Мулк шакллари
хусусий мулк
оммавий мулк
Республика мулки ҳисобланган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти, Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тассаруф қиладилар.
Республика мулки бўлган мол-мулкни давлат юридик шахсларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйиши мумкин.
Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан вужудга келади.
Республика мулки объектлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин (214-модда).
Қонунга асосан оммавий (давлат) мулки Республика (умумдавлат) ва муниципал (махаллий) мулкка бўлинади.
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки махаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади. Бундай мулкларни, қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, маҳаллий ҳокимият органлари ёки улар вакил қилган органлар тассаруф этади. Муниципал мулк хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида юридик шахсларга бириктирилиб қўйилиши мумкин.
Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлардан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга мувофиқ тушумлар ҳисобига вужудга келади. Муниципал мулк объектлари қонунда белгиланган тартибда хусусий мулкка ўтказиш мумкин (125-модда).
Мулк шакллари давлат томонидан тенг муҳофаза қилинади. Улар тенг мавқеъга эга.
3. Хусусий мулкнинг дахлсизлиги ҳамда давлат томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |