Шошилинч ҳолатларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг янги, самарали усулларини яратиш борасида илмий текширишлар олиб бориш ва уларни соғлиқни сақлаш тизимига тадбиқ этиш; - Шошилинч ҳолатларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг янги, самарали усулларини яратиш борасида илмий текширишлар олиб бориш ва уларни соғлиқни сақлаш тизимига тадбиқ этиш;
- Врачлар ва ўрта тиббий ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш;
- Чет эл давлатларининг тегишли муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
- Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларига доир санитар - оқартирув ишларида қатнашиш;
- Фавқулодда ҳодисалар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Давлат автоинспекцияси ходимлари, ёнғинга қарши ва қутқарувчи хизматлар ходимлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходималарини шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўргатувчи ўқув курсларини ташкил қилиш.
Марказ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқувчи, бу йўналишда илмий изланишлар олиб борувчи, услубий қўлланмаларни тадбиқ қилувчи, шошилинч тиббиёт тизимида ишловчи тиббий ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнини амалга оширувчи бош муассасаси ҳисобланади. - Марказ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқувчи, бу йўналишда илмий изланишлар олиб борувчи, услубий қўлланмаларни тадбиқ қилувчи, шошилинч тиббиёт тизимида ишловчи тиббий ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнини амалга оширувчи бош муассасаси ҳисобланади.
- Марказ юридик шахс бўлиб, ўзининг мустақил балансига, банклардаги ҳисоб, жорий ва рўйхат рақамларига, ўзининг алоҳида мулкига эгадир, суд жараёнида даъвогар ва жавоб берувчи бўла олади. Марказ гербли тамғага, бурчакли штампга, ўзининг номи кўрсатилган бланкларга тасдиқланган намунадаги рамзига ва бошқа зарурий атрибутикага эга.
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун ўз фаолиятини ташкил қилишнинг услуб ва шаклларини танлайди, ўз ҳуқуқ доирасида керакли барча қарор ва ҳаракатларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |