Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа


Download 305.5 Kb.
bet5/11
Sana23.02.2023
Hajmi305.5 Kb.
#1225521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
17-мавзу

Ёдда тутинг:

Шунга асосан Президент ҳар қандай давлат ҳокимияти тармоқларидан ҳоли, уларни бирортаси таркибига кирмайди, шундай экан ҳокимият бўлиниши принципи унга таъсир қилмайди, лекин шу принципни амал қилишини таъминлайди. Ўзбекистон Президенти фақат давлат бошлиғи қилиб белгиланган, лекин уни ҳуқуқида шу мақомдаги бошқа давлат Президентларидан катта фарқи ҳам мавжуд.


Президент ижро ҳокимиятига бошчилик қилмаслиги ва фақат давлат бошлиғи мақомида бўлиши, аслида парламентар республикага хос хусусият ва уларда президент парламент томонидан ёки махсус чақирилган орган томонидан сайланади.
Ўзбекистон Президенти фақат давлат бошлиғи мақомига эга бўлсада, Конституцияда унга кенг ваколатлар берилган, у сиёсий ҳаётда (амалиётда) ҳам ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ўзбекистонда Президент ҳокимияти мустақил, у парламент томонидан назорат қилинмайди, парламент олдида масъуллиги йўқ. Президент амалиётда барча ҳокимият тармоқларидан устун туради. Бунинг энг асосий сабабларидан бири Ўзбекистон Президенти халқ томонидан сайланади ва халқдан тўғридан-тўғри ваколат олади.
Президентни барча ҳокимият тармоқларидан устун деган фикр қуйидагилар билан исботланади. Президент давлат ҳокимият органларини келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш билан чекланмайди. Ўзбекистон Президенти қонунчилик, ижро, суд органларини ташкил бўлишига, фаолиятига турли йўллар билан таъсир қилади.
Булардан ташқари Ўзбекистон Президенти Ўзбекистонда фаолият юритадиган, лекин бирор бир ҳокимият тизимига кирмайдиган муассасалар раҳбарларини лавозимга тайинлашда иштирок этади. Масалан, Марказий банк бошқаруви раиси, Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раиси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Миллий хавфсизлик хизмати раиси. Юқоридаги фикрлар Ўзбекистон Республикасида бошқарувни аралаш шакли бўлиб, у кучли президент ҳокимиятига асосланганлигини кўрсатади. Шунга мос равишда Президентга етарли ваколатлар берилган.
Германия Федератив Республикаси (ГФР) олий давлат ҳокимият органлари тизимида Президентлик институтининг тутган ўрнини таҳлил қиладиган бўлсак, давлат ва жамият ҳаётида давлат бошлиғининг роли АҚШ ва Франциядагига нисбатан паст эканлигини кузатишимиз мумкин.
ГФРда давлат бошлиғи Федерал Президент бўлиб, давлат механизмида унга Веймар республикаси рейхс-президентига нисбатан соддароқ ўрин ажратилган. Чунки ГФР Конституциявий ҳуқуқи ижро ҳокимиятини Федерал Президентга эмас, Федерал канцлерга (ҳукумат бошлиғи) инъом этган. Мамлакат Асосий Қонуни (Конституция)нинг 55-моддасига биноан, Федерал Президент на ҳукумат, на Парламент таркибига кириши мумкин эмас, у бошқа хақ тўланувчи лавозимларни эгаллаб туриши мумкин эмас. ГФР Олий давлат ҳокимият органларининг бундай ҳолда шаклланганлигини инобатга олган ҳолда, мамлакатда давлат бошқарувининг Парламентар республика шакли ўрнатилганлиги ҳақида хулосага келишимиз мумкин.
ГФР Федерал Президенти фаолиятининг асосий қисми вакиллик ва расмий функциялардан иборатдир. Федерал Президентнинг айнан вакиллик функциясидан келиб чиққан ҳолда мамлакат Асосий Қонуни унга жузъий сиёсий ваколатлар инъом этган. Немис сиёсатшуноси К.Бауменинг ёзишича, „Президент лавозимининг сиёсий аҳамияти, биринчи навбатда мазкур лавозим соҳибининг ваколатларида эмас, балки унинг вакиллик функциялари ва сиёсий услубининг шаклланишида намоён бўлади“.8
ГФР Федерал Президенти 5 йил муддатга билвосита йўл билан Федерал йиғилиш деб номланган махсус орган томонидан сайланади. Федерал йиғилиш таркиби Бундестаг(Парламент қуйи палатаси) аъзолари ва уларнинг сонига пропорционал тарзда Ландтаг(Ерлардаги вакиллик органи)лардан сайланган аъзолардан иборатдир.9 Президентликка номзодни Федерал йиғилишнинг истаган аъзоси илгари суриши мумкин. Амалиётда эса ушбу вазифани Бундестагда кўпчилик ўринга эга бўлган партия (ёки партиялар коалицияси) бажаради. Бевосита қайта сайланишга бир марта йўл қўйилади.10

Download 305.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling