Mavzu: Toshkent viloyati tashqi iqtisodiy aloqalari


Хотира психик активлик фаолиятига кўра


Download 0.65 Mb.
bet6/13
Sana13.01.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1091591
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu. Taqdimot. Sezgi. SIRTQI. 22

  • Хотира психик активлик фаолиятига кўра: ҳаракат, образли, ҳис-туйғулар ва сўз-мантиқ турларига ажратилади.
  • Ҳаракат хотираси – турли ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ҳамда эсга туширишдан иборат тури.
  • Образли хотира – яққол мазмунли, яъни нарса ва ҳодисаларнинг аниқ образларини, уларнинг ёрқин хусусияти ва боғланишларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш, ҳамда эсга туширишдан иборат хотира тури.
  • Образли хотиранинг алоҳида бир тури эйдетизм (юнон. еidos – образ) – аввал идрок қилинган нарса ва ҳодисаларнинг образларини (тимсолларини, тасвирларини) онгда аниқ, тўлиқ ва ёрқин ҳолда узоқ вақт сақлаб қола олиш қобилиятида ифодалайдиган руҳий ҳодиса.
  • Ҳис-туйғу (эмоционал) хотираси – воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, ўз-ўзимизга бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни эсда қолдириш ва эсга туширишдан иборат хотира тури.
  • Сўз-мантиқ хотираси – маълум ғоялар, фикрлар, ҳамда улар ўртасидаги мантиқий боғланишларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва зарур пайтларда эсга туширишдан иборат бўлган хотира тури.

Хотира фаолият мақсадига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий ажратилади.

  • Хотира фаолият мақсадига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий ажратилади.
  • Ихтиёрсиз хотира – олдиндан мақсад қўйилмайдиган бизнинг иродамиздан ташқари гуё ўз-ўзидан содир бўладиган хотира тури.
  • Ихтиёрий хотира – шахс олдиндан мақсад қўйган ҳолда онгли фаолиятини бирор-бир объектга йўналтириб, объект ҳақидаги маълумотларни бош мияда сақлаб туриш.
  • Хотира давомийлигига кўра: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив турларига ажратилади.

  • Қисқа муддатли хотира бир марта, шунингдек, қисқа вақт оралиғида идрок қилиш ҳамда шу кездаёқ қайта тиклашдан иборат бўлиб, қисқа муддатли эсда олиб қолиш билан тавсифланади. Ахборотнинг сақланиши 30 секундгача бўлиши мумкин.
  • Узоқ муддатли хотира – кўп марталаб такрорлаш ва қайта тиклашлар орқали узоқ вақт, муддат эсда олиб қолишга мўлжалланган хотира тури.
  • Оператив (тезкор) хотира – нарса ва ҳодисаларни шахснинг касбидан келиб чиққан ҳолда тезда эсга олиш ва тезда унутиш.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling