Мавзу юзасидан маъруза матнлари II мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви режа


 Конституцияга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш


Download 442.83 Kb.
bet8/10
Sana23.02.2023
Hajmi442.83 Kb.
#1225638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу

6. Конституцияга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш
зарурати ва тартиби.
Жамият ривожи, барқарорлиги, Конституцияга, унинг барқарорлигига боғлиқ. Конституция аввал қайд қилганимиздек энг муҳим ва асос ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Бу муносабатлар бошқа муносабатларга нисбатан барқарор, узоқ яшовчи, тез-тез ўзгаришга муҳтож бўлмаган муносабатлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Конституциялар бошқа қонунларга нисбатан кам ўзгаришларга учрайдиган қонундир.
Лекин ҳаёт доимо ўзгаришга илгари юришга мойил эканлигини инобатга оладиган бўлсак, ижтимоий муносабатлар ҳам ўзгаради, уларни янгича тартибга солиш зарурати, турли даврдаги шароитни хилма-хиллги Конституцияга ҳам ўзгартириш киритиш заруратини вужудга келтиради.
Ўзбекистоннинг ривожланиши, унда олиб борилаётган ислоҳотлар, албатта, ижтимоий муносабатларни ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар эса, ҳокимият тузилмалари таркиби, фаолиятини такомиллаштириш, ҳокимият тизими бўлиниши принципини янада чуқурлаштириш, унинг натижасида ваколатларни янада аниқ белгилаш, заруриятини туғдирмоқда. Демократик жараёнларнинг чуқурлашуви, эркинлаштириш сиёсати давлат бошлиғи мақомида ўзгаришлар бўлишини, уни давлат бошлиғи сифатида мақомини кучайтириб, ижро ҳокимияти таркибидан чиқаришни, айрим ваколатларни Парламентга, ҳукуматга ўтказиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Жамиятда сиёсий ҳаётнинг ривожланиши, шу жараёнда иштирок этувчиларнинг фаоллигига боғлиқ, бу аввало сиёсий партиялар ролини оширишни тақозо этади. Бу ҳам Конституцияга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо қилмоқда. Демократик талабларни белгилаш, жаҳон давлатчилиги тажрибасидаги ижобий жиҳатларни олишга интилиш ҳам Конституцияга ўзгартиришлар киритилишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон Конституциясига киритлган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам шу асосда амалга оширилди.
Конституцияга биринчи ўзгартириш 1993 йилда амалга оширилиб, унга асосан Олий Кенгаш депутатларининг сони 150 бўлиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди ва қонунларда депутатлар сони 250 та бўлиши белгилаб қўйилди.
Конституциямизга энг катта ва салмоқли ўзгартириш 2003 йил 24 апрелда киритилди. Бунинг асоси ва сабаби 2002 йил 27 январда ўтказилга референдум найтижалари бўлди. Референдум натижасида халқ парламентнинг икки палатали бўлиши ва Президент ваколатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартиришни маъқуллади. Шу асосда “Референдум якунлари ва давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг аосий принциплари тўғрисида” Конституциявий Қонун қабул қилинди12. Қонуннинг биринчи моддасида “Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг моддаларига ўзгартириш киритиш учун асос бўлади” деб мустаҳкамлаб қўйилди.
Шу асосда Конституциянинг XVIII, ХIХ, ХХ, ХХIII бобларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Уларнинг натижасида, “Президент бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси Раиси бўлади” деган қоида бекор қилинди, унинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга ўзгартирилди, айрим ваколатлари Сенатга ўтказилди;
- Парламент икки палатали тизимда (қуйи ва юқори палата) ташкил қилинди. Сенатни шакллантириш тартиби, унинг ваколатлари, Қонунчилик палатаси ваколатлари, уларнинг биргаликдаги ваколатлари мустаҳкамланди;
- Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш, унинг ишида Президент иштирокимасалалари янгича ҳал қилинди;
- Сайлов тизимига , сайловларни ўтказиш муддатини аниқ белгилаш, сайлов компанияси бошланганлигини эълон қилиш институти, Сенат аъзоларини сайлаш тартиби (поғоначи сайлов) белгиланиши билан қўшимчалар киритилди.
2007 йил 11 апрелда Президент томонидан имзоланган ва 2008 йил 1 январдан кучга кирган, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”13ги Конституциявий Қонуннинг биринчи моддасида Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатишлар киритиш учун асос бўлиши мустаҳкамлаб қўйилди. Шунинг асосида 2007 йил 11 апрелдаги қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига ўзгартириш киритилди.
Уларга асосан, Президентнинг ижро ҳокимиятига бошчилик қилиши бекор қилиниб, “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди”, –деб белгилаб қўйилди.
Конституциявий Қонунда вилоят ҳокимларини тайинлаш тартиби ўзгартирилди, бунда сиёсий партияларнинг, маҳаллий вакиллик органларидаги гуруҳлари иштироки кўзда тутилди. Шу ҳолат ҳам Конституцияга ўзгартириш киритишга сабаб бўлди. Ўзгартиришга асосан, вилоят, Тошкент шаҳр ҳокимларини тайинлаш тартиби аввалгидек Конституцияда эмас, қонунда белгиланди ва Конституцияда уларни лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш қонунга мувофиқ амалгта оширилиши ҳавола сифатида кўрсатиб қўйилди.
Конституцияга киритилган кейинги ўзгартириш, Қонунчилик палатасини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлиб, унинг депутатлари сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилди. Уларнинг 135 таси ҳудудий сайлов округларидан кўппартиявийлик асосида, 15 таси Экологик ҳаракат томонидан сайланиши белгиланди.
2010 йил 12 ноябрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида, Президент “Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”14 ҳақида маъруза қилди. Маърузада Конституцияга анчагина ўзгартириш киритиш таклифлари боён қилинди.
Натижада Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда мақулланган ва 2011 йил 18 апрелда Президент томонидан имзоланган қонунга асосан Конституцияга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
Конституциянинг 78-модда биринчи қисмининг 15-банди “...шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш” деган сўзлар билан тўлдирилди. 80-модданинг 6-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва” деган сўзлардан кейин “унинг ўринбосарлари” деган сўзлар чиқарилиб, “Ҳисоб палатаси раисини” деган сўзлар билан тўлдирилди. 93-модда биринчи қисмининг 8-бандидаги “ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади” деган сўзлар чиқариб ташланди, 12-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва” деган сўзлардан кейин “унинг ўринбосарлари” деган сўзларни чиқариб ташланиб, “Ҳисоб палатаси раиси” деган сўзлар билан тўлдирилди. 15-бандига “вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади” деган сўзлардан олдин “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан...” деган сўзлар киритилди. 16-банди “...Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли” деган сўзлар билан тўлдирилди. Президентнинг бу ваколати аввал Конституциянинг 98-моддасида кўзда тутилган эди. Энди бу қоида шу моддадан чиқарилди.
Конституцияга киритилган ўзгартириш асосида унинг 96-моддаси қуйидагича баён этилди. “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади”.
Конституциянинг 98-моддаси мутлақо янги таҳрирда баён қилиниб, у қуйидагича янги ҳолатларни қайд қилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Ишончсизлик вотуми Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Олий Мажлиснинг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим этилади. Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Президент Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олии Мажлисини тарқатиб юборади.
Қонунчилик палатаси қабул қилган ва 2011 йил 5 декабрда Сенат мақуллаган қонунга асосан Конституциянинг 90-моддасига ўзгартириш киритилди ва унга асосан Президентнинг ваколат муддати 7 йилдан 5 йилга ўзгартирилди. Конституцияга киритилган бу ўзгартиришларни аҳамияти, мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида кейинги бобларда кенгроқ тўхталамиз.

Download 442.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling