Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


 Ўзбекистон – Республика бошқарув шаклидаги давлат


Download 0.99 Mb.
bet4/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-мавзу

2. Ўзбекистон – Республика бошқарув шаклидаги давлат.
Констиуциянинг 1-моддасида “Ўзбекистон – суверен демократик Республика.” деб қонуний мустаҳкамлаб қўйилиши мамлакатимизни республика шаклидаги давлат эканлигини кўрсатади.
Умуман дунёдаги барча мамлакатлар бошқарув шаклига кўра икки турда бўлади, яъни айрим мамлакатлар монархия бошқарувида, айрим мамлакатлар республика бошқарув шаклида мавжуд. Бошқарувни қайси шаклини танлаш, шу асосда яшаш мамлакатлар халқларининг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Давлат бошқарувининг республика шакли монархияга нисбатан кейинроқ вужудга келган бўлиб, кўпинча монархия бошқарув шакли халқ хоҳиш-иродасига тўғри келмай қолган, тараққиётга тўсқинлик қилган пайтларда республика шаклига ўзгартирилади. Масалан, Франция, Эрон, Италия аввал монархия давлати бўлган бўлса, ҳозир республикадир. Бу дегани бошқарувни монархия шакли ёмон (салбий), республика шакли яхши (ижобий) деган хулосани келтириб чиқармаслиги керак. Чунки шундай монархия давлатлари борки, масалан Англия, Япония, Голландия, Швеция ва ҳоказолар, улардаги демократия республика давлатларидан кам эмас.


Ёдда тутинг:

Монархия давлатларида монарх – давлат бошлиғи умурбодга авлоддан-авлодга ўтиш асосида лавозимига келса, республика шаклидаги давлатларда давлат бошлиғи фақат сайлов орқали ва маълум муддатга лавозимни эгаллайди. Сайлов ҳар хил бўлиши мумкин, президентлар айрим мамлакатларда умумхалқ томонидан, айрим мамлакатларда парламент томонидан, айрим мамлакатларда махсус ташкил қилинадиган органлар томонидан сайланади.
Президентни, монархдан фарқи у сайлаган халқ, орган олдида масъулиятли бўлади.
Давлат бошқарув шаклида давлат бошлиғини лавозимга келиши усулидан ташқари, бошқа ҳокимият органларини ташкил этилиши, шакллантирилиши ва фаолияти шакллари, ҳокимият тузилмаларининг бир-бири билан муносабати ўз хусусиятларига эга. Яъни, уларга республика ёки монархия шакли таъсир қилади.


Ёдда тутинг:

Бу дегани Ўзбекистонда давлат бошлиғи Президент бўлиб, у маълум муддатга, республика фуқаролари томонидан умумий, тўғри, тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланади.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling