Мавзунинг қисқача мазмуни


Собиқ совет психологияси ривожланиши. Собиқ совет тузумидан кейинги даврда психология тараққиёти


Download 394.59 Kb.
bet36/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   76

Собиқ совет психологияси ривожланиши. Собиқ совет тузумидан кейинги даврда психология тараққиёти


Алексей Алексеевич Ухтомский (1875-1942) – рус физиологи, ҳам физиология, ҳам психология энг муҳим категориялардан бири бўлмиш доминанта тушунчасини киритди. Бу тушунча организмдаги хулқни тизимли равишда, физиологик ва психологик ҳолатлар уйғунлигида тушуниш имкониятини берди.
Лев Семенович Выготский (1896-1934) – маданий тарихий ривожланиш концепциясини илгари сурди. У реакцияларга алоҳида эътибор берар экан, энг муҳими инсондаги нутқ реакцяси деб баҳолади. Нутқ тана ҳаракатидир, бироқ бошқа тана ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, шахс онгига янги ўлчовларни беришини таъкидлаб ўтади. Биринчидан нутқ муомала жараёнида амалга ошади, демак у бошдан бош ижтимоийдир. Иккинчидан унда доим психик жабҳа бор, у сўзнинг маъносидир. Учинчидан сўз субъектдан мустақил равишда маданият элементи сифатида мавжуд бўла олади.Шундай қилиб нутқли реакцияда тана, ижтимоийлик (коммуникативлик), маъновий ва тарихий-маданийлик мужассамлашган. Мана 4 та координаталар тизимида (индивид, муомала, маъно, мадания)да Виготский инсон психик ҳаётининг ҳар қандай феноменини тушунтириб беришга интилади.
Белги (сўз) – «психологик қурол», унинг воситасида онг қурилади. Унинг хусусияти шундаки муомала меҳнат қуроллари билан тақозо қилинади. Улар ташқи табиатни ҳам, инсонни ҳам ўзгартиради. Выготский экспериментал тарзда шуни исботладики болалардаги эгоцентрик нутқ реалликдан узоқлашган майллар ва бола фантазиясига бориб тақалмайди. У амалий ҳаракатлар ташкилотчисидир. Ўз ўзи билан фикр юритиб бола ҳаракатни режалаштиради. «Мышление и речь» (1934) асарида Выготский, экспериментал тадқиқотларга таянган ҳолда болаларда тушунчаларнинг ривожланишини тадқиқ этди. Выготский фикрича фақатгина ривожланишдан олдин келадиган таълим яхши натижа беради. У ривожланишнинг яқин зонаси” терминин киритади. Бу тушнча остида бола катталар рахбарлиги остида мустақил еча оладиган масалалар даражалари ўртасидаги тарқоқлик тушунилади. Ўқитиш шунга ўхшаш зонани юзага келтириб ўз кетидан ривожланишга олиб келади.

Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling