Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVI мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа


Download 0.79 Mb.
bet8/12
Sana23.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1225525
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
16-мавзу

Малумот учун7:

Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгиланган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан тўлалигича овозга қўйилади. Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни кейинги ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.
Қонун қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Конституциявий қонунлар учдан икки қисми овози билан қабул қилинади.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликдаги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади.
Сенатга келиб тушган қонун рўйхатга олинади ва Сенат Раиси томонидан қонунни кўриб чиқадиган ҳамда унинг юзасидан хулоса тайёрлайдиган қўмитага топширилади.
Масъул қўмитанинг хулосасида қонунни маъқуллаш ёки рад этиш зарурлиги тўғрисидаги тавсия ифодаланган баҳо бўлиши керак. Қонунни рад этиш зарурлиги тўғрисидаги хулосада масъул қўмитанинг қонунни рад этиш зарур деб ҳисоблашининг важлари баён этилиши лозим. Масъул қўмитанинг хулосаси Сенат Кенгашига тақдим этилади, Кенгаш қонунни Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш-киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Сенатнинг мажлисида қонунни кўриб чиқиш маърузачининг масъул қўмита хулосасини ўқиб эшиттиришидан бошланади. Кўриб чиқилаётган қонун юзасидан унинг муҳокамаси жараёнида сенаторлар сўзга чиқишлари мумкин.
Қонун Сенат томонидан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан маъқулланади. Конституциявий қонунлар бундан мустасно.
Ёдда тутинг!

Сенатнинг қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади.
Қонунчилик жараёнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенат томонидан рад этилганда, ёки Сенат маъқуллаб, Президентга имзолаш учун юборилган қонунлар Президент томонидан рад этилганда қонунни Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқиш тартиблари ҳам белгиланган.
Сенат томонидан рад этилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эътирозлар билан қайтарилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши керак.
Агар Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

  • қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш;

  • қонунни бундан буён кўриб чиқилмаслик;

  • қонунни аввалги қабул қилинган таҳрирда маъқуллаш.

Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Сенатга маъқуллаш учун юборилади.
Қонунчилик босқичларида қонунларни имзолаш ва эълон қилиш жараёни мавжуд бўлиб бу Олий Мажлисда қабул қилинган қонунларни расмий кучга киришини таъминлайди. Конституциянинг 84-моддасига биноан, Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қоунунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.
Конституцияда, қонунларда қонун қабул қилиш жараёнида Қонунчилик палатаси, Сенат ўртасида вужудга келган келишмовчиликларни ҳал қилиш тартиблари ҳам белгиланган бўлиб, бу Келишув комиссиясини тузиш орқали амалга оширилади. Келишув комиссиясини тузиш тартиби миллий қонунчиликда батафсил тартибга солинган.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling