мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


Жиноятни содир этиш учун шароит яратиш деганда


Download 161.5 Kb.
bet5/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

Жиноятни содир этиш учун шароит яратиш деганда жиноий режа тузиш, жиноят қуроли, воситасини тайёрлаш, мослаштириш, излаш, жиноят иштирокчиларини излаш, улар билан тил бириктириш, жиноят иштирокчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва бошқалар киради.
Жиноятни яшириш учун шароит яратиш деганда жиноий йўл билан қўлга киритилган ашёларни яшириш, сотиш ёки ўтказиш йўлларини излаш, гувоҳлардан қутилиш, жиноий жавобгарликдан қутулиш йўлларини ўйлаш ва зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ва ҳоказолар киради. Демак, жиноят содир этилиши ёки яшириш учун қаратилган қилмишлар жиноят содир этишни енгиллаштириш, осонлаштириш, жиноятни пухта амалга ошириш мақсадида бажарилади.
Жиноят иштирокчиларини топиш жиноий қилмишни амалга ошириш учун иштирокчилар, шерикларни танлаш, ёллаш ва бошқача тарзда жалб этиш ҳисобланади. Жиноят иштирокчиларини топиш асосан жиноят иштирокчиси томонидан амалга оширилиб, жиноят иштирокчилари билан яқин алоқада бўлиш, унда жиноятни содир этиш истагини уйғотиш, иштирокчиларнинг вазифаларини тақсимлаш ва ҳоказоларда ифодаланади.
Жиноят содир этишга тил бириктириш деганда жиноий жавобгарлик ёшига етган икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир ёки бир неча жиноят содир этиш ҳақидаги ўзаро келишувидир. Жиноят содир этишга тил бириктириш белгилари қуйидагилардан иборат: икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг бир ёки бир неча жиноятни содир этишга йўналтирилган умумий мақсади; муайян жиноят обектив томони содир этилишидан аввал тил бириктирилганлик; тайёргарликнинг айбдор шахсларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тўхтатилган бўлиши лозим.
Жиноят қуроли ёки воситасини излаш деганда излашнинг ҳар қандай қонуний ёки ноқонуний усули назарда тутилади: сотиб олиш, алмаштириш, ҳадя, вақтинчалик фойдаланиш, шунингдек ўғрилик ёки босқинлик йўли билан эга бўлиш. Масалан, жиноий қасдни амалга ошириш учун ўқотар қурол ёки совуқ қуролни ўғирлаш. Бунда жиноят қуроли ёки воситасини излаш ёки қўлга киритиш усули аҳамиятга эга бўлмай, асосийси жиноятга тайёргарлик кўриш мақсади ҳисобланади. Шахснинг қасди жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини содир этишдан аввал пайдо бўлган бўлиши керак.
Жиноят содир қилиш қуроли ёки воситасини тайёрлаш – жиноят воситаси ва қуролини яратишнинг технологик жараёни бўлиб, бунинг натижасида қурол ёки восита яроқли ҳолатга келтирилади. Восита ва қуролларни мослаштиришдан фарқли равишда, бунда уларнинг яратилиши назарда тутилади. Шахснинг жиноий нияти мазкур ҳаракатларни содир этишдан аввал юзага келиши лозим. Саноат асосида ёки косибчилик орқали ёхуд қўлда ясаш (масалан, ўқотар қурол, совуқ қурол, калит, сохта ҳужжатлар ва ҳоказолар) кабиларни киритиш мумкин.
Жиноят содир этиш қуроли ёки воситасини мослаштириш – шахс жиноий ниятини амалга оширишда фойдаланиши мўлжаллаган маълум предметларга муайян шакл бериш, қайта ишлаш. Масалан, одам ўлдириш учун очқичдан фойдаланиш, ўғрилик мақсадида хонага кириш учун калитни эговлаб қулфга тушадиган қилиб мослаштириш.
Жиноятни содир этишга қасддан шароит яратувчи бошқа ҳаракатлар – жиноят воситаси ёки қуролини излаш, мослаштириш ва тайёрлаш, шунингдек жиноят иштирокчиларини топиш, тил бириктириш таркиби билан қамраб олинмаган, бироқ уларнинг содир этилиши натижасида жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур шароит яратиладиган ҳаракатлар назарда тутилади. Хусусан, қоровулнинг итга заҳар бериши, банкнинг кун тартибини ўрганиш, омборхонани қўриқлаётган шахс эътиборини чалғитиш, жиноий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш, ўғирланган мол-мулкни сақлаш учун яшириш жойни қидириш, уй эгаларини уйда бўлиш ва кетиш вақтини аниқлаш ва ҳ.к. Жиноятга тайёргарлик кўришнинг бошқа шакллари турли-туман бўлиши мумкин.
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг баъзи шакллари ижтимоий хавфлилик хусусиятига эга бўлиб, мустақил таркибли тамом бўлган жиноятни ҳосил қилади. “Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари қонунга хилоф равишда бошқа жиноятни содир этиш мақсадида эгалланган, шунингдек тайёрланган, олинган, олиб юрилган, сақланган ҳолларда содир этилган қилмиш тугалланган жиноят (Жиноят кодексининг 247 ёки 248-моддаси) ва бошқа жиноятни содир этишга тайёргарлик тариқасида квалификатсия қилиниши шарт..

To‘g‘ri qasddan jinoyat quroli yoki vositasini tayyorlash, moslashtirish, izlash yoki jinoyat ishtirokchisini izlash, jinoiy til biriktirish yoxud qasddan boshqa sharoit yaratish sodir etiladigan jinoyat boshlangunga qadar shaxsga bog‘liq bo‘lmagan holatlarga ko‘ra to‘xtatilgan bo‘lsa, jinoyatga tayyorgarlik ko‘rish deb topiladi.



Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling