Интернет тўлов тизимлари, улар орқали тўловлар ва харидларни амалга ошириш.
Техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш электрон тўловдир.
Электрон тўлов тизимида товар/хизматлар тўлови харидорнинг электрон ҳисобидан шахсий банк рақами ҳисобига пул маблағларини чиқариш имконига эга бўлган сотувчининг электрон ҳисобига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Қуйидаги электрон тўлов тизимлари мавжуд:
WEBSUM;
iPAY;
PAYNET;
WEBMONEY;
IntellectMoney;
Perfect Money;
RBK Money;
V-money.
Электрон тўлов тизимлари ёрдамида Интернет ва IP-телефонияга уланиш учун «ПИН» кодлар ва интернет дўконлардан товарларни ҳарид қилиш, уяли алоқа хизмати, шахар телефонияси, коммунал хизматлар, домен ва хостинг, реклама, телевидение, чипталар, датацентрлар, веб ресурслар учун ҳақ тўлаш мумкин.
iPAY – бу UzExдаги биржа савдоларида, www.uzbex.com глобал савдо майдончасида, ҳамда iPAY тизимига қўшилган интернет дўконларда онлайн тўловларни амалга ошириш имконини берувчи, Ўзбекистон Республикаси товар ҳом-ашё биржасининг тўлов тизимидир.
WEBSUM электрон тўлов тизими.
iPAY электрон тўлов тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |