Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


Download 0.99 Mb.
bet2/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-мавзу

Маълумот учун2:

Суверенитет сўзи давлат ҳуқуқий масалаларда халққа, миллатга ва давлатга нисбатан ишлатилади. Давлат ва мамлакат сўзлари кўпинча айнан бир маънода ишлатилгани учун давлат суверенитетини мамлакат суверенитети деб ҳам тушуниш мумкин. Бу ерда айнан мамлакат суверенитети ҳақидаги гап кетиб, у давлат суверенитети орқали ифодланади.


Ёдда тутинг:

Д авлат фақат ҳақиқий суверенитетга эга бўлган тақдирдагина халқнинг расмий вакили сифатида халқ иродасини ифода эта олади ва фуқароларнинг ҳуқуқларини, манфаатларини тўла ҳажмда таъминлаш имкониятига эга бўлади. Акс ҳолда Ўзбекистонни собиқ иттифоқ таркибидаги ҳолати вужудга келади. Шу пайтда расмий суверен давлат ҳисобланувчи Ўзбекистон 80-йилларнинг охирида иттифоқ вакилларини зўравонликларидан ўз фуқароларини ҳимоя қила олмаган.
Фақат Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнггина ҳақиқий давлат суверенитетига том маънода эга бўлади. Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон – суверен демократик республика деб белгиланиши, давлат суверенитетининг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. 2-моддада давлат халқ иродасини ифода этиши, 3-моддада, Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилаши, ички ва ташқи сиёсатини амалга ошириши, давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасгини белгиланиши давлат суверенитети реал воқелик эканлигини кўрсатади. Ҳатто 4-моддада белгиланган мамлакатда давлат тили ўзбек тили эканлиги ҳам давлат суверенитетининг амалий ифодасидир.
Давлат суверенитетининг муҳим белгиси давлат ҳокимиятининг мамлакатнинг Конституцияси ва қонунларидан бошқа ҳеч нарса билан чекланмаслигидир. Давлат суверенитети ўрнатилган мамлакат ҳудудида бошқа ҳеч қандай ҳокимият тузилмалари бўлмаслиги керак. Давлат суверенитети амал қиладиган мустақил давлатда қонуний давлат органларининг ҳеч қандай ваколатларига бошқа ҳеч қандай сиёсий ва бошқа кучлар тажовуз қилмаслиги керак.
Конституциянинг 10-моддасида белгиланган: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши, жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмаслиги, давлат суверенитетини натижасидир.
Давлат суверенитети мустақил давлатнинг ажралмас хусусияти бўлиб, давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида белгиловчи шарт ҳамдир.
Ўзбекистон мустақил мамлакат ва давлат суверенитетига эга бўлганлиги уни халқаро муносабатларда тенг асосда иштирокини таъминлайди. Ўзбекистонни БМТга ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши, халқаро шартномаларда иштирок этиши, шунингдек, халқаро жараёнларни ривожланишига маълум таъсир қилиши давлат суверенитетига эгалиги шарофатидир.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling