Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§ 2. Кабель алоқа линиялари
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
§ 2. Кабель алоқа линиялари
422. КАЛларини юқори кучланиш билан синаш жараёнида синалаёган участка чекланган бўлиши зарур. КАЛларининг синалмаётган участкаларида синаш кучланиши пайдо бўлишини олдини олиш учун синалаётган участка билан синалмаётган участка орасидаги ҳамма уловчи симлар синов жараёнида олиб қўйилган бўлиши шарт. 423. Изоляцияни электр мустаҳкамлигини синаш мобайнида КАЛларининг ҳар иккала томонида турган ходимлар орасида ўзаро алоқа бўлиши зарур. 424. КАЛнинг иккинчи томонига ўpнатилган телефон аппарати синаш ишларини бошлашдан олдин, ажратгич конденсаторлари (сиғими 0,1 мкФ ва ишчи кучланиши 5-6 кВ) орқали алоқа учун мўлжалланган жуфт алоқа симининг ҳар бирига уланган бўлиши керак. Телефон аппарати ва конденсаторларни қудуқ ёки чуқур ташқарисидаги диэлектрик резинали гиламча тўшалган тахта супада жойлаштириш зарур. Телефон орқали гаплашишни, фақат иш раҳбаридан чақириқ олинган тақдирдагина кабелда синаш кучланиши йўқ бўлган пайтда амалга ошириш керак. Кабел алоқа тармоғини синаш жараёнида телефон аппарати ва унга уланган симларга тегиш ман қилинади. 425. Синаш жараёнида иш раҳбарининг телефон аппарати алоқа тармоғидан узилган бўлиши керак, уни улаш эса, синаш ишлари тамом бўлгандан кейин, ҳамда кабелдан электр заряди олингандан кейингина бажарилиши лозим. 426. Кабелга синаш кучланишини беришдан олдин, иш раҳбари телефон орқали бригада аъзоларини синаш ишлари бошланганлиги тўғрисида огоҳлантириши зарур. 427. Синаш жараёнида боксда ва кабелнинг ажратилган учларидаги симларда қайта улаш ишларини бажариш ва кабелга тегиш ман қилинади. 428. КАЛларида кўчма ўлчов асбоблари билан ўлчаш ишлари камида икки ходим, бири IV гуруҳли, бошқаси III гуруҳли ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим. 429. Электр узатиш линиялари ва ўзгарувчан электр токи билан электрлаштирилган темир йўлнинг хавфли таъсирига учрайдиган кабел электр узатиш тармоқларидаги электр ўлчаш ишларини ҳимоя воситалари қўллаб бажариш зарур. 430. Кабелларни занглашига қарши ҳимоя қурилмаларига ва дайди ток манбаларига ҳимоя қилувчи қурилмаларни улаш, ҳамда катод ускуналарида кучланишни олмай бажариладиган ишлар электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажарилиши зарур. Дренаж қурилмаларидаги таъмирлаш ишларини бу қурилма контакт тармоғи тарафидан ва кабель ўчирилганидан кейин, ҳaмдa дренаж кабели электрлаштирилган темир йўл ёки трамвай контакт тармоғи томонидан ерга улангандан кейингина бажаришга рухсат этилади. 431. Кабелни ўзгармас ҳаво босими остида сақлаб турувчи компрессор-сигнал қурилмаларини (кейинчалик КСҚ) эксплуатация қилиш босим остида ишлаётган идишларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига асосан олиб борилиши шарт. 432. КСҚ ни эксплуа тация қилиш Ш гуруҳга эга бўлган ходимларга рухсат этилади. 433. КСҚларидаги ҳамма ишлар қурилмани ўчириб, кучланиш олингандан кейин фармойиш билан бажарилиши мумкин. 434. КСҚларини қуритиш ва автоматика блокларини олди, орқа ва ён томонидаги панелларни олиб иш бошлашга қурилмадан кучланиш олингандан сўнг 15 минут кейин рухсат этилади. Қуритиш ва автоматика блоклари олдидаги ҳамма ишларда резинкали диэлектрик гиламчадан фойдаланиш зарур. 435. КАЛларида узоқдан бошқариладиган НКПларнинг ўзгармас ва ўзгарувчан ток манбалари қуйидаги ишларни бажаришда ўчирилади: кабелларни бошқа ерга кўчириш, алмаштириш ва янгисини осишда; бузилган телефон алоқа тармоғини таъмирлашда; кабелни ўлчашда. 436. НКПни узоқдан бошқариш манбаи, ДТБВлари хизмати навбатчисининг кучайтиргич пyнкти хизмати (кейинчалик КПХ) бошлиғи ёки навбатчи номига берилrан талабномасига асосан ўчирилади. Талабномада кабел номи, иш жойининг характери ва участкаси, ишни бошлаш ва тутатиш вақти, узоқдан бошқарув манбаи тури, иш раҳбарининг фамилияси кўрсатилади. 437. НКПларини узоқдан бошқариш манбаи, навбатчиси бўлган кучайтиргич пункти бошлиги ёки навбатчиси томонидан унга жавобгар вакил рухсати билан кучайтиргич пункт манбаидан ўчирилади. Узоқдан бошқариш манбаининг ўчирган калит ва тугмачаларига «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда» деган шиор осилиши шарт. Узоқдан бошқарув манбаи занжирида аппаратура конструкциясига қараб, ушбу тармоққа тааллуқли ёйсимон эгилган сим, сақлагич ёки бошқа элементлар олиб узилиш жойлари ҳосил қилиш керак. Бу ишларни бажаришда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур. 438. Узоқдан бошқарув манбаини ўчириш билан бирга кабелдан телебошқарув ва сигнализация қурилмаларига берилаётган кучланиш ҳам олиниши ва уларнинг платасига «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда» деган шиор осилиши зарур. 439. НКПларида иш бажаришга рухсат олингандан кейин иш раҳбари таъмирлаш учун мўлжалланган кабелни аниқлаши, унда кучланиш йўқлигини текшириши ва электр зарядини олиши керак. Бу ишлар ҳимоя кўзойнаги ва диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиб бажарилиши зарур. 440. НКП даги кабелларда хавфсиз ишлашни таъминлаш учун узоқдан бошқариш манбаидан келаётган занжирда қўшимча узилиш жойларини ташкил қилиш керак. Симметрик кабелни узоқдан бошқарув манбаидан кўзга кўринарли ажрим ҳосил қилиб, ўчириш учун бокслардан икки жуфтли вилка олиниши зарур. Коаксиал жуфтлардан иборат кабелларда кўзга кўринарли ажрим ҳосил қилиш учун фильтр ва автотрансформатор оралигидаги платадан тегишли ёйсимон эгилган симлар олиниши, симметрик жуфтларда эса, қўшимча таянчларда жойлашган бокслардаги ёйсимон эгилган симлар ҳам олиниши керак. Олишга мўлжалланган ёйсимон эгилган сим ва вилкалар бир-биридан фарқли бўёқ билан ажралиб туришлари зарур. 441. НКП даги кабелларда бригадани ишлашига рухсат бериш мазкур Қоидаларнинг 440 банддаги тадбирлар бажарилгандан кейин иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Корхоналарда узоқдан бошқариш манбаидан ишловчи қурилмалар рўйхати бўлиши шарт. Руйхат билан қурилмаларни эксплуатация қилувчи ҳамма ходимлар таништирилиши зарур. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling