Иккинчи жаҳон урушидан кейинги қатағонлик сиёсати ва унинг оқибатлари - 1949-1952 йил зиёлиларга қарши ҳужум бошланди;
- Ўз КП (б) МК нинг 1949 й. 25 июнида қабул қилинган “Ўзбекистон ёзувчилар союзининг иши ҳақида” номли қарорида айрим ўзбек ёзувчиларида миллатчилик ва миллий чекланиш, ўтмишни идеаллаштириш ва эски феодал маданиятга сиғиниш элементлари пайдо бўлаётганлиги танқид қилинди;
- “Миллатчилик кайфиятларига берилган”ликда айбланган бундай ёзувчилар орасида А.қаҳҳор, Ойбек, Миртемир, Ж.Шарипов, М.Бобоев, Ҳ.Ғулом, А.Қаюмов, М.Шайхзода, Туйғун ва б. бор эди. Адабиётда ўз йўлини топишга, ва ўзбек адабиёти тарихи анъаналарини ривожлантиришга интилган ёзувчилар таъқиб қилинди;
- Матбуот саҳифаларида “миллатчилар”, “панисломчилар”га қарши курашлар авж олди;
- “Жиддий ғоявий хатолари ва бузғунчиликлари учун” И.Султон, Т.Тўла С.Абдулла, Ҳабибий ва б. айбландилар. 1951 й. 25 январда Шукрулло, Г.Алимов, Ёнғин Мирзо, М.Шайхзода ва б. қамоқа олиниб 25 йилга озодликдан маҳрум қилиндилар;
- Қатағонлик ҳаракатлари ўзбек фольклорчилигини ҳам четлаб ўтмади. Жумладан, ўзбек халқи эпоси ”Алпомиш” достонига ҳам ўтмишни идеаллаштириш ва миллатчилик кайфиятларини ёйиш каби айблар қўйилди. Шунингдек, файласуф В.Зоҳидов “буржуа - миллатчилигига хос жиддий хатолар қилганликда”, тарихчи олим А.Бобохўжаев “пантуркизм ғояларини ёйишга уринганликда”, таниқли иқтисодчи олим А.Аминов “буржуа миллатчилари билан алоқа қилганликда” айбланишиб, партиядан ўчирилдилар.
Турғунлик йилларидаги қатағонлик. “Ўзбеклар иши”, ”Пахта иши” деб ном олган жараёнлар - Турғунлик йилларида Ўзбекистонда халқни чалғитиш мақсадида “пахта иши”, “ўзбеклар иши” деган баҳоналар ўйлаб топилди. Натижада, 80 -йилларнинг ўрталаридан Ўзбекистонда қонунсизлик, яширин қатағонлик ҳаракатлари кучайди;
- Собиқ СССР прокуратураси, Хавфсизлик комитети ташаббуси билан бир неча тергов гуруҳлари тузилди;
- 1983-1989 йилларда Т.Гдлян ва Ивановлар раҳбарлигида тузилган тергов гуруҳлари республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда пахта етиштиришда қўшиб ёзиш билан боғлиқ 800 дан ошиқ тергов ишлари олиб бордилар;
- Шу ишлар бўйича 5 минг киши қамоқа олинди, уларнинг 600 дан ошиғи раҳбар ходимлар, 10 таси социалистик меҳнат қаҳрамонлари эдилар. “Айбдорлар”дан 100 млн. сўмдан ошиқ пул йиғиб олинди;
Do'stlaringiz bilan baham: |