Мавзу: трансформацион ёндашувнинг иқтисодий ўзгаришларга тўСҚинлик қилувчи омиллар кириш
Трансакция харажатларининг таснифланиши
Download 73.02 Kb.
|
Transformatsion yondashuvning iqtisodiy o’zgarishlarga to’sqinlik qiluvchi omillar Инстиционал иқтисодиёт фанидан реферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборотни излаб топиш харажатлари
- Мониторинг ва оппортунизмнинг олдини олиш харажатлари
- Музокаралар олиб бориш харажатлари
- Тафсирлаш ва мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш харажатлари
- Миқдор ва сифатни ўлчаш харажатлари
- Шартнома тузиш харажатлари
- Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари
5.1-жадвал Трансакция харажатларининг таснифланиши
томонидан ижарачига топширилишини назарда тутувчи квартирани ижарага олиш бўйича битим тузишда ижарачининг трансакция харажатлари қуйидаги шаклларга эга бўлади (5.2.-жадвал). Шундай қилиб, уй-жойни ижарага олишда юзага келадиган трансакция харажатларини миқдорий баҳолашга ё воситачилик фирмаларининг даромадларини таҳлил қилиш, ёки ўртача соатлик иш ҳақига кўпайтирилган бевосита пул харажатлари ва вақт сарфларини қўшиш ёрдамида эришиш мумкин. Трансакция харажатларининг кўпгина турлари бевосита кузатилмайди ва шунинг учун бу тоифадаги харажатлар ҳажми статистик жиҳатдан қийин ўлчанади. Инсонлар ҳамма вақт, ҳеч қандай харажатларни қилмасдан, натижада ишлаб чиқариш қиймати ошиши учун ҳуқуқларни қўлга киритиш, бўлиш ва ўрин алмаштириш тўғрисида келишиб олишлари мумкин. Бу “ноль даражали трансакция харажатлари” деб юритилади ва бу ҳуқуқий чегараларга боғлиқ ҳисобланади. Ноль даражали трансакция харажатларида ишлаб чиқарувчи шартномага пировард натижада ишлаб чиқариш қийматини ошириш учун зарур бўлган барча нарсани киритади. Агар трансакция харажатлари мавжуд бўлмаса, фирманинг фаолият юритиши учун ҳеч қандай иқтисодий асос бўлмайди. 5.2-жадвал Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари
Баъзи юқори трансакция харажатларига эга бўлган аниқ ҳолатда шартномаларнинг кўпчилиги тузилмайди ва амалга оширилмайди. Чунки уларни ижро этишдан келадиган фойда харажатларга нисбатан анча кам бўлади. Шу тариқа, трансакция харажатлари амалга ошириладиган трансакциялар сонига таъсир кўрсатади (трансакция – шартнома шаклидаги битим). Шуларни инобатга олганда корхоналар нисбий устунлигини ошириш учун трансакция харажатларини тежаш имкониятларини излаш зарурдир. Микродаражада турли хусусий ташкилий тузилмаларда харажатларни таҳлил этишда қуйидаги тамойиллар қўлланилиши лозим: Трансакция (битим-шартнома) – таҳлилнинг асосий бирлиги. Ҳар қандай муаммони, бевосита ёки билвосита шартномавий муаммо, деб қараб, уни трансакция харажатларини камайтириш нуқтаи назаридан ўрганиш фойдалидир. Трансакция харажатларини тежашга турли трансакцияларни уларни бошқариш тузилмаларига табақалаштирилган тарзда бириктириш йўли билан эришилади. Ташкилий тузилмани танлаш муқобил вариантларни қиёсий институционал баҳолаш асосида кечади. Микродаражада трансакция харажатлари корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланади. Бунда қуйидаги харажатлар, яъни шартнома лойиҳасини тузиш, музокаралар юритиш ва келишув кафолатларини таъминлашда юзага келадиган харажатлар, шунингдек, шартномани самарасиз мослаштириш, унга тузатиш киритиш билан боғлиқ бўлган, шартномани амалга ошириш бўйича танланган йўлдан қайтиш, шартномадаги хатолар ва кутилмаган ташқи низолар натижасида юзага келадиган харажатларни фарқлаш лозим. Шуни инобатга олган ҳолда, иқтисодиётда институтларни шакллантиришда, улар фаолиятини самарадорлигини оширишда трансакция харажатлари асосий роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан2 О.Уильямсоннинг қуйидаги хулосаси диққатга сазовор: “моддий ва хомашёларга кам харажатлар билан кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жамият эмас, балки маҳсулотни ишлаб чиқаришда трансакция харажатлари улуши паст бўлган жамият ютуққа эришади”. Download 73.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling