Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
Кичик корхона ҳисобланади:
енгил ва озиқ-овқат саноати, металга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебел саноати ва қурилиш материаллари саноатида 100 кишича ишлайдиган; машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида 50 кишигача ишлайдиган; фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш хамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида 25 кишигача ишлайдиган корхоналар. Ихтисослашув даражасига кўра, корхоналар ихтисослашган, универсал ва аралаш корхоналарга бўлинади. Ихтисослашган корхоналар қаторига номенклатураси чекланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, универсал корхоналар қаторига турли хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, аралаш корхоналар таркибига эса ихтисослашган ва универсал корхоналар ўртасидаги оралиқ гуруҳни ташкил қилувчи корхоналар киритилади. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш усулларига кўра, корхоналар ишлаб чиқаришнинг оқим, партияли ва доналаб ишлаб чиқариш усуллари устувор турувчи корхоналарга бўлиниши мумкин. Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасига кўра, корхоналар тўлиқ ва қисман автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган, қўл-машина ва фақат қўл меҳнатига асосланган корхоналарга бўлинади. Фирма - корхона тушунчасидан кенгроқ тушунчадир, яъни у маълум ном билан бизнес олиб борувчи ташкилотдир. Фирма - товар ишлаб чиқариш ва барча соҳаларда хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун фойда олиш мақсадида ресурсларни жамлайдиган ва ундан фойдаланадиган тадбиркорлик шаклидир. Факторинг фирмаси - бегона қарз мажбуриятларини-векселларни сотиб олиш билан шуғулланади. Лизинг фирмаси- лизинг тўловлари билан шуғулланади. Инжиниринг корхона – мухандислик-маслаҳат хизматларни тижоратчилик қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширади. Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати кўрсатиш ва техник лойиҳаларни экспертиза қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолиятдир. Венчур корхоналар – бу бизнес юритишнинг бир тури бўлиб, улар: - илмий муҳандислик ишларини бажариш; - янги техника, технология, товар намуналарини яратиш; - ишлаб чиқаришни бошқариш; - тижорат ишини ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; - йирик фирмалар ва давлат ижара контракти буюртмаларини бажариш каби ишларни амалга оширадилар. Корхоналарни вақтинчалик ёки доимий равишда кооперация ёки концентрация асосида бирлаштириш амалга оширилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling