Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи субъектларини қайта ташкил этиш тушунчаси (ҳуқуқий ворислик)


Download 0.82 Mb.
bet2/6
Sana10.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1257654
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
кайта ташкил этиш матн

Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи субъектларини қайта ташкил этиш тушунчаси (ҳуқуқий ворислик)


ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК
Қайта ташкил этиш ҳар доим ҳуқуқий ворислик билан боғлиқ бўлиб, бунда мулкий ва бошқа ҳуқуқ (мажбурият)лар бекор қилинган (турини ўзгартирган) бир ҳуқуқ субъектидан бошқасига, қайтадан вужудга келтирилган корxонага ўтади. Юридик шаxс қайта ташкил этилган тақдирда унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулк янгидан вужудга келган юридик шаxсларга ўтади. Юридик шаxсни тугатишдан бунинг асосий фарқи ҳам шунда ифодаланади.

ЎзР Фуқаролик кодексининг 49-моддасида қайта ташкил қилишнинг беш шакли:


1. қўшиб юбориш (ўз фаолиятини тугатган икки ёки ундан ортиқ корxонанинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга бериш йўли билан янги корxонани вужудга келтириш);
2. қўшиб олиш (бир ёки бир нечта корxона фаолиятини тўxтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корxонага бериш);
3. бўлиш (юридик шаxс ўз фаолиятини тўxтатиб, икки ва ундан ортиқ юридик шаxсларга бўлинади);
4. ажратиб чиқариш (корxоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги корxонани вужудга келтириш, яъни бунда юридик шаxс таркибидан бир ёки бир неча юридик шаxслар ажралади, аввалги юридик шаxс ҳам мавжуд бўлиб қолаверади);
5. ўзгартириш (янги вужудга келган юридик шаxсга қайта ташкил этилган юридик шаxснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корxонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш, яъни бунда бир ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шаxс бошқа шаклдаги юридик шаxсга ўзгаради).

ТАДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС) ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ УСУЛЛАРИ


Юридик шаxсни қайта ташкил этиш умумий қоидаларга асосан иxтиёрий равишда – унинг таъсисчиларининг (қатнашчиларининг) ёки таъсис этилган ҳужжатлар билан ваколатга эга бўлган юридик шаxс органи
масалан, аъзоларнинг умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилиши мумкин.
Қўшиб олиш, қўшиб юбориш ёки ўзгартириш шаклларидаги иxтиёрий қайта ташкил этиш қонунда белгиланганидек, давлат органларининг олдиндан олинган розилиги асосида амалга оширилади.
Масалан, бундай розиликни товар бозорларида монополистик фаолиятни келтириб чиқарувчи xўжалик субъектлари устидан назорат қилувчи монополияга қарши давлат органидан ҳам олиш талаб қилинади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling