мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси


Download 161.5 Kb.
bet12/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

8. Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси

Жиноят кодексининг 30-моддасида жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси белгиланган. Жиноят иштирокчилилари бўлган ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам Жиноят кодекси Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка тортиш белгиланган моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар. Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг ўзига хослиги жиноят кодексининг айрим моддаларида жиноятнинг оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қайд этилгани билан ҳам изоҳлаш мумкин.


Олдиндан тил бириктирган гуруҳ, жиноий гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда аъзолари тайёргарлик кўрилиши ёки содир этилишида ўзлари қатнашган барча жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар. Олдиндан тил бириктирган гуруҳ, жиноий гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда аъзолари томонидан содир этилган жиноятларда бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти ва хабардорлиги, умумий мақсадлари бирлиги талаб этилади. Уюшган гуруҳ аъзосининг якка ўзи томонидан бошқа аъзоларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган жинояти учун фақат ўша уюшган гуруҳ аъзосининг ўзи жавобгарликка тортилади. Уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки уларга раҳбарлик қилган шахслар шу гуруҳ ёки уюшма содир этган барча жиноятлар учун, башарти, бу жиноятлар уларнинг жиноий нияти билан қамраб олинган бўлса, жавобгарликка тортиладилар.
Бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган қилмиш учун уни содир этган шахс жавобгар бўлади. Яъни иштирокчиликда содир этилган жиноят иштирокчиларининг қасди бошқа иштирокчиларнинг қасди билан уйғун бўлиши талаб этилади. бажарувчи томонидан бошқа иштирокчиларнинг жиноятидан ташқари бошқа бир жиноятнинг содир қилинишини “ексесс бажарувчи” деб айтамиз. Яъни экстсесс бажарувчи қилмиши бошқа иштирокчиларнинг қасди билан уйғун бўлмайди. Бошқа иштирокчиларнинг эрки-иродасидан ташқари содир этилади. Масалан, ўғриликка хонадонга кирган бир гуруҳ шахслардан бири бошқа иштирокчиларнинг жиноий ниятидан ташқари хонадон эгасига тан жароҳати етказади. Бундай ҳолда бошқа иштирокчилар етказилган тан жароҳати учун жавобгарликка тортилмайдилар. Шунингдек, тан жароҳати етказилиш ҳолати бўйича бажарувчининг ҳаракатлари якка ҳолда содир этилган жиноят сифатида квалификатсия қилинади.
Ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрганлиги, жиноятда иштирокчилик учун жавобгарликни истисно қилади. Яъни ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноят бажарвчиси жиноятни содир этишнинг обектив томони бошлангунга қадар жиноят содир этилишини олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни бажариши ҳамда жиноятни олдини олишни барча чораларини кўрган бўлиши талаб этилади. Яъни юқоридаги шахслар жиноят бажарувчисини жиноят содир этиш ҳаракатидан қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўриши, ҳокимият органларига хабар қилган бўлиши шарт. Ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрган бўлса, аммо бу ҳақида тегишли органларга хабар бермаса, юқоридаги шахслар жиноятга дахлдорлик бўйича қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling