Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №43-4
Download 2.27 Mb. Pdf ko'rish
|
ОИНВ21ВЕКЕ. Октябрь 2023. 43-4
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФИО авторов
- Название публикации
частью тела регулярное наблюдение за изменениями в диске зрительного нерва является обязательным. Литература 1.Новикова-Билак Т.А. Прогнозирование и профилактика прогрессирования непролиферативной диабетической ретинопатии: автореф. д.м.н., - Москва, 2001. 2.Каснельсон Л.А. И др. Атлас сосудистых заболеваний глаз, 2000 3.Танковский В.Е. Тромбоз вен сетчатки, 2000 4. Неотложная офтальмология. Под ред. Е.А.Егоровой Москва 147 ФИО авторов: Тўхлиев М.Р.- ПСУЕАИТИ - кичик илмий ходим Матякубов С.К.- ПСУЕАИТИ - докторант Намазов Ш.Э.-ПСУЕАИТИ-қ.х.ф.д., профессор, Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти 111218, Узбекистан, Ташкентская область, Кибрайский район Название публикации: «БУХОРО-102 НАВИ БИЛАН ЧАТИШТИРИБ ОЛИНГАН F 3 ДУРАГАЙЛАРДА ТЕЗПИШАРЛИКНИНГ ИРСИЙЛАНИШИ ВА ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ» УЎТ: 633.511:575.127.2 Аннотация. Мақолада ўрта толали ғўза селекциясида турли мураккаб дурагайлаш услублари асосида яратилган тизмаларни тезпишар Бухоро-102 нави билан ўзаро чатиштириш орқали олинган F 3 дурагай комбинацияларида тезпишарликнинг ирсийланиши бўйича олинган натижалар таҳлил қилинган Калит сўзлар: ғўза, интрогрессив, тезпишарлик, нав, турлараро, кўп геномли, ўзгарувчанлик, ирсият, ирсийланиш, F 3 ўсимлик. Жаҳоннинг пахта етиштирувчи давлатлари орасида Ўзбекистон энг шимолий ҳудудда жойлашганлиги сабабли, ғўзанинг тезпишар навларини яратиш борасида узлуксиз равишда изланишлар олиб бориш долзарб муаммо ҳисобланади. Шунинг учун, ғўзанинг турлараро дурагайларида тезпишарликни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Тезпишарлик борасида бир қатор изланишлар амалга оширилган бўлиб, белгининг мураккаб эканлиги, уни белгиловчи даврларнинг узунлиги турли даражада ўзгарувчанлиги, тезпишарлик биринчи ҳосил шохининг жойлашиши, кўсаклар сони ва бир кўсакдаги пахта хом-ашёси вазни ва бошқа белгилар билан бир қаторда ташқи муҳит ва агротехник омилларга (ҳарорат, кун узунлиги, ўғит ва суғориш меъёри) ҳам боғлиқлиги аниқланган. 148 Аксарият олимлар томонидан, туричи ва турлараро дурагайлашда тезпишарлик белгиси юқори ирсийланиш коэффициентини намоён этиши, яъни F 1 ўсимликлардан бошлаб тезпишар рекомбинантларни танлаб олиш имконияти катта эканлиги қайд этилган [1,2,4]. Сўнгги йилларда кўп геномли турлараро мураккаб ва бекросс дурагай ўсимликларида тезпишарлик белгисининг ўзгарувчанлиги ва шаклланиши борасида тадқиқотлар кенг даражада олиб борилмоқда. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида ғўзанинг D геном гуруҳига мансуб турлар билан AD геномига тегишли турларни чатиштириш ишлари нисбатан осон кечиши ва маданий турларни бойитишда G. thurberi Tod. тури толанинг пишиқлиги ва майинлиги, вилт касаллигига бардошлилиги бўйича, G.raimondii Ulbr. тури эса ғўзанинг гоммоз касаллилиги, ҳашоротларга, тупроқ шўрланиши ва сув танқислигига бардошли шакллар олишда яхши донор бўлиши аниқланган. Уларнинг иштирокида ғўзанинг янги полигеномли, яъни 3 ва 4 та турлар иштирокидаги [(G. thurberi Tod. x G. raimondii Ulbr.) х G.arboreum L.] ва [(G. thurberi Tod. x G. raimondii Ulbr.) х G.arboreum L.] х G.hirsutum L. каби схемалар бўйича синтетик амфидиплоидлари синтез қилинган [3]. Бироқ, мураккаб геномлараро келиб чиқишга эга тизмаларни чатиштириш асосида яратилган дурагайларда тезпишарлик белгисининг ирсийланиш жараёнини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, тадқиқотларимизда янги туркум дурагайларининг тезпишарлиги таҳлил қилинди. Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling