Мазур ҳолатни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда шарҳланг ва таҳлил этинг


Download 17.34 Kb.
Sana31.03.2023
Hajmi17.34 Kb.
#1310937
Bog'liq
6.Казуслар


  1. Казус

2019 йил май ойида “Сарварбанк” молиявий-хўжалик фаолиятини “Турон аудит” аудиторлик фирмаси томонидан аудиторлик текширувидан ўтказди. “Турон аудит” томонидан “Сарварбанк” молиявий-хўжалик фаолияти ўрганиб чиқилди ва ўтказилган аудиторлик текшируви натижасига кўра ижобий аудиторлик хулосаси берилди. Кейинчалик аниқланишича, “Турон аудит” аудиторлик фирмаси таркибида банкларда аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлган аудиторлар мавжуд бўлсада, мазкур аудиторлик текшируви банкларда аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлмаган аудитор Б.Беков томонидан амалга оширилган. Б.Беков 2019 йил давомида “Хамроҳбанк” ва “Заминбанк”ларда ўтказилган аудиторлик текширувларида ҳам иштирок этган.


Мазур ҳолатни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда шарҳланг ва таҳлил этинг.


2. Казус

2018 йил 11 ноябрь куни “Савдогар” акциядорлик жамияти “Звезда” аудиторлик ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга ошириш ва аудиторлик хулосаси олиш мақсадида мурожаат қилди.


“Звезда” аудиторлик ташкилоти “Савдогар” акциядорлик жамиятида мажбурий аудиторлик текширувни амалга ошириш мақсадида аввал мазкур жамиятда бош бухгалтер бўлиб ишлаган С.Бозоров ҳамда М.Махкамовларни юборди. Улар 2018 йил 12 ноябрь куни аудиторлик текширувни ўтказишни бошлади. Текшириш олиб бориш вақтида ҳамма бухгалтерия соҳасига тегишли бўлган маълумотларни ҳам тақдим этилишини талаб қилди. Сўралган маълумотлар тақдим этиди.
2019 йил 15 март куни Олмазор туман солиқ инспекцияси томонидан мажбурий аудиторлик текшируви натижаларини таҳлил этиб мажбурий аудиторлик текширувидан ўтмаган деб ҳисоблаб, жарима жазоси қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.
“Савдогар” акциядорлик жамияти мажбурий аудиторлик текширувидан ўтганлигини тасдиқловчи маълумотларни илова қилган ҳолда даъво ариза билан судга мурожаат қилди.

Мазур ҳолатни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда шарҳланг ва таҳлил этинг.




3. Казус

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги назорат– таҳлил бошқармаси томонидан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бюджет интизомига риоя қилиниши устидан ўтказилган текшириш давомида Б.Носиров томонидан республика соғлиқни сақлаш вазирлигини рухсатисиз маслаҳатчи – шифокор штат бирлиги киритилганлиги ва бу вазифага фуқаро Б.Салиев ишга қабул қилиниб,


2018 йил учун 2 200 000 сўм ойлик маош ҳисобланганлиги аниқланган. Шунингдек, текшириш давомида бошқарма бошлиғи Б.Носиров томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этмасдан молия йили давомида тўловларни амалга ошириб келаётлик бўйича бир нечта ҳолатлар аниқланди. Бундан ташқари, текширув давомида аниқланишича Б.Носиров ташкилотнинг харажат сметасида кўзда тутилмаган офис мебелини ташкилот учун харид қилганлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси томонидан Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келиб тушган 100 дона мебелдан, 50 донасини сотиб юборганлик ҳолатлари ҳам аниқланган.


Мазур ҳолатни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда шарҳланг ва таҳлил этинг.
Download 17.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling