Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа
Download 0.99 Mb.
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг
Маълумот учун3:
Давлат суверенитети, мамлакатнинг келажагини белгилашда катта аҳамиятга эга. Мамлакат ҳар жиҳатдан тўла мустақил бўлсагина, уни суверенитетга эга давлат ҳисоблаш мумкин. Мустақиллик натижасида давлатнинг суверенитетга хос жиҳатлари намоён бўлади. Ёдда тутинг: Конститция энг аввало суверенитетнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, давлат суверенитетини қонуний мустаҳкамлади. Конституциянинг биринчи боби “Давлат суверенитети” деб аталиши ҳам суверенитетнинг Ўзбекистон учун аҳамиятини юқори эканлигини кўрсатади. Констиуциянинг 1-моддасидаги “Ўзбекистон – суверен демократик Республика” дейилган принцип нормани, Ўзбекистоннинг келажак ҳаётини белгиловчи асос дейиш мумкин. Бу қоида Ўзбекистонни мустақиллигини ўрнатади, мустақилликнинг олий мақсади эса, энг аввало ўзбек халқини иззатини жойига қўйишдир. Мустақиллик, суверенитет натижасида, давлат фаолиятини янгича қуриш, халқ манфаати йўлида хизмат қилдириш имконияти вужудга келди. Констиуциянинг 2-моддасида бу шундай ифодаланади. “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”. Давлатнинг халқ манфаатларига хизмат қилишига эришиш, демократик жамият қуришда энг муҳим шартдир. Суверенитет натижасида Ўзбекистон ўзининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилади, ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш имконияти вужудга келди (Констиуциянинг 3-моддаси). Ана шу имконият туфайли Ўзбекистон давлат бошқарув шаклининг демократик кўриниши – Республика шаклини ўрнатди. Давлат вакиллик ҳокимияти органлари тизими: Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тизимини, суд ҳокимияти тизимини, ижро ҳокимияти тизимини ўрнатди. Натижада биринчи марта суд – ҳокимиятнинг мустақил тармоғи сифатида эътироф этилди. Президент бошқарув шакли қонуний мустаҳкамланди, маҳаллий миқёсда “ҳоким” лавозими жорий қилинди. Кейинги вақтларда давлат қурилиши ва бошқарув соҳасида эркинлаштириш сиёсатини олиб борилаётганлиги, Парламент институтини ривожлантирилганлиги, икки палатали парламентга ўтилганлиги, ҳукуматнинг ваколатлари кенгаяётганлиги, Ўзбекистонни суверенитетга эгалиги, унинг натижасида ички ва ташқи масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқига эгалиги натижасидир. Мустақиллик ва суверенитетнинг мазмун-моҳияти ўхшаш бўлсада, улар тўғрисида турли таърифлар мавжуд. Лекин энг лўнда, ишонарли ва тушунарли таъриф Президент томонидан берилган таърифдир. Ўзбекистон Президенти мустақилликни ҳар томонилама ҳис қилган ҳолда “Мустақиллик бу ҳуқуқдир” деб таъриф берган. Ҳақиқатда ҳам мустақиллик Ўзбекистонга, унинг халқига кенг имкониятлар ва ваколатлар берди. Эндиги масала ана шу ваколат ва имкониятлардан тўғри, вақтида фойдалана билиш ҳисобланади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling