Иккинчи лавҳа кетади. (Шоколаддан букет)
Гулҳида: Бу йил аъло, бебаҳо йил бўлди. Яхши янгиликлардан, очиқ эшиклардан, имкониятлардан, қўллаб-қувватлашлардан, кўмаклардан ҳамма бирдек суюнди, севинди, шукр қилди, ташаккур этди. Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғ, инсон қадри юксак. Инсон азиз, инсон шаъни муқаддас. Кўз тегмасин, нияти оқ, дуоси пок элимизнинг эзгу мақсадлари қулоч ёяверсин, одамларимиз бир-бирига оқибат оқ қандини улашиб, хотиржам, хурсанд яшаверсин. “Ош бўлсин” дан айиқдек полвон қувватни, йўлбарсдек енгилмас тушкунликка таслим бўлмас кайфиятни топаётган бўлсангиз биз бахтиёрмиз.
Шу вақт телефони жиринглаб қолади. Қуён қайердалиги айтилади.
Халқимиз ардоғидаги қўшиқчи қошига қуён етиб боради ва воқеалар бошланади.
Гулҳида хайрлашади: Ўтган йилда омад сиз билан сўрашмай ўтдими? Бахт сизга қиё боқмадими? Ишонинг янги йил сизга хурсандчилик ҳадяларини опичлаб келади.Омад хирмонининг, бахт хазинасининг эгаси ўзингиз бўласиз. Дилимизда ғам бўлмай, қаторимиздан кам бўлмай, кўзимизда нам бўлмай келаси йилни ҳам худди шундай ҳамжиҳатликда, хурсандчиликда яна кўп, кўп, кўп йилларни, Ёшлар телеканали билан тотувликда кутиб олаверинг! Барчамизга тенгликда, бағри кенгликда, бирдам-бутунликда экранингизда кўришиш бахти этаверсин насиб, биз фақат мехр-муҳаббатсевар меҳмонлармиз, шарт эмас бизга холва, парварди, ош, манти, хасиб.Яна бир бора янги йилингиз билан, яна бир хушбахт, хушвақт йилингиз билан!
Воқеалар бошланади.
Қуён “Беном” гуруҳининг ёнига боради ва улардан жонли ижро сўрайди.
Кейин йўл-юриб, мўл юриб Райҳон Ғаниеванинг ёнига боради. Бу санъаткордан табрик сўрайди.
Сўнгра оппоқ қуёнвой йўлга тушиб “Виа - Мароканд” ёнига боради. Бу гуруҳдан ҳам жонли ижро сўрайди.
Йўлда кетаётиб қуёнвой Малика Равшановани кўриб қолади. “Бу менинг онам” қўшиғини айтиб беришини сўрайди.
Энг сўнгги манзили Шоҳруххоннинг ёнига етиб боради. Ундан табрик сўрайди.
Янги йил дастурхони учун шоколадли егуликларни тайёрлаш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |