Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


Download 0.99 Mb.
bet9/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-мавзу

Ёдда тутинг:



Шу билан бирга Ўзбекистоннинг давлат тузилиши шаклини унитар деб эътироф этиш билан бирга, уни унитар давлат сифатида ўзига хос хусусияти мавжудлигини ҳам кўрамиз. Яъни мамлакатимиз таркибида суверен Қорақалпоғистон Республикаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабати федерация давлатида учрайдиган муносабатлар асосида бўлмасдан, конституция доирасида тузиладиган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солиниши белиглаб қўйилган. Ўзбекистон ўз маъмурий-ҳудудий тузилишини айрим манбаларда учраб турадиган маъмурий-ҳудудий бўлиниш асосида эмас, мамлакатни бошқаришни қулай бўлиши нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳал қилган. Яъни Ўзбекистон ҳудуди Қорақалпоғистон, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) деб аталувчи ҳудудий бирликлардан ташкил тапган. Ўзбекистон маъмурий ҳудудий бирликлар сифатида шуларни олган.
Ў збекистон суверен давлат сифатида давлат ҳокимияти органлари тизими, уларнинг турлари, ҳатто номларини ҳам ўзи белгилаган. Бунда ҳокимиятнинг тизими қонун чиқарувчи,ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши асос қилиб олинган бўлса, ҳар бир ҳокимият органининг номланишига, уларнинг ҳар бирининг тизими ўзига хос хусусиятларида тузилишига эътибор берилган. Ҳокимият органлари олий (марказий), маҳаллий органлардан иборат тузилган.
Қонунчилик ҳокимияти органи – Олий Мажлис бўлиб, у аввал бир палатали, сўнг икки палатали қилиб ташкил қилинган, ижро ҳокимияти Вазирлар Маҳкамасига юкланган. Дастлаб ижро ҳокимиятини бошқариш Президентга тегишли бўлган бўлса, кейинчалик Президентнинг бу ваколати бекор қилинди. Ижро ҳокимиятинигн марказий органлари сифатида вазирлик, қўмита, агентлик, компаниялар белгиланди.
Маҳаллий миқёсда ҳам давлат ҳокимияти вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари ташкил қилинди. Вакиллик ҳокимияти халқ депутатлари Кенгашларига, ижро ҳокимияти ҳокимларга юкланиб, уларнинг иккаласига ҳокимлар бошчилик қилиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси ўзини суд тизимини (Конституциявий суд, Умумий суд, Хўжалик судлари) мустақил белгилади. Ҳар бир суднинг тизими ҳам алоҳида белгиланди.
Ўзбекистонда бундан ташқари бирор ҳокимият тизимига кирмайдиган, алоҳида вазифаларни бажарувчи давлат органлари ҳам фаолият кўрсатади, масалан, Марказий сайлов комиссияси, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк ва бошқалар.
Юқоридагиларни барчасини Ўзбекистон мустақил равишда ўрнатган, ташкил қилган.
Ўзбекистон давлат суверенитетига эга бўлгач ўзи мустақил равишда ички ва ташқи сиёсатни амалга ошира бошлади. Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, давлат ҳокимияти тизимини, мустақил олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни дарсликни кейинги бобларида кенгроқ ёритамиз.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling