Мавзу. Тош -ғишт конструкциялари 12-13-мавзу. Тош -ғишт конструкциялари
Ғишт-тош теримининг деформатик характеристикалари
Download 308.35 Kb.
|
ТБК Презент 12-13 мавзу
Ғишт-тош теримининг деформатик характеристикалари.
Терим таранг (эластик) унсур эмас. Кучланишлар ва деформациялар орасидаги боғлиқлик худди бетонники каби бошланишиданоқ тўғри чизиқли эмас (расм 105). Берилган кучланишларда ғишт теримининг деформация модули ўша кучланишларга мос келувчи нуқтадаги эгри чизиққа уринманинг оғиш бурчаги тангенси кўринишида интерпретация қилиниши мумкин. Тажрибалар натижасида аниқланишича таранглик модули теримнинг вақтинчалик қаршилигига пропорционал бўлиб, арматураланмаган терим учун қуйидаги формула орқали аниқланади: Eo=R'и, (224) бу ерда – жадвалдан аниқланадиган теримнинг таранглик характеристикаси. (224) формуладаги номоён бўлаётган теримнинг сиқилишга бўлган ўртача мустаҳкамлик чегараси (вақтинчалик қаршилиги) қийматини қуйидаги формула орқали топиш мумкин: R’и=R, (225) бунда R – теримнинг терим иш шароити коэффициентини ҳисобга олгандаги сиқилишга бўлган ҳисобий қаршилиги; – материал бўйича ишончлилик коэффициенти. Бу коэффициент ғишт(шу жумладан вибрацияланган ғишт) терими, барча турдаги тошлар, йирик блоклар, ва бутобетон(тошбетон)т еримлари учун =2; ғовакли бетондан тайёрланган блоклар учун =2,26. Шуни таъкидлаш жоизки ғишт-тош терими учун “вақтинчалик қаршилик” деган тушунча қўлланилмайди, чунки унинг мустаҳкамлиги ГОСТ меъёрлари билан меъёрланмайди ва синов-тажрибалар билан белгиланмайди. Шунинг учун теримнинг ҳисобий қаршилиги R унинг мустаҳкамлик чегараси Rи нинг бир улуши сифатида қабул қилинади. Расм.105. Қисқа муддатли сиқилишда ғишт-тош теримнинг “кучланиш – деформацияланиш диаграммаси. Download 308.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling