Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


Download 0.99 Mb.
bet5/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-мавзу

Маълумот учун4:

Республика бошқарув шаклидан бир неча турлари мавжуд, айрим манбаларда унинг икки тури5, айрим манбаларда уч тури6 кўрсатилади.
Ҳақиқатда ҳам ҳозирги давлатчилик тажрибасида республиканинг уч тури, Президентлик Республикаси, парламентар Республика, республиканинг аралаш (ярим президентлик) учраб турибди.
Перзидентлик республикасида Президент фуқаролар томонидан сайланади. Президентнинг якка ўзи парламент иштирокисиз ҳукуматни шакллантиради (айрим пайтларда ҳукуматни ҳам ўзи бошқаради), ҳукумат фақат президент олдида ҳисоб беради, парламент ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдира олмайди, президент парламентни тарқатиш ҳуқуқига эга бўлмайди, ҳукумат аъзолари бир вақтни ўзида парламент аъзолари бўла олмайди. Бунга АҚШ, Мексика давлатларини мисол қилиш мумкин.
Парламентар республикаларда, президент парламент томонидан сайланади. Парламент сайловларида энг кўп овоз олган партия раҳбари ҳукуматбошлиғи лавозимини эгаллайди ва ҳукуматни тузади. Парламент ҳукумат фаолияти устидан тўлиқ назорат қилади. Ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш мумкин. Бундай ҳолда ҳукумат тўғридан-тўғри истеъфога чиқади. Президент ҳукумат таклифига кўра Парламентни тарқатиб юбориши мумкин. Ҳукумат аъзолари парламент аъзолари орасидан сайланиб, парламентдаги ўрнини ҳам сақлаб қолади. Бундай давлатларга Италия ва Германияни кўрсатиш мумкин.
Республиканинг аралаш шаклида (ярим президентлик), Президент фуқаролар томонидан сайланади, ҳукуматни ўзи шакллантиради ва ҳукумат унга ҳисоб беради. Парламент ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдириши мумкин. Президент парламентни тарқатиб юбориши мумкин. Ҳукумат аъзолари бир вақтни ўзида парламент аъзоси бўла олмайди. Парламент ҳукуматни назорат қилиш ваколатига, механизмига эга бўлади.
Агар юқоридагиларга эътибор берсак, Ўзбекистонда Республиканинг аралаш (ярим президентлик) шакли мавжуд эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўламиз. Чунки, Президент аҳоли томонидан сайланади, Ҳукуматни тузишда Президент ва Олий Мажлис иштирок этади, Ҳукумат Президент ва Олий Мажлис олдида жавобгар. Ҳукумат фаолиятини Олий Мажлис назорат қилади, Олий Мажлис ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириши мумкин. Президент Олий Мажлис палаталарини тарқатиб юборишга ҳақли.


Ёдда тутинг:

Ўзбекистонда кейинги вақтларда эркинлаштириш доирасида амалга оширилган ислоҳотлар, давлат бошқарув шаклини мукаммал бўлишига, демократик принципларга мос тушишига таъсир қилди. Президент, Парламент, ҳукумат ваколатларини қайта тақсимланиши, улар ўртасидаги алоқаларни чуқурлашуви бошқарув шаклини мукаммаллашувига олиб келмоқда.
М амлакатимиз мустақилликка эришган пайтдан то ҳозиргача бўлган даврда Президент мақомини ўзгариб бораётганлиги, унинг ваколатларини парламент ва ҳукуматга ўтиб бораётганлиги, демократлаштиришни чуқурлашиб бораётганини билдиради.
Президентни бир вақтни ўзида Вазирлар Маҳкамаси Раиси бўлиши тажрибасини бекор бўлиши, кейинчалик Президентни ижро ҳокимияти бошлиғи бўлиш тажрибасини бекор бўлиши, давлат бошқарувини демократлаштиришнинг ишончли кўрсаткичидир.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling