Синалувчига кўрсатма: «Сизга маълумки, турли ҳаётий вазиятларда одам ўзини ҳар хил тутади. Қуйида инсонҳулқ – атворининг ҳар хил шаклларини тасвирловчи ҳукмлар келтирилган. Барча ҳукмлар тўртта – тўрттадан ўн икки бандига ажратилган. Сиз бу ҳукмлар билан танишиб чиқиб, ҳар бир банд ўз ичига олган тўрт ҳукм орасидан ўзингизнинг одатдаги ҳулқ – атворингизга кўпроқ мос келадиган битта ҳукмни танланг ва жавоб варақасида унинг тартиб рақамини белгилаб қўйинг». Методика матни. 1.1. Кайфияти барқарор эмас, тез – тез ўзгариб, шодлик ўрнини ғам эгаллаши ҳеч гап эмас. 1.2. Кайфияти доимо барқарор, бир текис 1.3. Кайфияти одатда кўтаринки, қувноқ 1.4. Кайфияти одатда маюс, ғамгин 2.1. Хатти – ҳаракатлари фаол, ҳаракатчанлиги юқори - 2.1. Хатти – ҳаракатлари фаол, ҳаракатчанлиги юқори
- 2.2. Хатти – ҳаракатлари вазмин, имо – ишоралари секинлашган
- 2.3. Хатти – ҳаракатлари ишончсиз, овози паст ва кучсиз
- 2.4. Хатти – ҳаракатлари шошқалоқ, кескин.
- 3.1. Муваффақиятсизликка учраганда ҳам, мақсадга интилаверади, енгил йўлни қидирмайди.
- 3.2. Муваффақиятсизликка учраганда қаттиқ сиқилади, ишга қайтадан киришишни хоҳлайди.
- 3.3. Муваффақиятсизликка учрагандамақсадга эришишнинг осонроқ йўлларини қидиришга киришади.
- 3.4. Муваффақиятсизликка учраганда уни тез орада унутади ва ҳар қандай янги ишга киришади.
- 4.1. Тез толиқади, хаёл суришни яхши кўради.
- 4.2. Берилиб ишлайди, лекин шижоати узоққа чўзилмай ишни ярмидан ташлаб юбориши мумкин.
- 4.3. Ишга астойдил киришади ва нима бўлса ҳам уни охиригача етказишга интилади.
- 4.4. Ҳар қандай ишга, бир вақтнинг ўзида бир неча ишга қўл уриши мумкин.
5.1. Мулоқотда ўзини эмоционал тутади, баланд овоз билан кулиши, пантомимикадан фаол фойдаланиши мумкин. - 5.1. Мулоқотда ўзини эмоционал тутади, баланд овоз билан кулиши, пантомимикадан фаол фойдаланиши мумкин.
- 5.2. Доим атрофдагилар билан мулоқотда бўлишга, бошқалар кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилади.
- 5.3. Мулоқотда ўзини камтарона ва мулоҳазали тутади.
- 5.4. Мулоқотда бўлишга интилмайди, қувноқ давраларни ёқтирмайди, аммо яқин дўстлар билан тез – тез мулоқот қилиб туришни хуш кўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |