Мавзу: Ўзбек оилаларида ажралиш сабаблари ва оқибатлари. Режа


Download 17.11 Kb.
Sana09.02.2023
Hajmi17.11 Kb.
#1180344
Bog'liq
Ўзбек оилаларида ажралиш сабаблари ва оқибатлари.


Мавзу: Ўзбек оилаларида ажралиш сабаблари ва оқибатлари.
Режа.

  1. Ажралиш сабаблари.

  2. Нотўлиқ оилаларда психологик мухит.

  3. Ажралишнинг оилага таъсири.

  4. Ажралиш ва унинг оқибатлари.

Ажралишларнинг сабаб -оқибатлари хақида фикр-мулохазалармизни билдиришдан олдин ўзбек оилаларида ажралишларнинг ўзига хос характери, яъни бошқа (айниқса, чет мамлакатларидан) миллатлардан фарқ қилувчи жихатларига тўхталиб ўисак. Бу қуйдаги объектив омилларга боғлиқ бўлиши мумкин: биринчидан, қишлоқ жойларида ажрашган аёл эркакка нисбатан жамоатчилик томонидан кўпроқ танқидий мухокама қилинади. Иккинчидан, қишлоқ жойларидан сўнг аёлларнинг ахволи эркакларга нисбатан ёмонлашади, негаки, ўзбек миллатидаги ўзига хос урф-одатлар ўзбек аёлининг уй-жойларини эрига қолдириб, ўз отақонасиникига (унинг ака-укалари ўз оиласи, хотини, болалари билан яшаётган ва ажрашган аёл учун ахволини янада жиддийлаштирувчи жойга) яшашга мажбур бўладилар. Учинчидан, қишлоқ аёлларида ажралишгандан сўнг қайта оила қуриш имкони нихоятда камдир. Мана шу объектив сабабларни хисобга олган холда қишлоқ жойларидаги ўзбек аёллари муаммоли (эр-хотин орасидаги муносабатлар нихоятда зиддиятли, низоли, улар орасидаги мехр-оқибат етарли ифодаланмаган оила никохга кам кўникиб яшайверадилар.


Баъзи аёллар, аслида эри билан бирга яшамаётган бўлсаларда (хатто йиллаб), эрларидан “ўч олиш” мақсадида, унинг бошқага уйланишига йўл қўймаслик учун расмий равишда, суд орқали ажрашишга кўнмайдилар. +ишлоқ жойларидаги ажралишган эркаклар аёлларга нисбатан бир мунча имтиёзли вазиятда бўладилар: улар ажралишгандан сўнг ўз яқинлари томонидан кўпроқ қўллаб-қувватланади. Боласи йўқ бўлган холатда эса ажралишган эркак учун турмушга чиқмаган аёлга уйланиш унчалик муаммо туғдирмайди. Бундан ташқари у ажралишдан сўнг олдинги шароит-ўз (ота-онасининг) уйида қолади ва навбатдаги янги оила қуриш имконига эга бўлади. Шунинг учун қишлоқ жойларида ажралишларнинг ташаббускори кўпроқ эркаклар бўладилар.
Агар ажралиш “озодлик” деб хисобланадиган бўлса, унда хозирга замон никох-оила қонунчилигига кўра, бу “озодлик” “кимга қанчага тушади?” Шахар жойларида истиқомат қиладиган Европа халқларига мансуб бўлган ёш оилаларда бу қуйдаги формула тарзида бўлиши мумкин.
Аёллар учун:
Ажралиш қ озодлик+ бола+ алимент+ уй +ёлғиз оналарга бериладиган имтиёзлар- янги оила қуриш муаммоси.
Эркаклар учун:
Ажралиш- озодлик- бола- алимент- уй- янги оила қуриш имконияти.
Агар ажралишларнинг аёл ёки эркакка кўрсатадиган асосий таъсирларини санайдиган бўлсак, улар қуйдагича бўлади:
Жамият учун-нотўлиқ оилалар сони кўпаяди, оилалараро ёки қариндошлараро адоват юзага келади, бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан нафрати пайдо бўлади, фохишабозлик ортади, тери-таносил касалликларининг ортиши кузатилади, шахснинг ижтимоий фаолияти сусаяди.
Эркак учун-ёлғизлик хиссининг ортиши, гиёхвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, турли касалликлар.
Аёллар учун-ёлғизликни хис қилишнинг ортиши қайта оила қуриш имкониятининг чекланганлиги, нервозлар, стресслар, турли хасталиклар, ўз жонига қасд қилиш .
Юқоридагилар билан бирга, ўзбек оилалари ажралишганда ўзгача хусусиятлар хам кузатилади. Психолог олим Фахриддин Рўзиқулов ажралишнинг асоратлари мавзусида ўтказган махсус тадқиқот натижаларига кўра аксарият холда ажралиш қурбони аёл бўлади. Яъни, ажралиш эркакларга нисбатан аёлларни келгуси оилавий бахтига, болаларнинг тарбиясига, оила бюджетига, аёлнинг саломатлигига, ўз ота-онаси билан бўлган отақона ва фарзанд муносабатлариг, ажралишган аёлнинг рухиятига кучли салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга аёл учун катта хаётий муаммоларни- қайта оила қуриш ва ёлғизлик муаммосини келтириб чиқаради. Бу қишлоқ ва шахар аёлларида деярли бир хил ифодаланади. Аммо шахарлик аёллар шахар турмуш тарзида жинсий хулқ жихатдан бир мунча эркин бўлганлари хамда ўз касб фаолиятлари билан фаол шуғулланганлари туфайли қишлоқ аёлларига нисбатан ёлғизликдан камроқ жабр кўрадилар.
Нотўлиқ оиладаги болалар тарбияси. Нотўлиқ оила хақида гапирилганда шуни алохида таъкидлаб ўтиш жоизки, нотўлиқ оилалар хам турлича юзага келади. Оилалар эр-хотинлардан бирининг вафот этганлиги туфайли ёки уларнинг ажралиши туфайли нотўлиқ бўлиб қолиш мумкин. Албатта оилада ота ёки онанинг вафот этиши бу улкан фожеа хеч кимнинг бошига тушмасин, лекин бундай оилаларда мархумнинг рухи хурмати, унга нисбатан, унинг шаънига ижобий муносабатлар сақланиб қолади. Бироқ эр-хотиннинг ажралиши сабабли юзага келадиган нотўлиқ оилаларда “тирик етим” болалар қолади. Биринчидан “тирик етимлик” жамоатчилик ўртасида, айниқса болалар жамоаларида (боғчада, мактабда, тенгдошлар даврасида) нисбатан кучлироқ қораланади. Иккинчидан, бундай оилаларда ота ёки она томонидан, уларнинг яқинлари томонидан собиқ турмуш ўртоғи шаънига, унинг шахсиятига салбий бўёқлар берувчи муносабатлар шаккланади. Собиқ эр-хотинлар томонидан бир-бирларини қораловчи фикр-мулохазалар кўпроқ билдирилади. Булар албатта, бу тоиф нотўлиқ оиллардаги ўзаро муносабатларнинг шаклланишида қатор нохушликларни юзага келишига асос бўлади.
Ажралиш фақатгина ажралган эр-хотинлар эмас, балки ажралиш оқибатида отасиз яшаётган фарзандларга хам таъсир кўрсатар экан. Айниқса, ажралиш натижасида отасиз ўсаётган боланинг хис-туйғуларига, отасига бўлган мехрига,қиз болада шаклланадиган ота образига ва отасиз ўсаётган қизнинг рухиятига кучли салбий таъсир таъсир қилади. Бу эса нафақат қиз боланинг болалик даврида балки келгусида ўзи мустақил оила қурганда хам ўз асоратини ифодалаши мумкин. Кўп тадқиқот натижаларнинг кўрсатишича хамда Ф. Рўзиқулов тадқиқотларида илмий жихатдан ўз тасдиғини топганлиги асосида ўз отасига мехр ва хурмати етарли равишда шаклланмаган қиз келажакда оила қурганда турмуш ўртоғига хам хурматини етарли равишда ифодалай олмайди.
Шу билан бирга ажралиш келин-куёвларнинг ота-оналарини рухиятига, саломатлигига, қудалар орасидаги муносабатига, қариндошлар ва жамоа орасидаги обрўси ва оила бюджетига салбий таъсир қилади. Ўзига хос хусусиятлардан бири куёв томонга нисбатан кўпгина мезонлар бўйича келин томон, яъни келиннинг ота-оналари рухан кўпроқ жабрланар экан.
Маълумки, ўзбек оилаларида ажралишлар миқдори бошқа миллатлар, масалан рус оилаларникига қараганда икки марта кам. Лекин хар бир ажралишган оилага тўғри келадиган “тирик етим” болалар сони ўзбек оилаларда 2-2,5 марта кўп. Шу билан бирга “ажралиш маданияти”ни қуйи савияда эканлиги ва ўзига хос миллий хусусиятлари билан ифодаланиши ўзбек оилаларида кўпроқ салбий оқибатларга олиб келади. Шунга кўра, ажралишларнинг салбий асоратлари ўзбек оилаларида бошқа миллатларга нисбатан кучлироқ ифодаланади.
Шунинг учун хам хозирги вақтда ажралиш муаммосини илмий асосида ўрганиш масалаларига алохида эътибор берилмоқда . Бу ўринда ажралиш омиллари ва сабабларини аниқлаш мухим ахамиятга эга. Чунки аксарият холларда махаллаларда никохни бекор қилиш борасида ўтказиладиган суд ишларида ажралмоқчи бўлган оилани бузилишининг асл сабаби аниқлаб, никохни бекор қилиш ишларида оддий хатоларга йўл қўйилмоқда.
Download 17.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling