Мавзу: Ўзбекистода мактабгача таълим тизими режа


Ўзбекистонда мактабгача та`лим муассасаларининг замонавий тизими


Download 132.94 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi132.94 Kb.
#1511537
1   2   3
Bog'liq
1-Amaliy mashgulot

Ўзбекистонда мактабгача та`лим муассасаларининг замонавий тизими.
Мактабгача та`лим муассасалари, фаолият йўналишига кўра, қуйидаги турларга бўлинади:
• Болалар яслиси, болалар ясли боғчаси, болалар боғчаси, уйдаги болалар боғчаси (мустақил муассаса ёки филиал сифатида).
• Мактабгача тарбия ва бошланғич та`лим муссасаси (болалар боғчаси-мактаб).
• Тарбияланувчиларни бир ёки бир нечта йўналишда (тил, бадиий эстетик, спорт ва бошқалар) тарбияловчи мактабгача та`лим муассасалари. 
• Тарбия жисмоний ва рухий ривожланишдаги оғишларни квалификатсион яхшиловчи тикловчи турдаги болалар боғчаси.
• Тиббиёт гигиена, профилактика ва соғломлаштириш, тадбир ва протседураларини амалга оширувчи заифлашган болаларни назорат қилиш ва соғломлаштириш боғчаси.
• Бирлаштирилган турдаги болалар боғчаси (бирлаштирилган турдаги болалар боғчасига ривожлантирувчи, тикловчи ва соғломлаштирувчи гуруҳлар умумлаштирилган кўринишда киради).

Мактабгача та`лим муассасасининг иш тартиби ва у ерда болаларнинг бўлиш давомийлиги давлатнинг мактабгача та`лим сифат ва даражасига бўлган талаблари, низом, мактабгача та`лим муассасаси ва ота-оналар орасида тузилган шартнома, ҳамда та`сисчилар томонидан белгиланади.
Имкониятлари чекланган болалар учун махсус мактабгача та`лим муассасалари ташкил қилинган бўлиб, у ерга болалар давлатнинг жойлардаги ваколатли та`лимни бошқариш ва соғлиқни сақлаш органлари тарафидан ташкил қилинган руҳий-тиббий педагогик комиссиянинг хулосасига биноан қабул қилинади.
Махсус мактабгача та`лим муассасасини ташкил этиш тартиби, мол-мулки ва пул маблағлари, махсус мактабгача та`лим муассасасида ўқув-та`лим ва соғломлаштириш жараёнини ташкил қилиш, та`лим жараёни иштирокчилари ва махсус мактабгача та`лим муассасасининг бошқаруви ҳақидаги тўлиқ ма`лумотлар “Махсус давлат мактабгача та`лим муассасаси тўғрисидаги Низом” да кўрсатилган.
Мактабгача та`лим муассасаларининг асосий мақсадлари.
Мактабгача та`лим, олиниш шакли ва усулларидан қат`ий назар, қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўяди:
• Болаларни мактабда ўқишга мақсадли ва тизимли тайёрлаш;
• Болаларнинг шахсий қобилиятлари ва исте`додларини ривожлантириш;
• Болаларни миллий, умуминсоний ва маданий қадриятлар билан таништириш, болани интеллектуал ривожлантириш;
• Болаларда юқори ма`навий ва одоб ахлоқ асосларини шакллантириш;
• Болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлигини мустаҳкамлаш.
Мактабгача та`лим мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ижтимоий ва хайри ташкилотлари, маҳалла, халқаро фондлар фаол иштирок этадилар.
Ўзбекистонда мактабгача та`лим давлат тилида ҳамда қорақалпоқ, рус, тожик, қирғиз, қозоқ ва туркман тилларида олиб борилади.

Мактабгача таълим муассасаси белгиланган давлат нормативларига ва мактабгача таълим муассасасига қўйиладиган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туриш ва уларни парвариш қилишни қамда соқломлаштиришни таъминлайди.


Мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.
Мактабгача таълим муассасаси ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга қақлидир. Бундай дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Мактабгача таълим муассасасининг иш режими ва болаларнинг у ерда қанча вақт бўлиши мактабгача таълим муассасаси Устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади. Мактабгача таълим муассасаси (гуруқ)нинг кундузги ва кечки вактларда қамда кечаю кундуз фаолият кўрсатишига йўл қўйилади.
Мактабгача таълим муассасасида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш давлат тилида ва «Давлат тили хақида»ги Ўзбекистол Республикаси қонунига мувофиқ бошқа тилларда олиб борилади.
Мактабгача таълим муассасасида овқатланишни ташкил этиш мактабгача таълим муассасасига юкланади қамда Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
Болаларга тиббий хизмат кўрсатиш хам штатдаги тиббиёт ходимлари, хам мактабгача таълим муассасаларига бириктирилган соқлиқни саклаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади, улар мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда болаларнинг қаёти, соқлиқи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари, ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
Тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш мақаллий соқлиқни сақлаш органларига юкланади.
Мактабгача таълим муассасаси тиббиёт ходимига хона беради ва унинг ишлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратади.
Мактабгача таълим муассасасининг штатдаги ходимлари соқлиқни саклаш органларида бепул тиббий кўрикдан ўтадилар, бунинг учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан ажратиладиган маблақлар доирасида белгиланади.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг қаёти ва соқлиқини муқофаза килишни ташкил қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги томонидан Соқлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Мактабгача таълим муассасаси Уставида қайд этилган ўз мақсадларини ва вазифаларини бажариш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан тузилган шартномалар асосида оиланинг эқтиёжларини қисобга олган қолда асосий таълим дастурларидан ташқари қўшимча пуллик таълим хизматлари кўрсатишга қақлидир. Пуллик таълим хизматлари муассис томонидан молиялаштириладиган асосий таълим фаолияти ўрнига ва унинг доирасида кўрсатилиши мумкин эмас.
Мактабгача таълим муассасасини бутлаш

Мактабгача таълим муассасасига болалар 2 ёшдан бошлаб 6-7 ёшгача туманлар (шақарлар) қокимликларининг қарори билан ташкил этилган халқ таълими бўлимлари қузуридаги қабул қилиш комиссияси томонидан тегишли тиббиёт хулосаси қисобга олинган қолда қабул қилинади. қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.


Муассислари мақаллий давлат қокимияти органлари бўлган мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш қабул комиссиясининг қарорига биноан халқ таълими бўлимларининг йўлланмалари асосида амалга оширилади.
Муассислари бошқа органлар бўлган мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш уларнинг муассислари томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу мактабгача таълим муассасалари болаларни халқ таълими бўлимларининг йўлланмалари бўйича шартнома асосида қабул килиши мумкин.
Мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш тартиби муассис томонидан белгиланади.
18. қуйидаги болалар:
- И ва 11 гуруқ ногиронлари;
- кўп болали оилаларнинг болалари;
- қарбий хизматчиларнинг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланадилар.
қабул комиссияси, шунингдек, ота-оналари мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустақкамлашда ёрдам берган болаларни истисно тарзида навбатдан ташқари қабул қилиши мумкин. Бундай болалар контингенти мактабгача таълим муассасаси режадаги қуввати умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Мактабгача таълим муассасасида гуруқлар сони муассасанинг қувватидан ва гуруқларнинг режали тўлдирилишидан келиб чиқиб, муассис томонидан қуйидагича белгиланади:
3 ёшдан 6-7 ёшгача, камида - 20 бола, бироқ 25 боладан ортиқ эмас.
Ихтисослаштирилган ва санаторий йўналишидаги мактабгача таълим муассасаларида гуруқларнинг тўлдирилиши болаларнинг тоифасига ва ёшига (икки ёшдан бошлаб ва уч ёшдан катта ёшдагилар) қараб белгиланади ва тегишли равишда қуйидагича ташкил этилади:
нутқи оқир нуқсонли болалар учун — 10-12 бола:
нутқи фонетик-фонематик нуқсонли болалар учун фақат уч ёшдан катта ёшдаги болалар учун - 12-15 бола;
кар болалар учун - 8 бола;
яхши эшитмайдиган болалар учун - 10-12 бола:
кўзи ожиз болалар учун - 6 бола:
яхши кўрмайдиган болалар, амблиопияли қилай болалар учун - 6-10 бола:
таянч-қаракатланиш аъзоси бузилган болалар учун - 6-10 бола;
интеллекти бузилган (ақлий норасо) 3 ёшгача болалар учун - 6 бола;
уч ёшдан катта ёшдаги ақли заиф болалар учун - 10 бола;
сил интоксикатсияси мавжуд бўлган болалар учун - 15-20 бола;
тез-тез касалланиб турадиган болалар учун - 15-20 бола;
мураккаб нуксонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) болалар учун - 8-10 бола;
ривожланишида бошқача нуқсонлари (ендокрин касалликлар) мавжуд бўлган болалар учун- 15-20 бола.
Гуруқларни бошқа ёшдаги гурухдан ўтган болалар билан тўлдириш ўқув йили охирида (август ойида), янги қабул қилинаётганлар билан тўлдириш эса ўринлар бўшашига қараб амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасасида ўқув йили қар йили 2 сентябрдан бошланади, кейинги йилнинг 1 июнида тугалланади ва янги ўқув йили бошлангунга қадар соқломлаштириш даври бошланади.
Ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган болалар исталган типдаги мактабгача таълим муассасаларига, уларда тузатиш ишлари учун шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда, тиббиёт, психология, педагогика комиссиясининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Таълим жараёни қатнашчилари

Мактабгача таълим муассасасида болалар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва педагог ходимлар таълим жараёнининг қатнашчилари қисобланади.


Мактабгача таълим муассасасида васийлик кенгашлари ташкил этилади, уларни сайлаш тартиби ва уларнинг ваколатлари мактабгача таълим муассасаларининг Уставларида белгиланади. Васийлик кенгашларининг фаолияти белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган васийлик кенгаши тўқрисидаги намунавий Низом асосида амалга оширилади.
Болаларни қабул қилишда мактабгача таълим муассасаси ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни муассасанинг Устави ва унинг фаолиятини тартибга соладиган бошқа хужжатлар билан таништириши шарт.
Мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан тартибга солинади. Шартнома ўқитиш, тарбиялаш, қараб туриш ва парвариш килиш жараёнида пайдо бўладиган томонларнинг қуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ўз ичига олади.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар:
ўз болалари учун ўқитиш ва тарбиялашнинг шаклларини, мактабгача таълим муассасалари типини ва таълим бериш тилини танлаш;
мактабгача таълим муассасаси маъмуриятидан мактабгача таълим муассасасининг Уставига мувофиқ бўлган зарур шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш;
боланинг шахсига нисбатан қурмат билан муносабатда бўлишни талаб килиш;
болаларнинг болалар мактабгача таълим муассасасидаги қаёт кечиришини ташкил этишда фаол иштирок этиш;
режим доирасида улар учун қулай бўлган исталган вақтда болаларни мактабгача таълим муассасасига олиб келиш ва ундан олиб кетиш қукуқига эга;
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонун қужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа қукукларга хам эга бўлишлари мумкин.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қуйидагиларга мажбур:
болаларнинг жисмоний ва психик соқлиқи учун қамхўрлик қилиш;
боланинг қадр-қимматига қурмат билан муносабатда бўлиш, унда меқнатсеварлик, эзгулик, мехр-шафқат фазилатларини, ўзидан катта ёшдагиларга қурмат билан муносабатда бўлиш туйқуларини тарбиялаш;
белгиланган нормативларга мувофиқ болалар боқчасида боланинг таъминотига тўловни ўз вақтида тўлаш;
болаларни оилада тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;
болаларнинг тўлақонли овқатланишини, уларда шахсий гигиена кўникмалари шакллантирилишини қатъий кузатиб бориш, болани мактабгача таълим муассасасига озода кийинган қолда олиб келиш.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонун қужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар қам олишлари мумкин.
28. Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро хамкорлик, боланинг шахсини қурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун эркинлик бериш асосида олиб борилади.
29. Мактабгача таълим муассасаси жамоасини бутлаш тартиби намунавий штат жадвалига мувофиқ белгиланади.
30. Тегишли педагогик маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолияти билан шуқулланиш қуқуқига эга.
Суд қукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагоглик фаолияти билан шуқулланиши тақиқланган шахсларнинг ушбу фаолияти билан шуқулланишига йўл қўйилмайди.
Мактабгача таълим муассасаси ходимларининг қуқуқ ва имтиёзлари қонун қужжатларида, мактабгача таълим муассасаси Уставида, шунингдек меқнат шартномаси (контракт)да белгиланади.
Мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари қуйидаги қукуқларга эга:
мактабгача таълим муассасасини бсшқаришда муассаса Уставида белгиланадиган тартибда қатнашиш;
ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини қимоя қилиш.
Педагог ходимлар қонун қужжатларнга мувофиқ бошқа қуқукларга қам эга бўлишп мумкин.
Педагог ходимлар қуйидагиларга мажбур:
болаларни юқори профессионал даражада ўқитиш ва тарбиялаш;
педагог ахлоқ-одобига риоя қилиш, боланинг кадр-қимматини қурмат килиш, болаларни тазйиқдан химоя килиш, уларни меқнатга, ота-онага хурмат, атроф-муқитга эқтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руқида тарбиялаш;
ўз малакасини белгиланган тартибда, хар уч йилда ошириб бориш;
ўзининг касбий кўникмаларини ва педагоглик махоратини доимий равишда такомиллаштириш.
Педагог ходимлар конун хужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар хам олиши мумкин.
Мактабгача таълим муассасаси ходимларига иш қақи миқдорлари (лавозим маошлари) қонун хужжатларига мувофиқ белгиланади. Муассаса рақбари рақбатлантириш тусидаги устамалар, қўшимча хақ хамда бошқа тўловлар тури ва миқдорларини иш қақига йўналтириладиган мавжуд маблақлар доирасида белгилайди.
Назорат саволлари:
Мактабгача талим муассасаси фаолиятини ташкил этиш деганда нимани тушунасиз
Мактабгача таълим муассасасини бутлаш вазифалари кандай асослаб беринг
Таълим жараёни қатнашчилари деганда кимлар назарда тутилган.



Download 132.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling