Мавзу: Устоз шогирт анъаналари


Download 448.93 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi448.93 Kb.
#1505844
Bog'liq
Документ Microsoft Word


МАВЗУ: Устоз шогирт анъаналари

Бугунги кунда ёш мутахассисларни ҳар томонлама шакллантиришга эътибор ҳар қачонгача нисбатан тезлаштириш эҳтиёжи замон талабига айланди, уларни касбий фаолиятини оширишга қаратилди. Тарихий шароитларининг ўзгариши борасида тўпланган тажрибаларни ёшлар онгига етказиш шакллари ҳам ўзгариб бормоқда. Мустақиллик шарофати туфайли устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалардан бири мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришга асос бўладиган янги таълим тизимининг ташкил этилишидир. 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX сессиясида қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрларни тайёрлаш миллий дастури уни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.


Бугунги кунда ҳам устоз-шогирдлик анъаналари кўплаб меҳнат жамоаларида, шу жумладан, давлат идораларида қўлланиб келади. Бироқ, ҳозирги вақтда кадрлар сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотлар устозликни расмий ва профессионал тартибда амалга оширишни талаб қилади.
Ҳаётда ёзилмаган, аммо унга амал қилинмаса, хунук оқибатларга олиб келадиган қонунлар бор. Шулардан бири устоз ва шогирдлик муносабатларидир. Халқ орасида устоз ва шогирдлик одоби, қадрияти, мулоқот шартлари ана шундай ёзилмаган қонунлар шаклида миллион йиллардан буён яшаб, камолга етиб, ривожланиб келаётир. Бирон бир касб эгаси йўқки, у устоз кўриб камолга етмаган бўлсин. Устоз ва шогирдлик ришталари жуда нозик бўлиб, сал қалтис ҳаракат қилинса, узилиши, кейин уланганда ҳам тугун қолиши мумкин. Ана шундай ҳол юз бермаслиги учун, аввало, шогирд устозига чексиз меҳр қўйиши, ишониши, унинг ҳар бир сўзи, хатти-ҳаракатини тушуниши, унга риоя қилиши шарт. Шогирд устозидан ўрганганларини маромига етказиб, мустақил иш бошлашдан олдин устозини рози қилиб, дуосини олиши ҳам одат тусига кирган. Дуо олмаган шогирдларнинг эса косаси оқармаган, бири икки бўлмаган. Розилик олиш кўнгил ободлигини таъминлашдир. Шогирдидан кўнгли тўлган устозгина унга чин дилдан фотиҳа беради. Халқимиз «Устоз кўрмаган шогирд - ҳар мақомга йўрғалар» деган ҳикматли иборани бежиз тўқимаган.
Шогирд устоз раҳбарлигида билим ёки ҳунар ўрганаётган муддатда унинг ҳар бир ҳаракати ва иш услубини, ҳатто нимани қаерга қўйиш, қайси томонига кўпроқ эътибор бериш ҳолатларини ҳам синчиклаб кузатиши талаб қилинади. Одатда устоз баъзан ҳунарнинг ҳар бир икир-чикирини ҳам айтавермайди, балки амалда кўрсатади. Эҳтимол, бу билан устоз шогирдининг ҳушёрлигини, синчковлиги ва қизиқишини синаб кўрмоқчидир? Шу синовдан муваффақиятли ўтган шогирднинг ошиғи, шубҳасиз, олчи бўлади.
Бошқа касбларни мутлақо камситмаган ҳолда айтиш жоизки, ҳунарлар орасида энг қийини илм ўрганишдир. Бу борада устоз танлашнинг ҳам аҳамияти катта. Аввало, устоз билан шогирд бир-бирига муносиб бўлиши, бир-бирини тушуниши лозим. Бунда кўпроқ масъулият шогирд зиммасига тушади. Негаки, шогирд устозини авайлаши, унинг ҳурматини жойига қўйиши, баъзи инжиқликларига чидаши, игна билан қудуқ қазишдек заҳмадли ишга бардош бериши шарт.
Устозлик – бу ёшларни ҳар томонлама тарбиялашдаги бир йўналиши ҳисобланади. Лекин, бу анъана оила, мактаб каби турли мазмундаги ёшлар тарбияси билан шуғулланувчи ижтимоий институтларнинг таълим-тарбиявий таъсирларни давомчиси сифатида ифодаланади. Шунинг учун ҳам устоз-шогирдлик фаолиятларида оила, мактаб каби жамоалар фаолиятлари билан ҳамкорлик амалга оширилиб, бир-бирларининг таъсир қилиш кучлари мустаҳкамланиб боради. Ижтимоий ҳаёт тажрибасининг тасдиқлашича инсониятнинг бўлғуси ижтимоий-сиёсий фаоллиги, таълим-тарбияни авлоддан-авлодга етказиш асосида амалга оширилишини тасдиқлайди. Бундай юқори даражадаги тасдиқланишлар устозлик фаолиятини ҳам юқори даражада баҳолаш зарурлигини ифодалайди. Устозларнинг фаолияти шогирдларда вақт кўрсаткичларни умум давлат миқёсида амалга оширишга ўрнатишдан иборат. Бу жараёнда эса вақтни қандай тақсимлаш масаласини ҳал қилишда устоз кўрсатмалари асосий ўринга эга. Ҳар қандай вақтни тақсимлашда мақсад, вазифа, воситалардан қандай фойдаланиш зарурлигини ўргатиб шогирдларни бўш вақтларини сермазмун йўналишда билим, кўникма,малакалар эгаллашга жалб қила билиш устоз сиймосини янада обрў-эътиборли шахсга айлантиради. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш зарурки, устоз-шогирдлик анъанасининг фақат моддий-иқтисодий томонига эътибор қилинадиган бўлса бу фаолият асоси ҳеч қандай таълим-тарбиявий аҳамиятга эга бўлмайди.
Демак, бу фаолият асосида ихтиёрийлик тамойили билан бир қаторда, тизимли равишда ҳамкорлик мазмунида ҳар иккала томонини мутахассислик даражасини юқори даражага кўтариши ҳам ўз ифодасини топади. Уларни юқори даражадаги умум мутахассислик хусусиятлари билан биргаликда маданий мулоқот, муносабат даражалари ҳам ривожланиб, шаклланиб боради. Яъни улуғ мутафаккирларининг фикрларига кўра бўлғуси мутахассисни ҳар томонлама шакллантириш учун уни ўзини ҳам ҳар томонлама билиш зарур деган талаблар «Устоз шогирд» анъаналари асосида амалга оширилади.
"Устоз-шогирд одоби" анъаналаридан фойдаланишга оид замонавий қарашлар дейилганда, аждодлар томонидан қолдирилган маънавий меросимиз бўлмиш "Устоз-шогирд одоби" анъаналарининг мазмуни ва моҳияти назарда тутилади. Маълумки, Шарқда азал-азалдан касб-ҳунар улуғланган, устоз-шогирд одоби ва устознинг шогирдга бўлган меҳр-оқибати жуда юқори қўйилган. Буюк алломаларимиз доимо касбга эга бўлишни, илм олишни, саводли бўлиб кабиларни даъват этиб келганлар. Хусусан, Ҳадиси Шарифда қуйидагилар таъкидланган - касбнинг энг яхшиси кишининг ўз қўли билан бажарилган иши ва ҳалол меҳнатидир; - илм ўрганиш ҳар бир мусулмон учун фарздир; - бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхшидир; - қайси бир олимнинг илмидан сўралганда қизғаниб гапириб бермаса, қиёматда оғзига ўтдан тизгин солиб қўйилади; - аввало олим бўл! Илму уламоларни севувчи бўл!; - садақанинг афзали мусулмон кишининг илм ўрганиб, сўнг бошқа мусулмон биродарларига ҳам ўргатишидир. Пайғамбар Довуд алайҳиссалом - темирчилик, Арастудан кейинг иккинчи муаллим дея шуҳрат топган қомусий олим Фаробий - боғбончилик, шоир Саккокий - пичоқчилик, шоир Завқий эса махсидўзлик билан тирикчилик ўтказишган. Ҳожа Баҳовуддин Нақшбанд ҳам ҳунармандчилик билан шугъулланиб, у Туркистонда биринчилардан бўлиб, одамларни ҳунар ўрганишга ва ҳунар билан шуғулланишга чорлаганлар. У қалин ипакли мато-кимхоб тўқиш билан тирикчилик қилар, шогирдларига ҳам ҳунар ўргатар эди. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” да тасаввуф пирлари ва шайхлари ҳақида сўз юритар экан, Ҳожа Абдулла Ансорий - этикдўз, Шайх Абубакр Ҳаббоз - новвой, Шайх Омулий - қассоб, Шайх Ашарий - гъишт терувчи, Шайх Баннон - хаммол, Шайх Абуҳасан - дурадгор бўлганлигини айтади ва қатор мисоллар келтиради. Маълумки, миллий қадриятларимизда устоз-шогирд одобига алоҳида бир инсоний амал, санъат сифатида қаралган, бу одобларда назарда тутилиши лозим бўлган фазилатлар бир қарашда майда амалларга ўхшаса-да, аслида яхши ҳунар соҳиби бўлишликнинг инсоний шартларидандир. Бу ўгитлар ҳозирги кунда ҳам ўз кучини ёъқотмаган жуда ибратли ва долзарбдир. Шарқнинг буюк алломалари, олимлари, шоирлари ва фозиллари жамият ҳамда илм тараққиётига қанчалик ҳисса қўшган бўлсалар, уларнинг ҳар бири ҳунар ва илм эгаллашда каттанинг, яъни устознинг ўрни, шогирдлик бурчи масалаларини ҳам бееътибор қолдирмаганлар. Форс-тожик адабиётининг буюк намоёндаси Рудакий (884-954) кишига биринчи муаллим устоз эканлигини, “Ҳаёт сабоқларин этолмаса ёд, уни ўргатолмас ҳеч қандай устоз” деса, Ибн Сино (980-1037) нинг ёшларни ҳунарли бўлишга чорлаган қуйидаги дурдона насиҳати ибратлидир: “Олтин олмагину ўргангин ҳунар, ҳунарнинг олдида хасдир олтинзар”. Шарқ халқларида илм ўргатувчилар ва устозларга нисбатан иззат-ҳурматда бўлиш фарзандлар онгига сингдирилган. Хусусан, нозиктаъб адиб, нуқтадон олим, XV аср маърифатпарварлари дарғаларидан бири бўлган Ҳусайн Воиз
Пайғамбар Довуд алайҳиссалом - темирчилик, Арастудан кейинг иккинчи муаллим дея шуҳрат топган қомусий олим Фаробий - боғбончилик, шоир Саккокий - пичоқчилик, шоир Завқий эса махсидўзлик билан тирикчилик ўтказишган. Ҳожа Баҳовуддин Нақшбанд ҳам ҳунармандчилик билан шугъулланиб, у Туркистонда биринчилардан бўлиб, одамларни ҳунар ўрганишга ва ҳунар билан шуғулланишга чорлаганлар. У қалин ипакли мато-кимхоб тўқиш билан тирикчилик қилар, шогирдларига ҳам ҳунар ўргатар эди. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” да тасаввуф пирлари ва шайхлари ҳақида сўз юритар экан, Ҳожа Абдулла Ансорий - этикдўз, Шайх Абубакр Ҳаббоз - новвой, Шайх Омулий - қассоб, Шайх Ашарий - гъишт терувчи, Шайх Баннон - хаммол, Шайх Абуҳасан - дурадгор бўлганлигини айтади ва қатор мисоллар келтиради. Маълумки, миллий қадриятларимизда устоз-шогирд одобига алоҳида бир инсоний амал, санъат сифатида қаралган, бу одобларда назарда тутилиши лозим бўлган фазилатлар бир қарашда майда амалларга ўхшаса-да, аслида яхши ҳунар соҳиби бўлишликнинг инсоний шартларидандир. Бу ўгитлар ҳозирги кунда ҳам ўз кучини ёъқотмаган жуда ибратли ва долзарбдир. Шарқнинг буюк алломалари, олимлари, шоирлари ва фозиллари жамият ҳамда илм тараққиётига қанчалик ҳисса қўшган бўлсалар, уларнинг ҳар бири ҳунар ва илм эгаллашда каттанинг, яъни устознинг ўрни, шогирдлик бурчи масалаларини ҳам бееътибор қолдирмаганлар. Форс-тожик адабиётининг буюк намоёндаси Рудакий (884-954) кишига биринчи муаллим устоз эканлигини, “Ҳаёт сабоқларин этолмаса ёд, уни ўргатолмас ҳеч қандай устоз” деса, Ибн Сино (980-1037) нинг ёшларни ҳунарли бўлишга чорлаган қуйидаги дурдона насиҳати ибратлидир: “Олтин олмагину ўргангин ҳунар, ҳунарнинг олдида хасдир олтинзар”. Шарқ халқларида илм ўргатувчилар ва устозларга нисбатан иззат-ҳурматда бўлиш фарзандлар онгига сингдирилган. Хусусан, нозиктаъб адиб, нуқтадон олим, XV аср маърифатпарварлари дарғаларидан бири бўлган Ҳусайн Воиз Кошифий: "Устоз ва муаллимлар ҳурматини ўрнига қўйган бу дунёда ҳам, охиратда ҳам саодат топар",-деб ёзган эди. Унинг фикрича, тўрт нарса саодат далилидир: тўғри сўз, тавозе, ҳалол касбу ҳунардаги меҳнат, сир сақлаш. Яъни, бирор касбга ўрганиш ёки ҳунарни ўргатиш машаққатли меҳнат эканлиги олим қарашларида марказий ўринда турган. Ҳусайн Воиз Кошифий (1440-1505). (Хуросон) “Футуватномайи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати” асарида устоз-шогирд одоби ҳақида тўхталиб шундай деган: “Агар шогирдликнинг биноси ниманинг устига қурилади деб сўрасалар, само ва тоатдир деб айтгин. Агар само (эшитиш) ва тоат нимадир деб сўрасалар, нимайики устоз айтса, уни жон қулоғи билан эшитиб, чин кўнгли билан қабул қилиб ва вужуд аъзолари орқали амалга адо этишдир деб айт».1 Кошифий устозлик шартларига ҳам тўхталиб: “Билгилким ҳеч бир иш устозсиз амалга ошмагай ва кимки устозсиз бир ишни қилур эрса, ул ишнинг асоси мустаҳкам бўлмагай”- деган. Кимки устозсиз иш бошлаган бўлса, унинг иши ва амали самара бермайди, устознинг этагини тутиб шод бўл, бир муддат устозга хизмат қилгинда, сўнгра ўзинг устоз бўл … Агар комил инсон ким деб сўрасалар, у пок мазҳабли, ўз айбини кўрадиган доно ва тамизли кишидир деб айтгил. Унда ҳасад, гина ва бахилликдан асар бўлмайди”. Машҳур файласуф ва мутафаккир, қомусий илмлар билимдони Абу Наср алФаробий (873-930) устоз-мураббийга шундай талаб қўяди: Устоз ўз шогирдларига қаттиқ зулм ҳам, ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим2 . Чунки, ортиқча зулм шогирдда устозга нисбатан нафрат уйғотади, бордию устоз жуда юмшоқ бўлса, шогирд уни менсимай қўяди ва у берадиган билимдан совиб ҳам қолади. У устозларга болаларнинг феъл-атворига қараб тарбия жараёнида қуйидаги “қаттиқ” ёки “юмшоқ” усуллардан фойдаланишни маслаҳат беради: 1. Тарбияланувчилар ўқиш-ўрганишга мойил бўлса, таълим-тарбия жараёнида юмшоқ усул қўлланилади. 2. Тарбияланувчилар ўзбошимча, итоатсиз бўлса, қаттиқ усул (мажбурлов) қўлланилади. У ўқитувчининг тарбия усулларини ҳукумат (давлат) ва шоҳларнинг халқни тарбиялаш ва бошқаришдаги усулларига ўхшатади, уларни қиёслайди. Ҳар иккаласида ҳам юмшоқлик ва мажбурлов зарурлигини уқтиради.
Буюк аллома Ибн Сино ( 980-1037 ) ўқувчига билим бериш устозларнинг масъулиятли бурчи эканлигини таъкидлайди.3 У устозларнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритар экан, уларга шундай йўл-йўриқлар беради: - болалар билан муомалада босиқ ва жиддий бўлиш; - болаларга берилаётган билимнинг қандай ўзлаштириб олинаётганига эътибор бериш; - таълимда турли метод ва шакллардан фойдаланиш; - боланинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиш; - берилаётган билимларнинг энг муҳимини ажрата олиш; - билимларни болаларга тушунарли, унинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериш; - ҳар бир сўзнинг болалар ҳиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига эришиш.
Download 448.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling