Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Ноишлаб чиқариш асосий фондлари


Download 0.77 Mb.
bet31/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74
Bog'liq
kor

Ноишлаб чиқариш асосий фондлари корхона асосий фондларининг ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, шу сабабли ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказмайди. Булар қаторига асосан корхона балансида турувчи тураржой (уй-жой фонди), ошхона, профилактория, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш ва бошқа объектлар киритилади. Маданий-маиший ва соғломлаштириш йўналишидаги ноишлаб чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш асосий фондлари билан фойдаланиш муддати, натурал шаклнинг сақланиши, ўз қийматини секин-аста йўқотиши каби кўп жиҳатлари билан ўхшашдир.
Меҳнат предметига ўтказувчи таъсирига кўра, асосий ишлаб чиқариш фондлари актив ва пассив турларга бўлинади. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг пассив турига бино ва иншоатлар, актив турига эса қувват машина ва ускуналари, ишчи машина ва ускуналар, транспорт воситалари, технологик линиялар, яъни бирон-бир турдаги маҳсулот яратишда фойдаланилувчи меҳнат қуроллари киритилади.
Асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: бошланғич қиймат бўйича - асосий воситаларни яратиш ёки сотиб олиш учун сарфланган харажатлар мажмуидан иборат бўлиб, асосий фондлар ёки уларнинг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган-уларни келтириш, ўрнатиш каби харажатларни ҳисобга олган ҳолда юзага келувчи қиймат.
Масалан, битта машина ёки ускунанинг бошланғич қиймати – бу, корхонанинг мазкур машина ёки ускунани маълум бир санада сотиб олган ва бу ҳақда бухгалтерия ҳужжатларида қайд қилинган сотиб олиш нархидир.
Тикланиш қиймати бўйича - асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини (бинолар, қурилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари ва ҳоказо) ҳозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш. Баҳолашнинг бу усули объектнинг ҳозирги пайтдаги қайта ишлаб чиқариш даврида қанча туришини кўрсатади. Корхона асосий фондларининг тикланиш қиймати, тафтиш ва инвентаризация пайтида, мамлакат миқёсида ва давлат чора-тадбири сифатида эса, асосий фондларни қайта баҳолаш пайтида амалга оширилади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling