Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю
-мавзу: ТУРКИСТОННИНГ ХОНЛИКЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ
Download 0.59 Mb.
|
Уз.Та маъруза матни 2004
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
8-мавзу: ТУРКИСТОННИНГ ХОНЛИКЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ,
САБАБЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ Режа: 1. Мамлакатнинг худудий парчаланиб хонликларга булиниши, унинг сабаблари 2. Хонликлардаги ижтимоий-сиесий ва иқтисодий ахвол. 3. Ўзбек хонликларининг тараққиётида Европа мамлакатларидан орқага қолиши, унинг сабаблари. Адабиётлар: Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари., «Ўзбекистон», 1998. Ватан туйђуси Т., «Ўзбекистон», 1996. Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., «Ўқитувчи», 1996. Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., «Университет», 1997. Ўзбекистон тарихи (Дарслик) – Т., 2003, 7-20 бетлар. Ўзбекистон тарихи (ўқув қўлланма) 1-кисм – Т., 2002, 6-21 бетлар. Таянч тушунчалар: Шайбонийлар даврида феодал таркоклик , худудий парчаланиш, Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари, мовароунаќрдаги ижтимоий-сиёсий вазият, ички кураш, Бухоро давлатида Аштархонийлар сулоласининг ќукмронлиги, Қўқон хонликлардаги сиёсий парокандалик, ўзаро низо ва бесамар урушлар. Амир Темур ворислари уртасида олиб борилган феодал урушлар тухтовчиз феодал урушлар темурийлар давлатининг кучсизланишига олиб келди ва бирин-кетин улар карамидаги давлатлар вамулклар ажралиб чикиб кетди. ХУ асрнинг охири-ХУ1 асрнинг бошларида Мовароуннахр худуди бир неча мустакил мулкларга булиниб кетди. Улар иктисодий, этник ва маданий жихатдан бир-бирлари билан мустахкам боглик булсалар-да, айрим вилоятларнинг хокимлари уртасидаги узлуксиз тукнашувлар ахолининг узаро алокаларига халакит берар эди. Фаргона, Хисор, Самарканд, Бухоро, Хоразм сингари мулклар ва улар атрофидаги вилоятлар аслида мустакил сиесий тузулмалар эди ва уларнинг хукмронлари уз кушинларининг ерларини босиб олиш пайида булиб, юришлари муваффакиятсиз чикканда талон-тарж килинган мол-мулклар билан чекланишарди. Узаро феодал урушлар нафакат Мовароуннахрнинг сиесий майдалашувига, балки иктисодий таназзулга ва ахолининг хаетини кашшоклашувига олиб келарди. Мовароуннахрдаги бундай бекарор сиесий вазиятдан Абулхайрхоннинг невараси Шайбонийхон фойдаланиб, боскинчилик юришларини амалга оширди. Мухаммад Шайбоний 1451 йил тугилиб, харбий ташкилотчилик кобилиятига эга эди. ХУ асрнинг иккинчи ярмида темурийлар давлатининг таркоклиги кучайган бир даврда шимолда-Дашти Кипчокда Шайбонийхон, кейинчалик кучманчи узбеклар номини олган, турк-мугул кабилаларни битта давлатга бирлаштирди. Айни пайтда темурийлар билан мугулларга карши иттифок тузган булса-да, у уз иттифокчиларга доим содик колмасдан гох темурийлар, гох мугуллар томонида туриб харакатлар олиб борди. Шайбонийхон Мовароуннахрга бир неча бор хужум килди ва 1488-1504 йилларда Утрор, Ясси (Туркистон), Бухоро, Самарканд хамда Фаргонани аста-секин босиб олди. Унинг еш темурий шахзода Бобурга карши олиб борган турт йиллик уруши Афгонистонга кочган Бобурнинг маглубияти билан тугади. Шундан сунг 1504-1509 йилларда Шайбонийхон тинимсиз уруш олиб борди ва кадамба-кадам улкан империя барпо этади. Айрим темурийлар боскинчиларга катъий каршилик кўрсатдилар. Вужудга келган хатар шу пайтгача бир-бирларига душман булган феодалларни вактинчалик булса-да бирлашишга олиб келди. Бирок улар орасидаги бир-бирига ишонмаслик, узаро низо ва жанжаллар узбеклар учун кулай имкониятлар яратди. Масалан, 1504 йилда Хисор вилоятининг хокими Хусравшох Шайбонийхоннинг якинлашиб келаетганини эшитиб, бошка темурий шахзодалар билан бирлашиш урнига, куркоклик килиб кочиб кетди. Натижада, у хоким-лик килган Жанубий Тожикистон, жанубий Ўзбекистон , шимолий Афгонистоннинг бир кисмини уз ичига олган ерлар Шайбонихоннинг кулига утди. Баъзи шахарлар эса жиддий каршилик кўрсатди. 1504 йилда Шайбонийхон Хоразмга юриш бошлади. 10 ойлик огир камалдан кейингина 1505 йилда Урганч шахри таслим булди. 1506 йилда давом этган камалдан кейин Балх шахри, 1507 йилда эса, деярли урушсиз, Хирот шахри забт этилди. 1508 йил бахорида Шайбонийхон Жан остоноларида темурийларнинг сунгги армиясини тор-мор келтириб уларнинг Урта Осиедаги барча илдизларига бархам беради. Аммо унинг юришлари 1510 йилда Марв якинида Эрон шохи Исмоил билан тукнашувда маглубиятли тугалланди. Шайбонийхон босиб олган улкаларни узининг кариндошлари, узбек кабилаларининг зодагонлари, харбий кумондонлари уртасида таксимлади. Вилоятларни таксимлашда шайбоний уруглари уртасидаги келишмовчиликлар, зиддиятлар узбеклар давлатини заифлаштирди ва шайбонийлар кейинги жангларда бирин-кетин маглубиятга учрадилар.Хуросон, шу жумладан Туркманистон, Хоразм, Шимолий Афгонистон Эрон шохи Исмоил хукмронлигига утди. Кобул хукмдори Захириддин Мухаммад Бобур шох Исмоилнинг ердами билан 1511 йили Хисор, Кулоб, Кундуз, Бадахшон ва Самаркандни эгаллади. Бирок темурийларнинг илгариги ерларини шох Исмоил мадади ердамида бирлаштира бошлаган Бобур, махаллий ахоли томонидан кувватланмади. Шу сабабли шайбоний Убайдулла Султон кушинлари Бухорога етиб келган Бобур кушинларини тор-мор этди ва Бобур Хисорга чекинишга мажбур булди. Гиждувон якинидаги галабадан сунг Шайбонийлар Мовароуннахрда тулик хукмронликни урнатдилар. Факат Хоразм мустакил колиб 1511 йили Эроний шиалар хукмронлигидан норози булган сунний рухонийлар Дашти -Кипчок узбеклардан Элбарсхонни чакириб, узларига хон сайладилар. Бир оздан кейин Амударе билан Каспий денгизи уртасида жойлашган ва туркманлар яшайдиган ерлар Хоразмга кушиб олинди. Маглубият аламини бошидан кечирган Бобур бу гал Мовароуннахрни абадий тарк этди. У уз кушинлари билан Хиндистонни шимолий кисмини узига буйсундирди ва хозирги Бангладеш, Покистон, Хиндистоннинг шимоли ва Афгонистон худудида Буюк Бобурийлар салтанатига асос солди, бу давлат Х1Х асргача ( 300 йил) яшади. Мовароуннахрда янги феодал сулоласи булган шайбонийлар карийб юз йил хукмронлик килган кучманчи узбеклар сулоласи карор топди. Бирок Шайбонийхон вафотидан сунг Марказий хукумат анча заифлашуви, унга амирлар ва султонлар бусунмай куйишга олиб келди. Айникса, ХУ1 асрнинг 40 йилларида феодаллар ва сулолалар уртасида шахарлар ва ерлар учун кураш кучайди.Бу эса уз навбатида кишлок хужалиги, хунармандчилик ва умуман мамлакат иктисодиетининг ривожланишига халкаит берди. Самарканд хукмдори Абдулатифхон (1541-1552 ) билан Бухоро хони Убайдуллахоннинг угли Абдулазизхон (1540-1550) уртасидаги курашни Тошкент ва Сирдаре буйидаги шахарларнинг хукмдори Барокхон (навруз Ахмадхон) кучайтирди. Барокхон уз хукмронлигини урнатиш максадида Мовароуннахрнинг бошка шахарларига хужум килиб турди ва натижада 1551 йилда Самаркандни босиб олди ва беш йил идора килди. Феодал таркоклик кучайган бир пайтда ХУ1 асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон 11( 1557-1598) тахтга давогар булиб чикди.Узаро феодал келишмовчиликлардан усталик билан фойдаланиб, у киска вакт ичида энг нуфузли узбек кабиласи- ширин, кушчи, утарчи, кенгас, беш юз, жалойир, мажор хамда мусулмон рухонийларининг куллаб- кувватлашига эришди. 1557 йилда Абдуллахон 11 бухорони эгаллади ва шу даврдан у амалда Бухорода хукмронлик кила бошлади, чунки расман олий хоким узини отаси Искандарни эълон килган эди. 1583 йилда у узини хон деб эълон килади. Абдуллахон 11 уз олдида Шайбонийлар давлатини кайта тиклашни уз олдида максад килиб куйди ва шу боис унинг бутун хукмронлиги тинимсиз урушлар ва жангларда утди. Бунинг натижасида у Фаргона, Шахрисабз, Карши, Хисор, Самарканд, Тошкент, Сайрам, Туркистон, Хуросон ва нихоят 1к95 йилда Хоразмни бусундиради. Бутун Мовароуннахр яна ягона хукмда, шайбоний Абдуллахон хокимияти остида булиб колди. Бирок, 1598 йилда Абдуллахон 11 вафот этгач, унинг угли Абдулмумин узок вакт хокимиятни саклаб колмади . Хокимият бошка сулола вакиллари кулига утди. Абдуллахон 11 ва унинг угли Абдулмумин Шайбонийлар сулоласининг барча аъзоларини Марказий хокимиятни мустахкамлаш йулида олиб борган курашлар натижасида кириб тугатган эдилар. Шу сабабли хокимиятни бошкаришга шайбонийлар сулоласидан вакил колмади. Вужудга келган вазиятдан дархол кушни давлатларнинг хукмдорлари фойдаландилар. Эрон шохи Аббос 1 Хиротни ва Хуросоннинг катта кисмини босиб олди, Балхда эса, уз ноибини хукмрон килиб куйди. Козок султонлари шайбонийларга карашли йирик худуд-Тошкентни кулга киритдилар. Хоразм яна мустакил булиб олди. Ундан ташкари узаро урушлар энг юкори нуфузли барча уруглар бархам топишга олиб келган булиб, хеч ким бировга хокимият сари йулни бушатиб беришни истамасди. Шу боис, феодал задогон гурухлари Астарахандан чиккан чингийзийлар авлодига мансуб Абдуллахон синглисига уйланган, шу туфайли шайбонийларга кариндош хисобланган ва Бухорода яшаб турган Жонибек Султонни тахтга таклиф килдилар. Жонибек катта угли Динмухаммад фойдасига тахтдан воз кечди, аммо у Хирот якинида сафовийлар билан булган жангда халок булди ва Жонибекнинг иккинчи угли Боки Мухаммад хон деб эълон килинди. Шу тарика 1599 йилдан бошлаб Марказий Осиеда Аштархонийлар сулоласи (еки жонийлар) хукмронлиги бошланди. Бу даврда марказий хокимият амалда номигагина, яъни расмангина мавжуд булиб, хонлар, тегишли муассасалар ва давлат лавозимлари хамда мажбуриятлар бор эдики, лекин уларнинг ортида этник ва уруг умумийлиги билан богланган феодал гурухлари, айрим узбек кабилалари уртасида Мовароуннахрдаги хукмронлик учун ашаддий кураш борарди. Имомкулихон уттиз йилдан купрок хукмронлик даврида вактинча булса-да, узаро урушларни тухтатишга ва амирларнинг мустакилликка эришиш йулидаги интилишларини сусайтиришга муваффак булди. Бирок феодал ер эгалиги ривожланиб катта ерлар амирлар кулига утиб борган сари феодал зодагонларнинг ахамияти кучайиб борди ва улар марказий хокимиятни унча тан олмасдилар. Масалан, Самарканд амири Ялангтушбий, Бадахшон хукмдори Махмудбий Катагон уз даврининг нуфузли ва сиесий хаетда мухим роль уйнаган амирлардан эдилар. Бу хол Имомкулихон даврида эндигина бошланиб,унинг ворислари хукмронлиги кучайиб кетди. Шу туфайли давлатнинг парчаланиши ва инкирозга олиб келган марказдан кочиш кучлари кучайиб борди. Сунгги аштархонийлар вакили Абулфайзхон (1711-1747) даврида марказий хокимият уз ахамиятини яна йукота борди. Мамлакат узини мустакил хисобловчи вилоятларга булина бошлади. Мамлакатни бошкариш мангит уруглари томонидан куллаб- кувватланган ва феодаллар орасида обруйга эга булган Мухаммад Хакимбий кулига ута бошлади. Бухоро хонлигининг парокандалиги уша пайтда уз мавкеини мустахкамлаб олган Эрон шохи Нодир учун кулай шароит яратди ва у Мовароуннахрга яна кушин тортди. Хакимбий тазйики остида Абулфайзхон Нодиршох билан музокаралар олиб боришга рози булди ва Бухоро хонлиги Эронга карам давлатга айланди. Аштархоний Абулфайзхон мавкеи пасайиб,мангит уругидан чиккан Мухаммад Хакимнинг угли Рахимбий Бухорода чекланмаган хокимиятга эга булди. У мангитлар сулоласининг асосчиси булди ва бу сулола хукмронлиги 1920 йилгача давом этди. Шундай килиб аштархонийлар хамда Нодиршох имприяси харобаларида Кукон ва Хива хонликлари хамда Бухоро амирлигидан иборат учта янги давлат ташкил топди. Шайбонийлар даврида мустакил булиб олган Хива хонлиги (1511 йил) , Абдуллахон 11 улимидан сунг ва аштархонийлар даврида уз мустакиллигини узил-кесил карор топдирди. Хива хонлиги кушни булган калмоклар, козоклар, Урал казаклари бир неча марта хужум килдилар, аммо маглубиятга учрадилар. Айникса Араб Мухаммад даврида (1602-1623) хонликдаги узаро феодал урушлар кучаяди ва 1623 йилда туркманлар ердамида Асфандиерхон (1623-1643) тахтни эгаллади ва туркманларни узига якинлаштириб, узбек кабилаларини мажбуран чикара бошлайди. Унинг укаси Абулгозихон (1643-1663) хукмронлик даври туркманлар ва калмоклар кабилаларига карши кураш билан утди. 1688 йилда Хива хонлигини Бухоро хони Субхонкулихон эгаллаб, унга уз ноиби Шониезни хон этиб тайинлади. ХУ111 асрнинг биринчи ярмида Хива хонлигида узбеклар ва туркманлар уртасидаги узаро урушлар кучайди. Хон авлодлари уртасида хам тахт учун кураш авж олди. Натижада заифлашиб колган хонлик эрон шохи Нодиршох томонидан 1740 йили эгалланди ва унга Тохирбек хоким этиб тайинланди. Мамлакатда феодал таркокликни тугатиш, марказий давлат хокимиятини мустахкамлаш учун курашлар узок давом этди ва Хивани огир ахволга солиб куйди. 1763 йилда кунгирот сулоласи хокимиятни кулга киритиб, Муахммад Амин тахтга утказилди. 1804 йилда Эртузар расмий равишда хон деган унвонга эга булди. Унинг укаси Мухаммад Рахимхон (1806-1825) Хива хонлигини бутунлай бирлаштирди. Бухоро билан булган жангда галабага эришади. У давлатнинг Олий Кенгашини ташкил килади, харбий ва солик ислохотларини утказади, хонликда божхона ва зарбхона барпо килади, олтин тангалар чикаради. Шу боис мамлакатнинг ички ахволи яхшиланди, хунармандчилик, савдо-сотик ривожланди. Бу даврда хонлик 20 беклик ва вилоятларга булинган эди. Оллокулихон (1825-1842), Мухаммад Аминхон (1845-1855), Сайид Мухаммад (1856-1864) хукмронлиги даврида узбек, козок, ва коракалпок бекларининг хонлик хокимиятига карши чикишлари хеч тинмади. Сайид Мухаммад Рахимхон 11 даврида эса, Хива Россия империясига тобе булди. Кунгиротлар сулоласи хонликни 1920 йилга кадар бошкардилар. Феодал таркоклик ва баркарорлик натижасида ХУ111 асрнинг бошида (1709) Фаргона хам Бухоро хонлигидан ажралиб чикади ва бу ерда Кукон хонлиги тузилди. Хонликка махаллий минглар сулоласининг вакили Шохрухбий асос солди. Унинг угли Мухаммад Раимбий (1721-1740) даврида хонлик худудлари аста-секин кенгая боради. Абдулкаримбий (1740-1760) даврида Кукон, Андижон, Наманган ва Маргилон шахарларида савдо ва хунармандчилик ривожланди. Норбутабий (1769-1800) даврида Чуст, Наманган ва Хужанд беклари каршиликлари бостирилди. Олимхон (1800-1809) тахтга утиргандан кейин харбий ислохотлар утказилди, хонлик худудлари кенгайтирилди. Хужанд, Тошкент, Чимкент, Сайрам, Курама, Авлиеота шахарлари босиб олинди. Умархон даврида (1809-1822) Туркистон атрофларида бир канча харбий истехкомлар курилади. Янгикургон, Жулек, Окмачит, Кумушкургон ва бошкалар шулар жумласидандир. Мухаммад Алихон (1822-1842) даврида хоннинг ички душманлари, унга карши кайфиятдаги феодаллар ва рухонийлар ошкора бош кутариб, Бухоро амири Насруллодан ердам сурайдилар. 1840 йили Кукон ва Бухоро уртасидаги уруш Мухаммад Алихоннинг маглубияти билан тугайди. 1842 йили кузголон кутарилиб, Бухоро ноиби агдарилди ва тахтга Олимхоннинг жияни Шералихон утказилди. У Кукон чегарасини мудофаа девори билан мустахкамлайди. Лекин Шералихондан норози булган гурухлар, уни улдириб, тахтга Олимхоннинг угли Муродни хон килиб кутарадилар. Бирок, куп утмай у хам улдирилиб Шералихоннинг угли Худоерхон тахтга утказилади. Шундан кейин хам хокимият учун кураш тухтамади. 1845-1858 йилларда Худоерхон биринчи марта хонлик килади, аслида хокимият унинг кайнотаси Мусулмонкулнинг кулида эди. 1858-1862 йилларда Шералихонинг угли Маллахон, 1862 йилда Шохмуродхон, 1862-1863 йилларда яна Худоерхон, 1863-1864 йиллар Маллахоннинг угли султон Саидхон Куконга хонлик килишди. 1865 йилда яна, учинчи бор, Худоерхон Бухоро амири Музаффар ердамида Кукон тахтини эгаллашга муваффак булди ва Куконнинг сунги хони булиб колди. Бухоро амирлигида мангитлар сулоласининг асосичиси Мухамад Рахимбий (1747-1758) узини марказлаштириш сиесатини савдо ва ер эгалиги билан алокадор булган феодаллар манфаатига мос равишда амалга оширди. У олдин вилоятларда хокимлик килган йирик ер эгаларини, кабила бошликларини эгаллаб турган лавозимдан четлаштирди ва уларнинг урнига уз каринидошлари хамда куйи табакалардан чиккан амалдорларни куйди. Бу ишлар хаммаси катта кийнчиликлар билан амалга оширилган эди. Дониелбий (1758-1785) хукмронлиги даврида жуда куплаб галаенлар булиб турди ва у хокимиятни уз угли Шохмуродга (1785-1800) топширишга мажбур булди. Шохмурод даврида амирлик давлат аппаратини мустахкамлади. Амир уз атрофида ишончли кишиларни туплайди, вилоятларга узига содик булган одамларни куяди. Мамлакатда пул ислохотини утказиб, танга чикаради. Савдонинг ривожланишига катта ахамият беради, дехкончилик ишлари йулга куйилади. Масчит ва мадрасалар куришга эътибор берилади. Аммо амир Хайдар (1800-1826) замонида феодал таркоклик ва узаро урушлар давом этди. Амир Хива, Кукон хонликлари ва Шахрисабз беклигига карши тинимсиз урушлар олиб борди. Унинг сиесатига каршилик курсатганлар каттик жазоланди. Хайдар 1821-1826 йиллари Каттакургон, Янгикургон,Шелек шахарларида халк кузгонлонларини аевсиз равишда бостиради. Унинг вориси амир Насрулло(1826-1860) хокимиятни мустахкамлаш, феодал таркокликка йул куймаслик максадида тинимсиз курашади. Шахрисабз ва Китобга 20 йил мобайнида 32 марта юриш килиб, узининг мамлакати яхлитлигини тиклашга харакат килади. У кушни Кукон ва Хива хонликларига нисбатан хам уз хукмронлигини кенгайтиришга интилди ва улар билан узлуксиз уруш олиб борди. Амирлик ва хонликлар уртасидаги узаро курашлар, чор Россияси харбий кучларининг бостириб киришига кулай имконият яратиб берди. Уз сиесий тузилишига кура хонликлар бир хил эди. Бухорода амир, Хива ва Куконда хон давлат тепасида турар, уларнинг хар бир харакати хеч кандай конун билан чекланмаган мутлока хоким эдилар. Бухорода амир хузурида ижроия хокимиятни сарой аъенлари бажарган кушбеги, бош вазир, куйи кушбеги-молиявий ишларни бошкарган, тупчибоши- лашкар бошлиги, мирохурбоши- бош хазиначи, баковул боши- ошхона назоратчиси, ясовулбоши- фаромойишларни етказувчи, кози калон- бош судья ва хакоза. Хива ва Куконда хам маъмурий бошкарув таркибан шундай тузулган. Айрим мансабларнинг аталиши бир хил булса-да, хукукий мавеи бошкачарок булган. Махаллий бошкарув вилоят беклари томонидан амалга оширилган. Амлокдорлар давлат соликларини оксоколлар, аминлар (солик йигувчилар), мироблар ва бошкалар оркали ундиришган. Кишлок жойларида хокимият доругаларга берилган, шахарларни эса хокимлар, уларнинг ердамчилари юзбоши ва кадхудолар бошкарган. Осойишталикни саклаш миршаблар кулида, Куконда эса курбошилар зиммасида эди. Хар учала хонликда суд ишлари шариат пешволари кулида эди. Хукук-тартиб масаласи билан козилар, муфтилар, раислар, мухтасиблар бажаришган. Амир еки хон аралашмайдиган даражадаги судлов ишларга шариат-панох деб ном олган кози-калон рахбарлик киларди. Хонликларнинг асосий бойлиги ер хисобланар эди, чунки даромад асосан дехкончилик туфайли келарди. Барча ер шартга кура давлатга, яъни хонга еки амирга карашли булиб, ахолига фойдаланиш учун турли шартлар билан берилар эди. Ер мулклари асосан куйидагилардан иборат булган: 1. давлатга карашли амлоки-подшохий, амлоки султоний деб номланган ерлар. 2. хон (амир) томонидан алохида хизмати учун булиб берилган хусусий мулк ерлар. 3. масжид, мозор, хонако, мадрасаларга ажратилган, умуман рухонийларга берилган вакф ерлар. Дехконлар ана шу мулк эгаларидан ерларни ижарага олиб ишлардилар ва жуда катта микдорда соликлар тулардилар. Бошка хонликларга нисбатан Куконда елланма ишчи кучи купрок кулланилган. Хива хонлигида ерларнинг куп кисми (карийб ярми) хон ва унинг кариндошларига тегишли булган. Учала хонликдан кисман кишлок жамоа ерлари булиб, уша ерлардан фойдаланиш кишлок оксоколлари назоратида эди. Дехконларнинг ярим карам , ночор ва кашшок холати, натурал хужалиги ва ажралиб колган турмуш тарзи мавжуд феодал тузумнинг асосий негизи хисобланарди. Бу эса дехконларнинг тула-тукис махаллий ва марказий хукмдорларга тобеликни таъминлаб берарди. Дехконлар уз хаетлари ер ва сув билан чамбарчас боглик эканлигини яхши тушинган холда ирригация ишларини амалга оширишда доимо фаол катнашиб келдилар,бу эса хает негизи булган сугорилаетган дехкончиликни саклаб колиш имконини берди. Бирок хонликларда сугориш иншоотлари курилиши, сув хужалик тадбирлари мехнаткаш халк эвазига оширилди. Каналлар курилишига эркак ахоли оммавий сафарбар килинар эди. Баланд жойларга чигирлар ердамида сув чикарилган. Дехкончиликда уларнинг ахамияти катта эди. Хонликларнинг хазинасига келаетган даромаднинг асосий кисми дехкончиликдан тушаетган солик хисобида булди. Дехкончиликда асосан бошокли экинлар етиштиришга жиддий эътибор каратилган эди. Хар учала хонликлардаги хонлик тизими бир хилда булиб, у ахолини иктисодий жихатдан кашшоклашувга олиб келар эди. Соликнинг асосий тури хирож эди. Хирож хосилнинг маълум кисми натурал холда, яъни махсулот билан тупланаетган солик тури хисобланарди. Х1Х аср бошларида шахар ва шахар атрофи ерларидан хирожнинг маълум кисми пул куринишда ундирилар эди. Ундан ташкари бог еки полиз экинларидан таноб пули, бедазорлардан-алаф пули, чорва моллари ва мол- мулкдан закот, куш пули, доруга, даллали, бож каби куплаб соликлар бор эди. Масалан, Хива хонлигида турли солик , мажбурият ва улпонларнинг 25 га якин тури бор эди. Айрим амалдорларнинг суистеъмоллари солик зулми юкини янада огирлаштирар эди ва халк норозилиги кучайишига сабаб буларди. Хусусан, амир Насрулло хукмронлиги даврида Шахрисабз ва Китоб бекликларида ахолининг купчилик табакалари унинг солик сиесатига каршилик курсатиб, солик йигувчиларни хайдаб еки улдириб юборган эдилар. Бу халк харакатини амир Насрулло катта кийинчилик билан бостирган эди. Ахоли зиммасига тайинланган соликлардан катъий назар, калъалар, сугориш каналлари, куприклар ва бошка жамоа курилишлари мажбурият сифатида юклатилган эди. Табийки, буларнинг хаммаси хонликлар иктисодиетига жуда огир таъсир курсатарди: хужаликлар тушкунликка учрар, дехконлар ва майда хунармандлар хонавайрон булар эди. Узбек хонликларининг тузилиши негизида уруг-кабилачилик етарди яъни бир этник гурухнинг бошкасидан кейин келиш йули билан тузулганлигини билдиради. Ушбу хонликлардаги уруг-кабила бирлашмалари баркарор хужалик сиесати ва маъмурий бирликлар булиб, бу холат узаро келишмовчилик зиддиятларини келтириб чикарар, бу эса, уз навбатида хонликларнинг иктисодий, ижтимоий ва бошка томонларини заифлаштирарди. Утмиш аждодларимизнинг тарихий тараккиет йулига назар ташлаетган булсак, Марказий Осие худудида яшаб келган турк зодагонлари ва бойлари кадимдан давлат, мол-мулк, бойлик талашиб, узаро урушлар, киргинлар килиб, бир-бирларининг тинкаларини куритганлар, бу эса улкада ишлаб чикариш кучларининг тараккиетига тускинлик килган. Умуман, агар улуг Амир Темур хукмронлик килган даврни хисобламасак, кабила-уруг, кавм-кариндош заминида ташкил топган туркий халкларнинг ягона кучли давлатга бирлашувига тускинлик килган бош сабабдир. Бундан фойдаланган ажнабий давлатлар Марказий Осие ерларини осонликча босиб олганлар, улкани талаганлар, халкларини эса кул килганлар. Буни чор Россия хукуматининг Марказий Осиени босиб олиш арафасида улкадаги ахвол мисолида яккол курамиз. Россиянинг боскинчилик юришлари арафасида уч хонлик уз бошидан чукур иктисодий-ижтимоий, сиесий инкирозни кечирмокда эди. Колок феодал тузумда булган бу хонликлар бир-бирлари билан мол-дуне ва давлат талашиб, узаро урушлар олиб бордилар. Улар орасида дипломатик алокалар анча суст эди. Хонликлардаги зиддиятли тенденцияларнинг мавжудлиги мазкур давлатларнинг хужалик, сиесий ва ижтимоий ахволига салбий таъсир кўрсатди. Уруг ажратишлик, махаллийчилик каби иллатлар хонликлар равнакига соя ташлай бошлади. Бу давлатлар карийб бир ярим аср мобайнида деярли ривожланмади, урта асрчилик сиесатини юргиздилар, хатто кулчилик хам давом этди. Ундан ташкари кишлок хужлигида феодал ишлаб чикариш муносабатларининг сакланиб турганлиги хам иктисодий инкирозни кучайтирди. Хонликлар ишлаб чикарувчи кучлар ривожига халакит бераетган ишлаб чикариш усулини жон-жахтлари билан химоя килдилар. Савдо-сотик суст ривожланди. Савдо муносабатлари оддий айрбошлаш тарзида булиб, ички бозорни ташкил килиш хам унинг урнини боса олмас эди. Натижада ягона ички бозор таркиб топмади. Шундай булса хам хонликлар атрофида колок давлатлар: Эрон,Афгонистон ва Кашгар сингари кам ривожланган мамлакатлар билан савдо-сотик олиб боришда фойда кам булгани туфайли Россия билан алока кучая бошлади. Уз навбатида Россиянинг Петр 1 дан бошлаб жанубга- Урта Осие томонга кизикиши ошиб борар эди. Бундан асосий максад Урта Осие хонликлари билан таркиб топаетган савдони таъминлаш учун мустахкам чегаралар барпо этиш эди. ХУШ аср бошларида Россия козоклар яшаб турган улкада чегара урнатди, у казакларни кучириб келиб,учта казак округи: Урал,Оренбург ва Сибир округларини тузди. Бу округлар жанубга янада силжиб бориш учун истехком хизматини уташи керак эди. Округларнинг марказлари-Орск, Оренбург ва Семипалатинск шахарлари Урта Осие билан савдо-сотикни ривожлантириш учун нукталарга айланди. Хусусан, Кукон хонлиги Семипалатинск оркали, Бухоро ва Хива хонликлари эса, Орск ва Оренбург оркали савдо ишлари олиб бордилар. Карийб хамма темир буюмлар ва тукимачилик моллари хонликларга Россиядан келар, у уз навбатида Россияга пахта, жун ва ипак жунатиларди.Бора-бора хонликлар иктисодиети Россия билан садо килишга мулжалланган узига хос хом аше базасига айлана борди. Айни вактда Россия савдоси аста-секин Урта Осиега силжиб кела бошлади. Айрим пайтларда Европа мамлакатларида давлатни бошкарув усулини бир мунча янгилаш, фан-техника уса бошлаш жараени булаетган даврда, хонликларни эскича бошкарув усуллари юритилиши, техникавий жихатдан колоклиги, узаро низо ва бекарорлик жараени давлатчиликни халокат екасига якинлаштириб куйган эди. Шу боис, хонликлар ривожланаетган дунедан узилиб колган эди. Уз навбатида учала хонликнинг бирлашмаганлиги, узаро иттифок тузмаганлиги, илгор техникалар билан куролланмаганлиги, ягона халк, ягона Ватан зарурлиги оммавий тарзда англаб олинмаганлиги улкага боскинчилик юришлари учун кулай имконият яратди. Х1Х асрнинг биринчи ярмида Урта Осие хонликлари бирлашиб, Россия хонликларни босиб олиш режасини барбод килиш учун иш олиб бориш урнига, бир-бирлари билан конли урушлар олиб борди. Айникса Бухоро билан Кукон уртасида тез-тез урушлар булиб турди, минг-минглаб одамлар улдирилди, хонадонлар хонавайрон этилди,айникса истеъдодли саркардалар фитналарда халок этилди. Мудофаа кобилиятининг пасайиб кетиши эса Россия учун жуда кул келарди. Маълумки, Англия хукумати Бухоро, Хива ва Кукон хонликларига уларни бирлаштириш, хеч булмаганда Россиядан мухофазаланиш учун битим тузиш максадида уз вакиллари-эммиссарлари Стоддарт ва Коннолини юборди. Аммо Бухоро амири Насрулло(1825-1860) бошкача йул тутди.Англия эмиссарлари Стоддарт ва Коннолини асосий максади Урта Осие хонликларини бирлаштириш эди. Кукон ва Хива хонликлари Россия хужумидан химоя килиш битимини имзолашга рози булишди, аммо Бухоро амири Насрулло эса, инглиз эмиссарлари олдига мусулмон динини кабул килиш шартини куйди. Факат шундагина у битимга имзо чекишга рози булишини айтди. Табиийки, инглизлар бу шартни кабул килмадилар. Шу туфайли амир Насурллонинг фармонига биноан инглиз эмиссарлари Стоддарт ва Конноли катл этилди. Умуман олганда, Урта Осие хонликлари Россиянинг бу худудида хужм килиш арафасида халокат екасига бориб колган булиб, ижтимоий-иктисодий жихатдан заифлашган, бир-бирлари олдида дахшатга тушадиган, хохлаган вактда хужумлар килиш, арзимаган бахонлара билан ораларида уруш чикиб кетиши мумкин булган холат даги хаетни уз бошларидан кечирмокда эдилар. Бу холат, табиийки, Россия империясининг купдан бери ривожланиб келаетган тадбири амалга ошириш учун кулай имконият тугдирди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling