Мавзу: Ташкилотларни бошкариш этикаси ва бизнес буйича ягона стандартлар маданиятини яратиш амалиёти
Download 78.59 Kb.
|
Бизнес этикаси
Мавзу: Ташкилотларни бошкариш этикаси ва бизнес буйича ягона стандартлар маданиятини яратиш амалиётиБажарди: Эсиргапов БобурбекЖамият ҳар хил ташкилотларнинг жуда катта миқдоридан ташкил топади. Кўпчилик кишилар ўзларининг бутун онгли ҳаётлари давомида ўзлари аъзоси бўлган ёки улар билан алоқага киришган у ёки бу ташкилотлар билан боғлангандирлар.
Алоҳидаги, ҳусусий жиҳатлардан абстрактлаштирилган ҳолда айтиш мумкинки, ҳар қандай ташкилотнинг асосий ташкил қилувчилари унга кирувчи одамлар, у амалга ошириши учун ташкил қилинган ва мавжуд бўлган мақсадлар ва ташкилот салоҳиятини шакллантирувчи ва ҳаракатга келтирувчи бошқарувдан иборатдир. Замонавий ташкилотни ташқи муҳит билан ресурсларни алмаштиришга қодир очиқ тизим сифатида тасаввур этиш мумкин. Киришда у ташқи муҳитдан ресурсларни олади, чиқишга яратилган маҳсулотни беради. Бунда асосий роль ташкилотни қандай бошқарувга тегишлидир. Ташкилотни бошқариш асосан у амалга оширишга қаратилган белгиланиш билан белгиланади. Ички ташкилий ҳаётда бошқарув ташкилот ресурсларини у ўз мақсадларига эришиши учун шакллантирувчи ва ҳара- катга келтирувчи мувофиқлаштирувчи бошланиш ролини ўйнайди. Бошқарув ташкилотнинг ички муҳитини ва ҳаммадан аввал унинг тузилишини шакллантиради ва, керак бўлганда, уни ўзгартиради. Бошқарув ташкилотда ўтаётган вазифавий жараёнларга раҳбарликни амалга оширади. Гап шундаки, ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти кўп сонли ҳар хил жараёнлар ва жараёнчалардан ташкил топади. Бунда жараёнлар ва жараёнчаларнинг ҳар бир гуруҳига раҳбарликни умуман ташкилотни бошқариш бўйича ишнинг алоҳида тури сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу ишнинг нисбатан мустақил участкалари бўлиб, улар бошқарувдаги меҳнат тақсимотида объектив характерга эга бўлган жараён сифатида ажралиб турадилар. ХХ аср менежменти соҳасидаги йирик мутахассислардан бири Ч.Бернарднинг фикрига кўра, одамларни ташкилотларга бирлашиш ва улар доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга ҳар бир кишига алоҳида ҳолда хос бўлган жисмоний ва биологик чекланишлар ундайди. Ташкилотда одамлар бир бирларини тўлдирадилар, ўз қобилиятларнинг вужудга келтирадилар, бу уларни яшаб қолиш учун курашда кучли килади. Энг соддаси, чамаси, ибтидоий тўда бўлган, ташкилот бирлашмасдан одамзотни яшаб қолиши ва цивилизацияни яратиши мумкин бўлмаган. Ташкилотни фаолият юритишнинг асосида қуйидагилардан ташкил топган Download 78.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling