Мавзу: Тармоқдаги умумий умумий вазият ва ундаги рақобатнинг таҳлили


Тармоқда рақобат кучлари ва улар таьсирининг даражаси


Download 58.4 Kb.
bet2/3
Sana18.10.2023
Hajmi58.4 Kb.
#1707722
1   2   3
Bog'liq
3-mavzu Tarmoqdagi umumiy vaziyat va undagi raqobatning tahlili

3. Тармоқда рақобат кучлари ва улар таьсирининг даражаси.

“Гарвард” университетиниг профессори Майкл Портер тармоқдаги рақобатчи кучларни қуйидагича гуруҳлаган:


Харидорларни ўз шартларини ўтказишга уринишлари.
Тармоқ ичида сотувчилар ўртасидаги рақобат.
Тармоқ ичида янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши.
Хом ашё ва бутловчи деталлар етказиб берувчиларнинг ўз шартларини ўтказишга уринишлари.
Бошқа тармоқдаги компанияларнинг ўз товарлари билан бу тармоқдаги харидорларни эгаллаб олишга харакат қилиш.

4. Рақобат кучлари таркибида ўзгариш ясовчи омиллар.

Бозорда энг кўп учрайдиган харакатлантирувчи кучлар қуйидагилардан иборат:


  • Иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли тенденцияларидаги ўзгариш:
  • Истеьмолчилар таркиби ва товарлардан фойдаланиш усулларининг ўзгариши:
  • Янги маҳсулотларини жорий қилиш:
  • Технологик ўзгаришлар:
  • Маркетинг тизимидаги ўзгаришлар:
  • Йирик фирмаларнинг бозорга кириши ёки чиқиши:
  • НОУ ХАУ ни тарқалиши:
  • Тармоқлар глоабаллашувининг ўсиши:
  • Унумдорлик ва харажатлар таркибининг ўзгариши:
  • Харидорлар мойиллигининг табақаланган товарлардан стандарт товарларга ўтиши:
  • Давлат қонунчилиги ва сиёсатидаги ўзгаришларнинг таьсири:
  • Ижобий қадриятлар, мойилликлар ва турмуш тарзининг ўзгариши:
  • Ноаниқлик ва таваккалчилик омиллари таьсирининг камайиши:

5. Компания рақобат мавқеининг кучли ва заиф томонлари.

Тармоқдаги рақобат таркибини ўрганишдаги кейинги қадам-бу рақобатлашаётган компанияларнинг бозордаги ўрнини аниқлашдир. Тармоқдаги фирмалар рақобат мавқеини таққослашнинг асосий усули-бу стратегик гурухлар картасини тузишдир.:


Стратегик гурухлар картаси-тармоқда рақобатлашаётган фирмаларнинг рақобат мавқеиларини акс эттирувчи кўрсаткичдир. Бу таҳлилий усул тармоқнинг умумий тахлили ва хар бир фирманинг бозордаги мавқеини бир бирига боғлайди. Бунинг учун тармоқда ишлаётган барча компания ва фирмалар стратегик гурухларга бўлинади. Стратегик гурухларга рақобат услуби ва бозордаги мавқеи бир хил бўлган фирмалар киритилади. Бозордаги асосий рақобатчилар нечта бўлса стратегик гуруҳлар сони хам шунча бўлади, аммо бунинг учун рақобатчиларнинг хар бири ўзининг рақобат усулига ва бозорда ўз мавқеига эга бўлиши лозим.

Стратегик гуруҳлар харитасини тузиш ва фирмаларни у ёки бу гурух таркибига киритиш қуйидагича амалга оширилади:


1.Тармоқдаги фирмаларни бир-биридан фарқловчи рақобатли характеристикалар аниқланади (нарх, сифат, фаолият географияси, интеграция даражаси, маҳсулот номенклатураси ва хокозо).
2. Фирмаларнинг холати икки чизиқли чизмага жойлаштирилади (танлаб олинган хусусиятлари бўйича).
3.Бир стратегик соҳага тўғри келадиган фирмалар аниқланади.
4.Хар бир гуруҳнинг тармоқдаги умумий савдо хажмидаги улуши аниқланади.


Download 58.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling