қурилиш учун ер ажратиш масаласи бўйича хулоса беради ва бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспексияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 9 июлдаги Фармонига мувофиқ, фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер иншоотларининг қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш ҳужжатларини беради; ер ости бойликларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг органлари, Вазирлар Машкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, давлат сув ҳисобини ва давлат сув кадастрини ер ости сувларининг истеъмол қилиш қисмида юритади, сувдан фойдаланишни режалаштиришда қатнашади, сувдан лимитли фойдаланиш бўйича шартномалар тузади; сунъий сув ҳавзаларидан ва каналлардан сувдан фойдаланиш устидан давлат назоратини олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистор Республикасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ичимлик сувларнинг ифлосланиши устидан санитар назоратини, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кирсатилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобил назорати автотранспортлар томонидан атмосфера ҳавосининг ифлосланиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Машкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази Вазирлар Машкамасининг 2004 йил 14 апрел 183-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, давлат сув ҳисобини ва давлат сув кадастрини юритишда иштирок этади, сув ва атмосфера мониторингини (кузатувини) амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 7 февралдаги Фармонига мувофиқ ўрмон хўжалигини юритишнинг давлат бошқарувини амалга оширади, ўрмонларнинг муҳофазасини, ҳимоясини, қайта кўпайтирилишини ташкил этади, ўрмон ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради; ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва давлат кадастрини юритади ва бошқа ваколатларни амалга оширади.



Download 32.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling