Мавзунинг қисқача мазмуни
Жалолиддин Румий (1207 - 1273)
Download 394.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абулқосим Фирдавсий (934 (тахминан) – 1024 йиллар)
- Назорат саволлари
- Мустақил таълим учун мавзулар
Жалолиддин Румий (1207 - 1273)
Жалолиддин Румий Балх шаҳрида туғилиб ўсди. Уни баъзан Жалолиддин Балхий деб ҳам аташади. Румий шеъриятнинг барча шаклларида мукаммал ижод қилди. У битган ғазаллар, рубоийлар ва маснавийлар шеърият бўстонининг дурдонасига айланган. Румий асарларида ташбеҳларга ўралган фалсафий, сўфиёна, теран ғояларга кенг ўрин берилган. - Эй доно одам, сен энг аввало нарсаларнинг моҳиятини бил, уларнинг алдамчи шаклига ишонма! - Сўз – либос. Маъно шу либос остига яширинган сир. - Кўзгуда ҳамма нарса тескари кўринади. Аммо биз кўзгусиз ўзимизни ҳеч қачон кўраолмаган бўлардик. Сен менга сўз ожиз дединг. Агар ўзингни ҳақ деб билсанг, у ҳолда сўзнинг ожизлиги ҳақидаги сўзларинг ҳам ожиздир. Абулқосим Фирдавсий (934 (тахминан) – 1024 йиллар) Буюк шоир Абулқосим Фирдавсий Хуросон вилоятининг Тус шаҳрида камбағал оилада дунёга келди. Фирдавсий кенг қамровли ва чуқур илм эгаси бўлиб етишди. Шу боис уни «ҳаким», «донишманд» деб улуғлаганлар. Шоир ижодининг айни гуллаган даврида Ғазна шаҳрида (ҳозирги Афғонистон ҳудуди)- турк султони Маҳмуд Ғазнавий саройида яшаб, ижод қилди. Фирдавсий Маҳмуд Ғазнавийга бағишлаб машҳур «Шоҳнома» асарини ёзди. Лекин бу асар Маҳмуд Ғазнавий томонидан етарли қадрланмади. Ривоят қилишларича, султон Ғазнавий Фирдавсийнинг ёзилажак «Шоҳнома» асарининг ҳар бир байти учун биттадан олтин танга беришни ваъда қилади. 60.000 байтдан иборат асар тайёр бўлгандан кейин эса Ғазнавий ваъдасидан қайтади. Фирдавсийга Ғазнавий карвон орқали бериб юборган тангаларнинг ҳаммаси кумуш бўлиб чиқади. Бундан қаттиқ ранжиган шоир тангаларнинг бир қисмини карвондагиларга, бошқа қисмини ҳамолларга улашади. Тангаларнинг қолган ҳаммасига эса яхна ичимликлар сотиб олади. Унинг бу ҳаракатлари ҳукмдорга қарши норозиликнинг яққол ифодаси эди. Султон Ғазнавий шоирни филнинг оёқлари остига ташлаб, жазолаш ҳақида фармон беради. Фирдавсий туғилган ерини ташлаб, мусофирликда ҳаёт кечиришга мажбур бўлади. Ғам - қайгу ҳам, ҳузур-ҳаловат ҳам ақлдандур. Улуғворлик ва бузилиш ҳам ақлдандур- дейди Фирдавсий. Оламда энг аввало инсон ақли яралган. Ақл қалб посбонидир. Ақл яна уч қўриқчи: тил, кўз, қулоқнинг устидан ҳам посбонлик қилгувчидир. Зеро, эзгулик ва ёвузлик айнан ана шу уч аъзо орқали қалбга кириб боради. Назорат саволлари: Илк психологик қарашлар қандай пайдо бўлган? Хинд фалсафасида психологик қарашлар нимага қаратилган? Хитой фалсафаси асосида нима ётади? Карма нима? Будда ким ва унинг психологик қарашлари қандай? Ўрта Осиё мутафаккирлари психологик қарашлари нимадан иборат? Румий психологиясини тушунтиринг. Суфизм ва психология. Мустақил таълим учун мавзулар: Илк ғарбда психологик қарашлар ва уларнинг материализм ва идеализм оқимига мансублиги Конфуций фалсафа ва психологик қарашлари А.Навоий ва У.Хайём ижодида психологик ғояларнинг мужассамлашгани. Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling