Мавзу: Вилоятда пахта ҳом-ашёсини қайта ишлаш саноатини ривожлантириш йўналишлари


Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар


Download 0.65 Mb.
bet7/15
Sana09.05.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1448517
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Дип пахта

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

2008 йил

2009 йил

2014

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши

9,0

8,1

8,1

Саноат маҳсулотнинг ўсиши

12,7

9,0

8,3

Хизмат кўрсатиш ҳажми

21,3

12,9

13,9

Савдо соҳаси

7,2

16,6

14,3

Давлат бюджети профицити (ЯИМга нисбатан)

+1,5

+0,2

+0,2

Инфляция даражаси

7,8

7,4

6,1

Иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳакининг ошиши

40,0

40,0

23,2

Аҳоли жон бошига реал даромадларнинг ўсиши

23,0

26,5

10,2

Манба: жадвал талаба томонидан тайёрланган.
Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди. 
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пастдир. 
Ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 2000 йилдан буён 31 фоиздан 56 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 12,9 фоиздан 31,1 фоизга ўсди.

-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМ даги улуши, фоизда
Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган кредитлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3 мартадан зиёд ошди.
Сўнгги йиллар давомида «Мудис», «Стандарт энд Пурс» ва «Фитч рейтингс» каби етакчи рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини «барқарор» деб баҳоламоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, агар 2011 йилда мамлакатимизнинг 13 та тижорат банки юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлган бўлса, бугунги кунда республикамизнинг барча 26 та банки ана шундай баҳога лойиқ кўрилди.
Ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда.
Қайси белгига кўра бўлак ёки қисмларга ажратилишига қараб мамлакат иқтисодиётининг таркибий тузилишининг турлари ўзаро фарқланади (-расм).
Мамлакат иқтисодиётининг таркибий тузилиши шаклланишида унинг табиий ресурс салоҳияти, географик жойлашуви, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланганлик даражаси каби омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлсада, уни ўзгартириш ва такомиллаштиришда давлатнинг таркибий сиёсати ҳал қилувчи роль ўйнайди.

-расм. Мамлакат иқтисодиётининг таркибий тузилишининг турлари


Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида таркибий ўзгаришлар сиёсати:


- мамлакат иқтисодиётининг диверсификациялашув даражасини кўтариш, яъни ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш, ЯИМ, экспорт каби кўрсаткичларда алоҳида тармоқ маҳсулоти ёки маҳсулот гуруҳининг устунлик қилишига барҳам бериш;
- ташқи бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига кам таъсирчан бўлган тармоқлар ва соҳаларнинг ЯИМ ва бандликдаги улушининг юқори бўлишини таъминлаш;
- тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, шунингдек экспорт қилувчи корхона ва тармоқларнинг хом ашё ва бутловчи қисмлар билан таъминланишида маҳаллий корхоналар улушининг устунлигига эришиш;
- юқори технологиялар ва замонавий техника билан билан қуролланган, арзон ва сифатли, ташқи бозорда бемалол рақобатга кириша оладиган саноат тармоқларининг саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичларидаги улушини ошириш;

Эскирган асбоб-ускуналарни фойдаланишдан чиқариш


Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш







Ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш



Ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш




Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling