Мавзу: Янги йил нима? Мақсад: Таълимий


Download 1.24 Mb.
bet5/5
Sana10.08.2020
Hajmi1.24 Mb.
#125921
1   2   3   4   5
Bog'liq
Yangi yil (2)



4. Шеър ёдлаш

Янги йил кириб келди!
Дилда қувонч, завқ билан,

Қалбдаги меҳр билан,

Қорбобо қорқиз билан,

Янги йил кириб келди!


Эшикни тақиллатиб,

Соатни чиқиллатиб,

Сабрларни тугатиб,

Янги йил кириб келди!


Барчага меҳр беринг,

Совға салом улашинг,

Яхшилар-ла дўстлашинг,

Янги йил кириб келди!


Янги бўлсин орзулар,

Унутилсин қайғулар,

Жарангласин кулгулар,

Янги йил кириб келди!


Шукроналар айтайлик,

Тинчлик қадрин билайлик,

Яхши ният қилайлик,

Янги йил кириб келди!

5. Топишмоқ топиш
Ёзда ҳам қишда ҳам бир хил кийимда (АРЧА)
Боради боради тангадай жойни олади (ҲАССА)
Бир бош буғдой уй тўлдирар (ЧИРОҚ)
Кумуш капалагим уча - уча ерга қўнди (ҚОР)
Ўтда ёнмайди,

Сувда ботмайди



(МУЗ)

Қорлар ёғади,

Хаммаёқ музлайди.

Янги йилни кутамиз,

Бу байрамни қай фаслда қиламиз ?

(ҚИШ)
6.Жисмоний дақийқа:

"Дарахтлар уйқида" ўйини.


7. Мавзуни мустаҳкамлаш

Болалар сизлар билан арча байрами ҳақида гаплашдик.

Бу байрамни бошқа байрамлардан фарқи – қиш фаслида бўлади.
8. Рағбатлантириш

Янги йил рағбатлари билан болаларни рағбатлантириш


9. Якунлаш
Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling