Мавзу. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш Режа: Транспорт логистик тизимлар


Замонавий транспорт-логистика хизматларини ташкил этишнинг халқаро даражадаги вазифаларига


Download 53.87 Kb.
bet4/4
Sana29.03.2023
Hajmi53.87 Kb.
#1306164
1   2   3   4
Bog'liq
Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш

2. Замонавий транспорт-логистика хизматларини ташкил этишнинг халқаро даражадаги вазифаларига қуйидагилар киради:
- материал, ахборот ва бошқа керакли оқимларни интеграллашган комплекс тизимларини яратиш
- ишлаб чиқариш ва муомала соҳаларида логистик имкониятлардан фойдаланишни назоратга олиш, уларни режалаштириш ва стратегик мувофиқлаштириш;
- бозор муҳитини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинган стратегия доирасида логистик конвенцияни доимий мукаммаллаштириш;
- транспорт-логистика жараёнлари технологиясини сифатли таъминлай оладиган малакали кадрлар билан таъминлаш;
- халқаро йўналишларда хизмат кўрсатувчи транспорт корхоналарининг рақобатдошлигини ошириш бўйича самарали чора-тадбирларни қўллаш;
- республикамизда транспорт-логистик марказлар ва хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларининг оптимал жойлашувини таъминлаш;
- транспорт-логистик хизматлари кўрсатиш операторларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
- соҳада инновацион муҳитни яратиш орқали миллий операторларнинг ахборот технологиялари ва воситалари билан таъминоти ва бошқарувда улардан кенг фойдаланишни таъминлаш;
- транспорт-логистик тизим иштирокчиларининг халқаро иқтисодий алоқаларини оқилона ташкил этиш ва бошқалар.
Логистик тизим фаолиятида ташқи муҳит таъсири тез-тез ўзгариб туради. Шу туфайли агар глобал масалаларнинг қўйилиши ва ечими доирасидаги ўзгаришлар, ташқи муҳит ўзгаришларидан орқада қолса, унда олинаётган натижалар ижобий бўлмайди. Мазкур вазифаларнинг ҳал қилинишида транспорт-логистик тизимнинг роли катта.



  1. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш

Транспорт логистикаси соҳасидаги мутахассисларнинг фикрига кўра “транспорт-логистик тизим” тушунчаси “транспорт тизими” тушунчасидан фарқ қилади. Транспорт логистик тизим истеъмолчиларнинг хизматларга бўлган талабларини тўлиқ ва юқори сифат билан қондиришга мўлжалланган.

1-чизма. Транспорт-логистик тизимнинг муҳим элементлари


Шунинг учун транспорт логистик тизим бу истеъмолчиларнинг зарур бўлган хизмат турларини эркин танлаш имкониятини берувчи рақобатга асосланган транспорт сервиси тизимидир.
Бундай тизим ўз ичига бир қанча қатнашчиларни олади ва уларнинг харакатлари мувофиқлашган бўлиши ҳамда тизимнинг хар бир қатнашчиси ва хизмат истеъмолчиларининг талабларини қондириш максимал имконияти ҳолатида умумий натижалар самарасига эга бўлишга мўлжалланиши керак.
Транспорт логистик тизим муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган логистик ёндашув охирги истеъмолчи талабларини қондиришга катта эътибор қаратиш лозимлигини кўзда тутади. Бу эса тизимнинг барча элементлари ўзаро хамкорлигининг долзарб масала эканлигини кўрсатади. Мазкур масалани транспорт-логистик тизимнинг муҳим элементларини тўғри ишлатиш орқали ечиш мумкин. Бунинг учун дастлаб транспорт-логистик тизимнинг муҳим элементларини тузиш ва ундаги жараёнларни бошқариш мақсадини аниқлаш зарур(1-чизма).
Кўрсатиб ўтилган барча элементлар ўз функциясини бажариши учун албатта логистик технологияларга мурожаат қилади.
Транспорт-логистик тизимдаги жараёнларни бошқаришнинг мақсади чизмада кўрсатиб ўтилгани каби тизим ишончлилигини таъминлашдан иборат.
Назорат:

    1. Транспорт логистик тизимлар

    2. Логистик тизимларнинг макро, микро, мезо логистик тизимлари

    3. Замонавий транспорт-логистика хизматларини ташкил этишнинг халқаро даражадаги вазифалари

    4. Логистик тизим фаолиятида ташқи муҳит таъсири

    5. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш

    6. Транспорт-логистик тизимнинг муҳим элементлари

Download 53.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling