Мавзу: Ўзбекистон қўшма корхоналари
Download 0.86 Mb.
|
1 2
Bog'liq2 амалий машғулот Ўзбекистон қўшма корхоналари (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ЎЗ-ТЕКСАКО» ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мавзу: Ўзбекистон қўшма корхоналари. Амалий машғулотда бажариладиган ишлар: 1. Ўзбекистон Республикасида қўшма корхоналарни ташкил қилишнинг хуқуқий асосларини ўрганиш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ «ЎЗ-ТЕКСАКО» ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА Юқори сифатли мотор мойлари турларини кўпайтириш, уларни қадоқлаш ва идишларга жойлаш бўйича янги технологик линияларни жорий қилиш, янги саноат технологияларини жорий этиш, республика ички бозорини товарлар билан тўлдириш ва маҳсулотларни экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 ноябрдаги 304-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 477-модда) 2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларини экспертизадан ва корхонани давлат рўйхатидан ўтказсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг буюртманомасига биноан қўшма корхонанинг хорижий ходимларига кўп марталик келиш рухсатномаларининг белгиланган тартибда берилишини таъминласин. 4. «Ўздавстандарт» маркази қўшма корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни Миллий сертификатлаш тизими қоидаларига мувофиқ сертификатлашни таъминласин. Олдинги таҳрирга қаранг. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 ноябрдаги 304-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 477-модда) 6. «Ўз-Тексако» қўшма корхонасига қуйидагилар берилсин: «Ўзнефтқайтаишлаш» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудидаги ер участкаси узоқ муддатли ижара шартлари билан. Ушбу ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати ўзбекистонлик таъсисчининг қўшма корхона устав фондига улушининг бир қисми ҳисоблансин; қўшма корхона масалалари бўйича ишлаш учун келадиган хорижий мутахассислар томонидан яшаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча транспорт турларида юриш ва чет элга бориш ҳақини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича тўлаш ҳуқуқи; ўз маҳсулотларини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тилга оид талаблари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, Тексако компаниялари жаҳон гуруҳининг халқаро амалиётига мувофиқ идишларга жойлаш ҳуқуқи. 7. Самарали ишлаб чиқариш фаолияти учун ва тайёр мойлаш материалларига бозор талабларини қондириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида «Ўз-Тексако» қўшма корхонасига иловага мувофиқ ҳуқуқлар ва имтиёзлар берилсин. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling