Maxsulotlarni topshirish va qabul qilish dalolatnomasi toshkent sh
Умумий сумма миқдори: 3456000 ҚҚС билан
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
buyer account 283380 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 60 кундан кўп муддатга
3456000
Умумий сумма миқдори: 3456000 ҚҚС билан. 1. Шартнома асосида Сотувчи томонидан Харидорга махсулот тўлиқ ва сифатли етказиб берилди. 2. Харидор бу билан қуйидаги тўлов жадвалига асосан тўлов қилишни тасдиқлайди ва ўз зиммасига олади. 3. Харидор бу билан шартнома шартлари билан танишганлиги (Харидорнинг телефон рақамига оферта билан танишганлиги тўғрисида юборилган СМС хабардаги ҳавола орқали) ва унинг шартларини сўзсиз қабул қилади. Харидор шунингдек, ушбу далолатнома шартноманинг бир қисми эканлигини, ҳамда у билан махсулотни қисмларга бўлиб бўлиб тўлаш асосида шартнома тузилганлигини англайди ва тасдиқлайди. 4. Харидор ўзининг шахсий маълумотларини ва ушбу далолатнома тафсилотларини учинчи шахсларга ўтказилиши ва алмашишига тўлиқ розилигини билдиради. 5. Ушбу далолатномада келтирилган жадвал асосида кўрсатилган тўловларни тўламаган ёки 60 кундан кўп муддатга кечиктирган тақдирда, Харидор жадвалда кўрсатилган тўловларни барчасини ушбу муддатга кўчирган ҳолда (шартнома бўйича барча қарздорликни тўлаш мажбурияти) ўзини қора рўйхатга ёки тўламайдиганлар рўйхатига қўшишга розилик беради ва бу рўйхат кенг оммага ошкор этилади. 6. Агар Харидор тўловларни ўз вақтида тўламасдан у томонидан тегишли тартибда қарзни тўлаш мажбурияти бажарилмаса, Сотувчи кечиктирилган тўловлар учун қарзлар ҳамда муддатидан олдин бўлиб бўлиб тўлаш орқали олинган махсулотнинг умумий қарздорлигини ундириш нотариуслар томонидан тузилган ижро варақасини олиш орқали амалга оширади. 7. Муддатидан олдин бўлиб бўлиб тўлаш орқали олинган махсулотнинг умумий қарздорлигини ундириш билан боғлиқ барча харажатлар Харидор томонидан қопланади. 8. Томонлар Товарнинг сифати, қадоқланиши, яхлитлиги билан боғлиқ саволлар ва эътирозлар ушбу далолатнома имзо қўйилишидан олдин ҳал қилинганлигини ва Сотувчи томонидан олинган Товарга нисбатан бошқа эътирозлар қабул қилинмаслигини тасдиқлайди. 9. Мазкур далолатнома Харидорга тушунарли тилда 2 (икки) нусхада тузилган бўлиб, улардан бири сотувчида, иккинчиси эса Харидорда бўлади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling