Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§ 6. ҲЛ да ерга улагичларни ўрнатиш
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
§ 6. ҲЛ да ерга улагичларни ўрнатиш
168. 1000 В кучланишдан юқори ҲЛни ТҚдан ўчирилаган жойларида ва секцияга ажратадиган коммутацион аппаратлари олдида ерга уланиши шарт. Қуйидагиларга рухсат этилади: 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛда асосий электр тармоғи икки томонидан ерга уланган, шаҳобчалардаги подстанцияларда эса ерга улагич ўчирилган тармоқ ажратгичларидан кейин ўрнатилган бўлса, бу электр тармоқ ерга уланмайди (мазкур Қоидаларга 6- илова, 6-расм); 6 -20 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини фақат бир тақсимловчи электр қурилмаларида ёки бир секцияга ажратадиган асбоб олдида ёҳуд тақсимловчи электр қурилмаларигаёки секцияга ажратадиган асбобга яқин турган устунда ерга улаш мумкин. Қолган тақсимловчи электр қурилмаларда ва секцияга ажратадиган асбоблар олдида электр узатиш тармогига қўйиладиган ерга улагичлар иш жойи билан ушбу тақсимловчи қурилмалар ёки секцияга ажратадиган ассбоблар оралиғида ўрнатилиши шарти билан, ўша кучланиш ўчирилагн электр тармоқларида ерга уламаслик мумкин. Электр узатиш тармоқларида юқорида қайд қилинган ерга улагичлар ерга улаш ускуналари бор устунларга ўрнатилиши керак (мазкур Қоидаларга 6- илова 7-расм). 1000 В гача кучланишли ҲЛ да ерга улагични фақат иш жойига ўрнатиш етарли. 169. Мазкур Қоидаларнинг 168-бандида келтирилган ерга улагичларга қўшимча ҳар бир бригаданинг иш жойида симларни ҳар бир фазаси, керак бўлганда трослар ҳам ерга уланиши шарт. 170. Сим тортувчи металл роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда ётган симлар учун роликларнинг қўзғалмас бўлагини ёки қисқичларни ерга улаш етарли. Металл конструкцияли, ҳамда темир қобиқлари ерга уланган темирбетон устунлар ва ундаги роликлар ҳалқаси ва қисқичлари орасида табиий тутушиш бўлса, ролик ва қисқичларни ерга улаш талаб қилинмайди. 171. Икки мустақил анкер устунлари орасида сим осилаётганда, ҳамда анкер устундаги айланиб ўтувчи ҲЛ нинг тайёр участкаги сим улангандан кейин, осилган симлар (трослар) бошланғич анкер устунда ва охирги симларни ушлаб турувчи бирор устунда ерга уланиши шарт. 172. ҲЛ нинг тайёр участкаларидаги симлар (трослар) орқали мамақалдироқдан ва бошқа ўта кучланишдан кейинги участкаларга осилаётган симларга (тросларга) потенциал ўтиш хавфини йўқ қилиш мақсадида охирги анкер устунида осилган симларни, ҳамда қурилиб битган электр узатиш тармоғи симларини ерга улаш ман қилинади. 173. Ҳар бир фазадаги симлар бир неча бўлимларга бўлиб ажратилган элекрт узатиш тармоғида ҳар фазадагибир симни ерга улашга рухсат берилади, фазадаги симлар изоляцион кашаклар ёрдамида ажратилганда, фазанинг ҳамма симларини ерга улаш талаб қилинади. 174. Бир занжирли ҲЛда ерга улагични иш олиб борилаётган устунга ёки қўшни устунга ўрнатиш керак. Бригада ишлаётган ҲЛ участкасига икки томонидан ерга улагич ўрнатишга рухсат берилади, ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан. 175. Устундан изоляция қилинган мамоқалдироққа қарши осилган тросда ёки ушбу устунга осилган тросда ёки устун конструкциясида бу тросга 1 км дан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, трос албатта ерга уланиши шарт. Ерга улагич троснинг изоляция қилинган томонидан кейинги устунга кетган ерида ёки оралиғида ўрнатилади. Агар ушбу тросда муз эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин, трос кучланиш келиши мумкин бўлган барча томонлардан ўчирилиб, ерга уланиши шарт. 176. Кўчма ерга улагичларни металл таянчларда –унинг элементига, ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган темир бетон ва ёғоч таянчларда ерга улагич ускуналарига, уларнинг бутунлиги текширилганидан кейин шу симларга ўрнатилиши керак. Ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган ускуналари бўлмаган темирбетон устунларда ерга улагични устуннинг траверсига ва бошқа металл элементига ўрнатиш мумкин. Нейтрали ерга уланган нол сими тармоққа қайта уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида ерга улагични ушбу нол симига ўрнатиш мумкин. Кўчма ерга улагичларни конструкцияларга ёки ерга улайдиган симларга ўрнатилиши керак бўлган жойлар бўёқдан тозаланиши шарт. Кўчма ерга улагични иш жойида ерга 0,5 м дан кам бўлмаган чуқурликка вертикал қоқилган ерга улаш ускунасига ўрнатиш мумкин. Ерга улаш ускунасини тупроқ беҳос тўкилган уюмга қоқиш ман қилинади. 177. 1000 В кучланишгача бўлган ҲЛ нинг таянчларида ёки изоляцион звеноси йўқ телескопик минорада туриб ишлаганда, таъмирланаётган тармоқ симларининг барчасига, шу жумладан радио ва телемеханика аппаратлари учун осилган очиқ симларга ҳам ерга улагич ўрнатилиши шарт. 178. Таъмирлаш учун ўчирилган ҲЛ да кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиб ташлаш, ҳамда устунларга ўрнатилган ерга улагич пичоғини улаш ишларини навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимлари амалга оширишлари керак: бири IV гуруҳли (1000 В кучланишдан юқори ҲЛда) ёки III гуруҳли (1000 В кучланишдан паст электр узатиш тармоқларида), иккинчиси III гуруҳли бўлиши шарт. Иккинчи ходим сифатида III гуруҳли таъмирлаш бригадаси аъзосини, истеъмолчиларга тааллуқли ҲЛда эса, истеъмолчи ходимини ишлатишга рухсат берилади. Устундаги ерга улагич пичоқларини навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан III гуруҳли бир ходим ўчиришга рухсат этилади. ҲЛ нинг иш жойларида кўчма ерга улагични иш бажарувчи билан биргаликда III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси билан биргаликда ўрнатиши мумкин. Ушбу ерга улагични олиб ташлаш иш бажарувчининг фармойиши билан III гуруҳли икки бригада аъзоси бажариши мумкин. 179. ҲЛ да кчланиш бор йўқлигини текшириш , ерга улагични ўрнатиш ва олиш пайтида ишчининг бири ерда туриши ва бошқа ишчини кузатиб туриши керак. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling