Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet44/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 8. Турли ишлар

375. Ердан изоляция қилинган, момақалдироқдан ҳимоя қилувчи тросга тушган ерга улагични улаш ва узишдан олдин, трос аввал ерга уланиши зарур.


376. ҲЛ ларидаги кесими 240 мм2 кам бўлмаган симларда ва кесими 70 мм2 тросларда одамларнинг сим ва трос бўйлаб ҳаракат қилишларига рухсат этилади.
Ҳар бир фазаси кокилларга бўлинган сим ва трослар бўйлаб ҳаракат қилганда, ходим ҳимоя камари арқонини уларга, махсус аравачалар ишлатилган тақдирда эса, аравачага маҳкамланган бўлиши зарур.


XVI боб. Синаш ва ўлчаш


§ 1. Бегона ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш

377. Синаш ўтказишга рухсат махсус тайёргарликдан ўтraн ва ушбу боб талаблари бўйича билими текширилган ходимга берилади. Ишбоши, бундан ташқари тажрибали ходим назоратида бир ойлик амалий иш тажрибасидан (стажировкадан) ўтиши зарур.


378. Электр ускуналарида ва шу жумладан электр қурилмалардан ташқарида (ишлатилмайдиган электр қурилмаларда, омборхонада, корхона майдонида, далада ва ҳ.к.) кўчма синаш ускуналарини қўллаб синаш ўтказиш ишлари наряд билан бажарилиши шарт. Синов ўтказишга рухсатни иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса ишбоши беради.
Бундай ҳолларда синашни ўтказишга наряд ушбу ишлар зарурлиги ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим томонидан берилади.
Монтаж ёки таъмирлаш жараёнида ўтказиладиган синаш ишлари наряднинг «Қуйидаги ишлар бажарилиши юклатилган» деган сатрида қайд қилиниши шарт.
1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда синаш ишларини фармойиш билан бажаришга ижозат берилади.
379. Синаш ишларини таркибида IV гуруҳга эга бўлган ишбоши, III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси, қўpиқлаш учун қўйилган II гуруҳли ходим бўлган бригада амалга ошириши керак.
380. Синаш ишларини бажарувчи бригада таркибига тайёргарлик ишларини бажаришга жалб қилинадиган ва ускуна устидан назорат қилиш учун таъмирловчи ходимларнинг ишчилари киритилиши мумкин.
Ускунани монтаж қилиш ёки таъмирлашни бажарадиган бригада таркибига синаш ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ёки электр лаборатория ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолатда синаш ишларига ишбоши ёки унинг кўpсатмаси билан созлаш корхонаси ёки лаборатория ходимларидан IV гуруҳга эга бўлган ишчи раҳбарлик қилади.
381. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмадан ташқарида туриб, ток ўтказувчи қисмлари бутунлай ва тўр билан ёпилган, эшиклари эса блокировка билан жиҳозланган доимий ўpнатилган синаш ускуналарида изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий бирданига синашдан ўтказиш ишларини амалдаги йўpиқномага асосан III гуруҳга эга бўлган бир ишчи бажариши мумкин.
382. Синаш ўтказишга берилган наряд билан ишлашга ва унга тайёргарлик ишларини бажариш учун рухсат синаш учун мўлжалланган электр ускунада ишлаётган бошқа бригадалар чиқариб юборилгандан ва улар нарядларини ишга рухсат берувчига топширганларидан кейингина берилади. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларда ишбошига бригадани иш жойидан чиқариб юборгандан кейин ишдаги танаффусни расмийлаштириб, нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади.
283. Синаш қурилмалари ва синаш мақсадиди қўлланиладиган ўлчаш воситалари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий ташкилотларида текширилган, синаш лабораторияси эса синов соҳасига мувофиқ аттестациядан ўтган бўлиши шарт.
384. Синалаётган ускуна, синаш қурилмаси ва улаш симлари тўсиқлар, арқон ва ҳоказолар билан тўсилиши ва уларга ёзуви ташқарига қараган «Синов. Ҳаёт учун хавфли» деган шиорлар осилиши шарт. Тўсиқни синов ўтказаётган ходим ўрнатади.
385. Зарур бўлган тақдирда синалаётган ускуна, синаш қурилмаси ва улаш симларига бегона одамларнинг яқинлашишини олдини олиш учун II гуруҳга эга бўлган бригада аъзоларидан бири назоратчи қилиб қўйилиши керак. Назоратчилик қилаётган бригада аъзоси тўсиқдан ташқарида туриши ва синалаётган ускунани кучланиш остида деб ҳисоблаши шарт. Назоратчилик қилаётган ходим ўз постини фақат ишбошининг рухсати билангина ташлаб кетиши мумкин.
386. Кабель электр узатиш тармоқларини синаш жараёнида, агар кабелнинг иккинчи учи беркитилган камерада, комплект тақсимловчи қурилма хонасида ёки хона ичида жойлашган бўлса, эшикка ёки тўсиққа «Синов. Ҳаёт учун хавфли» деган шиор осилиши шарт. Агар кабель электр узатиш тармоғи иккинчи учи жойлашган хона эшиги ва унга ўpнатилган тўсик. беркитилмаган ёки кабелинг фазалари трассадаги таъмирлашга мўлжалланган тармоқ билан қўшиб синаладиган бўлса, кабелнинг трассадаги фазаси уланган жойга шиорлар осишдан ташқари, яна бригада таркибига киритилган II гуруҳли ишчидан ёки навбатчи ходимлардан қўриқловчи қўйилиши керак.
387. Синаш қурилмаси ва синалаётган ускуна ҳар хил хоналарда ёки тақсимловчи электр ускунанинг бошқа бир ерида жойлашган бўлса, изоляция аҳволини текшириб туриш учун III гурухга эга бўлган бригада аъзоларининг бирортаси ишбошидан алоҳида туришига рухсат этилади. Ушбу бригада аъзолари тўсиқдан ташқарида жойлашишлари ва синаш ишларини бошлашдан олдин ишбошидан йўриқнома олишлари керак.
388. Синашга ҳалақит берадиган ердан улагични олиш ва синаш ишлари тамом бўлгандан кейин қайта ўрнига қўйиш фақат синаш ишларига раҳбарлик қилаётган ходим кўрсатмаси билан синаш қурилмасини юқори кучланишли қисми ерга улангандан кейингина амалга оширилиши мумкин.
389. Синаш схемасини йиғишда энг аввал синаш қурилмасида ҳимоя ва ишчи ерга улагичларини ўрнатишни бажариш ва керак бўлган тақдирда синаладиган ускуна корпусини ҳимоя ерга улагичини ўрнaтиш зарур. Кўчма синаш қурилмаси билан синов ўrказганда ушбу қурилма корпусини фақат ишчи схема ёрдамида ерга улаш тақиқланади. Кўчма синаш қурилмаси корпуси кўндаланг кесими камида 10 мм2 бўлган эгилувчан мис сим билан алоҳида ерга уланиши керак. Синов ўтказишдан олдин корпусни ерга мустаҳкам уланганлигини текшириш зарур.
Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли тapмoққа улашдан олдин унинг юқори кучланишли қисми ерга уланиши шарт.
Синаш схемаларини ерга улаш учун ишлатиладиган эгилувчан мис симнинг кўндаланг кесими камида 4 мм2 бўлиши керак.
390. Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли тapмoққа улаганда занжир узилишини яққол кўрсатадиган коммутация аппаратлари орқали ёки қурилмани бошқарувчи шчитга ўpнатилган штепсель вилкаси орқали улаш шарт.
Коммутация аппарати ушлаб қолувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши ёки аппаратнинг қўзғалмас ва қўзғалувчи контактлари орасига изоляцион қоплама қўйилиши керак.
Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли электр тармоғига уловчи сим ёки кабел ушбу тapмoққа ўрнатилган автоматик узгич ёки сақлагич билан ҳимоя қилинган бўлиши шарт. Кўчма синаш қурилмасини электр тармоғига ушбу электр тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилот вакили улаб бериши зарур.
391. Синаш қурилмасидаги операторнинг иш жойи қурилманинг 1000 В кучланишдан юқори қисмидан ажратилган бўлиши керак. Қурилманинг 1000 В кучланишдан юқори қисмига кирадиган эшиги блокировка билан жиҳозланган бўлиб, эшик очилганда қурилмадан кучланиш олиниши ва қурилмага кучланиш бериш мумкин бўлмаслиги шарт. Операторнинг иш жоийда ускунага 1000 Вольтдан паст ва ундан юқори кучланиш берилганлигини кўрсатувчи ёруғлик сигнализацияси бўлиши керак. Бундан ташқари кўчма синаш қурилмасида кучланиш пайдо бўлиши билан автоматик равишда ишловчи ташқи ёруғлик сигнализацияси бўлиши зарур.
392. Юқори кучланишли ўзгармас ток олиш учун, қоида тариқасида қаттиқ ярим ўтказгичлардан циғилган схемаларни қўллаш зарур.
Кенотрон синаш қурилмалари, хизмат қилувчи ходимларни рентген нурларининг зарарли таъсиридан сақланишлари учун кенотрон қурилмаларини хизмат кўсатишда ходимлар учун хавфсизлик техни­каси бўйича намунавий йўриқномага асосан эксплуатация қилиниши зарур.
393. Синалаётган ускуна билан синаш қурилмасини уловчи сим, олдин синаш ускунасининг ерга уланган юқори кучланишли қурилмасига уланади. Бу сим шундай маҳкамланиши керакки, ушбу сим кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмига мазкур Қоидаларга 2-илованинг жадвали 3-устунида кўрсатилган масофадан яқин келишига (илашишига) йўл қўймаслиги керак.
Синаш ускунасидан келаётган симни кабел фаза­сига ёки синалаётган ускуна фазасига улаш ва олиш синов раҳбари кўрсатмаси билан фақат ушбу ускунани ерга улаш пичоғини ёхуд кўчма ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейин ёки шу жумладан махсус лабораторияда ишлатиладиган изоляцион дастакли ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейингина амалга оширилади.
394. Ишбоши ҳар доим синалаётган ускунага синаш ускунасидан кучланиш беришдан олдин қуйидаги тадбирларни бажариши шарт:
синаш учун йиғилган схемаларнинг тўғрилигини, ишчи ва ҳимоя ерга улагичларни мустаҳкамлигини текшириши;
назорат учун тайинланган ҳамма бригада аъзолари ва қўриқлаш учун тайинланган ишчилар ўз жойларида турганлигини, бегона одамлар иш жойидан чиқарилганлигини ва ускунага синаш учун кучланиш бериш мумкинлигини текшириши;
бригада аъзоларини «Кучланиш бераяпман» деган сўзлар билан огоҳлантириш ва ушбу огоҳлантириш ҳамма бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилгандан кейингина синаш қурилмасини юқори кучланишли томонидан ерга улагични олиб ташлаб, қурилмани 380/220 В кучланишли тapмоққа улаши зарур.
395. Синаш қурилмасини юқори кучланишли томонидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб, синаш қурилмаси, синалаётган ускуна ва улар орасидаги сим кучланиш остида деб ҳисобланиши ва синаш схемасида ва синалаётган ускунада симларни бирон­ бир қайта улаш ишларини бажариш ман қилинади.
396. Синаш қурилмасининг юқори кучланишли томонига кучланиш берилган пайтдан бошлаб синаш ускунасига кириш ва у ердан чиқиш, синалаётган ускунага яқинлашиш ва ерда туриб синаш ускунаси корпусига тегиш ман қилинади.
397. Кабелларни синаш ва улардаги носоз жойларини куйдириш билан топиш уларни ерга улаш қурилмаси бор пуктлар томонидан бажарилиши зарур. Мустасно тариқасида ерга улаш қурилмаси ўрнатилмаган кабелларда ушбу ишлар, корхона раҳбари рухсати билан бажарилиши мумкин.
398. Синаш ишлари тамом бўлгандан кейин ишбоши синаш қурилмасидан кучланишни нолгача пасайтириши, қурилмани 380/220 В кучланишли тармоқдан узиши ва юқори кучланишли томонини ерга улаши, ҳамда «Қурилмадан кучланиш олинди» деган сўзлар билан бригада аъзоларини хабардор қилиши керак. Фақат шундан кейингина симларни қайта улаш ёки синаш ишлари батамом тугалланган тақдирда синалаётган ускунани синаш қурилмасидан узиб ташла, тўсиқлар олиниши мумкин.
399. Катта сиғимли электр ускуналарда (кабелларда, генераторларда) синаш ишлари тугагандан сўнг қолган электр заряди олиб ташланиши зарур.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling