Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet21/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 12. ҲЛ да иш бажаришда ташкилий тадбирлар

I. Иш раҳбарини тайинлаш


125. 1000 Вдан юқори бўлган ҲЛ да қуйидаги ишларни бажаришда иш раҳбари тайинланиши шарт:
ҲЛ нинг қўриқ майдонларида юк кўтариш машиналари ва механизмларидан фойдаланилганда;
барча турдаги устунларни олиб ташлашда ва ўрнатишда;
ҲЛ нинг транспорт магистраллари ва бошва ҲЛ билан кесишган жойлардаги ишларда;
янги қурилган ҲЛ ни электр тизмасига улашда;
симлар ва тросларни улаш схемаларини ўзгартиришда;
кўп занжирли ҲЛ да, агар унинг бир занжири иккинчиси билан устма уст жойлашган бўлса, ёки занжирлар сони иккитадан кўп бўлган ва уларнинг бири ёки барча қолганлари кучланиш остида қолса, унинг узилган занжирида ишлашда;
кучланиш таъсири остида бўлган электр узатиш тармоқларида ишлашда;
одамни ердан изоляция қилиб электр тармоқларининг ток ўтказувчи қисмида кучланиш остида ишлаганда;
Юқорида қайд қилинган ишлардан ташқари бошқа ишларга ҳам наряд берувчига иш раҳбарини тайинлашга рухсат берилади.


II. Фармойиш бўйича иш бажариш
126. ҲЛ нинг ток ўтказмайдиган қисмларида электр тармоғидан кучланишни олмасдан туриб, қуйидаги ишларни фармойиш билан бажариш мумкин: ердан одам оёғигача ҳисобланганда 3 м юқоригача кўтарилиб бажариладиган ишлар; устунларнинг конструктив қисмларини бузмасдан бажариладиган ишлар; устунлар тагини 0,5 метр чуқурликда қазиш ишлари; ҲЛ трассаларини дарахтлар ва шох шаббалардан тозалаш ишлари, бунда кесилган дарахтлар симга ағанаб тушмаслигига, шох шаббалар кесилганда одамларни симларга яқин келиб қолмаслигига ва уларни симлар устига тушмаслигига қарши кўриладиган чоралар талаб қилинмайди.
127. Электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлган ишчига ҲЛ да фармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга рухсат берилади:
об-ҳаво яхши пайтда ва йўл шароити бор жойлардаги ҲЛ ни кўриб чиқиш;
устунлардаги доимий белгиларни ва ёзувларни тиклаш;
бурчак ўлчаш асбоблари ёрдамида ҲЛ ни ергача бўлган баландлигини ўлчаш;
устунлар атрофидаги майдончани ёнғинга қарши тозалаш;
устунлардаги бандажларни бўяш.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling