Мавзу юзасидан маъруза матнлари IX мавзу: Жамиятнинг иқтисодий негизлари режа


 Истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлиги


Download 284.76 Kb.
bet7/10
Sana23.02.2023
Hajmi284.76 Kb.
#1225597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
9-мавзу

5. Истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлиги
Б озор муносабатларига асосланган иқтисодиётда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик, меҳнат қилиш эркинлиги давлат томонидан таъминланади ва мулкнинг барча шакллари бир хилда муҳофаза қилинар экан бунда истеъмолчини ҳуқуқлари устунлиги инобатга олинади, бу қоида конституциявий қоида сифатида конституциямизнинг 53-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.
Сабаби истеъмолчи бу энг аввало инсонлардир. Демократик жамиятда барча масалада инсон манфаати устуворлиги таъминланади. Бу принцип конституциявий тузум асосларидан бири сифатида ҳам эътироф этилади. Конституциямизнинг 13-моддасига биноан мамлакатимизда инсон ва унинг ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Ана шу принципни амалий ифодаси эса истеъмолчининг ҳуқуқларини устувор бўлишини тақазо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда” деган асарида мамлакатимизда шу даврларда бу масалада жиддий камчиликлар борлигини кўрсатиб, бу ҳолатлар ишлаб чиқаришга, истеъмолчига, одамларнинг манфаатларига зарар етказаётганлигини кўрсатиб, табиий монополиялар тўғрисида қонун қабул қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатган эди16.
Шундан сўнг истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик такомиллаштирилди, кучайтирилди, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органлар тизими такомиллашди, бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилди. Истеъмолчига ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш, ҳуқуқ бузулишлари содир этилса уни тиклаш учун зарур билимларни бериш мақсадида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди. Жаҳон тажрибасидан маълумки, истеъмолчи ҳуқуқлари соғлом рақобат бор жойда яхшироқ, тўлароқ таъминланади. Рақобат эса муносабатларининг асосларидир. Президент томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да рақобатни кучайтириш, монополияга қарши курашиш, талабини кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор берилган. Бу соҳада айрим қарашлар эскириб, ҳозирги давр талабларига жавоб бермай қолганлиги, “Рақобат тўғрисида” янги қонун қабул қилиш зарурлиги, яқин истиқболдаги энг муҳим вазифаларимиз бошлаган ишимизни изчил давом эттириш – истеъмол талабини кучайтириш мақсадида социал соҳани ривожлантиш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш, хизмат кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини ривожлантиришга, таранспорт ва комуникация соҳаларини амалга оширилишига алоҳида эътибор бериш кераклиги қайд этилди17.



Download 284.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling