Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва амалдаги норматив ҳужжатлар (давлат ва давлатлараро стандартлар, қоида, низом ва бошқалар) талаблари ҳисобга олиниб тайёрланган


§. Технологик жараёнларни бошқариш тизими


Download 0.52 Mb.
bet6/28
Sana22.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1042418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1 ОПБ узб.1

3 §. Технологик жараёнларни бошқариш тизими

30. Технологик жараёнларни автоматик ва узоқдан туриб бошқариш, назорат қилиш тизимлари, аварияларга қарши ҳимоя, алоқа ва хабар бериш тизимлари ишлаб чиқариш жараёнларининг ва технологик операцияларнинг ишончли ва бехатар олиб борилишини қабул қилинган технологик регламент ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бажарилишини таъминлаши керак.


Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ҳажми технологик лойиҳалаш меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Бошқариш тизимлари замонавий назорат, автоматика, ҳисоблаш техникаси ва ахборот воситалари билан жиҳозланиши керак.
Ҳисоблаш ва микропроцессор техника воситалари асосида ташкил этилган технологик жараёнларни автоматлашган бошқариш тизимлари амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда технологик ускунанинг белгиланган иш режими бузилганда ишлаб кетадиган технологик, огоҳлантириш ва авария сигнализацияси, блокировкалар ва ҳимоя тадбирлари кўзда тутилиши керак.
31. Бошқарув пультлари, постлари ва панеллари технологик лойиҳалаш меъёрларига биноан алоқа ва сигнализация воситалари билан жиҳозланади.
Ёруғлик ва товуш сигнализацияси тизими фойдаланувчи ходимларни техник қурилмаларнинг ишга тушганлиги, тўхтаганлиги ва белгиланган иш режими бузилганлиги тўғрисида огоҳлантирилишини таъминлаши керак.
32. Бошқарув хоналари, пультлар, постлар ва панеллар хизмат кўрсатиш учун қулай, хавфсиз, хизмат кўрсатилаётган техник қурилма яхши кўринадиган жойларда жойлашган бўлиши керак.
33. Юқори ҳароратли ҳудудда жойлашган бошқарув хоналари иссиқлик таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак. Деразалар очилмаслиги ва иссиқликни қайтарувчи махсус ойналар ёки ойна пакетлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
34. Бошқарув хоналари ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланиши керак.
35. Техник қурилмаларнинг бошқарув органлари ГОСТ 12.2.064-81 «ССБТ. Ишлаб чиқариш ускунасининг бошқарув органлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га ва бошқа амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Операторлар иш ўринларининг тузилиши ГОСТ 12.2.032-78 «ССБТ. Ўтириб ишлаш пайтида иш ўрни. Умумий эргономик талаб», ГОСТ 12.2.033-78 «ССБТ. Туриб ишлаш пайтида иш ўрни. Умумий эргономик талаб»ларда ишларни ўтириб ёки туриб бажарганда қўйиладиган умумий эргономик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
36. Бир бирига зид бўлган операцияларга хизмат қилувчи бошқарув механизмлари иккала бошқарув тизими бир вақтнинг ўзида ишга тушмаслиги учун блокировкаланган бўлиши керак.
37. Битта операциянинг қўл ва педалли бошқарув тизимлари мавжуд бўлса, иккала бошқарув тизимини бир вақтнинг ўзида ишга тушмаслиги учун блокировка кўзда тутилган бўлиши керак.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling