Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Учинчидан, қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш  самарадорлиги ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги билан боғлиқ. Тўртинчидан


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

Учинчидан, қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш 
самарадорлиги ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги билан боғлиқ.
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурсларининг катта 
қисмини тирик организмлар (чорва моллари, кўп йиллик мевали боғлар, узумзорлар 
ва бошқалар) ташкил этади.
Бешинчидан, ишлаб чиқариш кенг майдонларда олиб борилиши хўжаликларда 
яхши ривожланган транспорт тизими, йўл ва алоқа коммуникациялари бўлишини 
талаб қилади.
Олтинчидан, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси кўп жиҳатдан 
саноанинг ривожланганлигига боғлиқ.
 
 


80 
10.2. Қишлоқ хўжалигида асосий фондлар ва улардан фойдаланиш 
кўрсаткичлари 
 
Хўжаликларда мавжуд фондлар икки катта гуруҳга бўлинади. Булар асосий ва 
айланма фондлардир.
Асосий фондлар бир неча ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашади, ўзининг 
қийматини ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотга бўлиб-бўлиб ўтказади. Бу эскирган 
қиймат, амортизация шаклида намоѐн бўлади. Ишлаб чиқариш жараѐнларида 
иштирок этиб, тамомам эскириб бўлганда ҳам ўзининг физик шаклини 
ўзгартирмайди. Ана шу хусусиятларга эга ва талабларга жавоб берадиган фондлар 
асосий фондлардир. Буларга иморат ва иншоатлар, машиналар (комбайнлар, 
тракторлар ва ҳ.қ.), транспорт воситалари, асбоб – ускуналар, кўп йилллик 
дарахтзорлар, узумзорлар, маҳсулдор чорва моллари ва ишчи ҳайвонлар киради.
Асосий фондлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги фонд қайтими 
ва фонд сиғими кўрсаткичлари ѐрдамида аниқланади.
Хўжаликларнинг асосий фондлари беш хил (дастлабки, қолдиқ , тиклаш, баланс 
ва тугатиш баҳоларида) баҳоланади.
Асосий фондлар ишлаб чиқаришда қатнашади ва вақт ўтиши билан эскиради. 
Асосий фондларнинг эскириши икки хил бўлади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling